Get Mystery Box with random crypto!

SOG'LOM HAYOT

Telegram kanalining logotibi soglomhayot_salomatlik_shifouz — SOG'LOM HAYOT S
Telegram kanalining logotibi soglomhayot_salomatlik_shifouz — SOG'LOM HAYOT
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 201.79K
Kanalning ta’rifi

Ўз саломатлигингизга бефарқ бўлманг!
Мурожат: ушбу каналда канал рекламаси олинмайди
Реклама учун 👉🏼 @Skarpion

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 90

2021-07-28 18:27:33
Дерматолог ўрнига гастроэнтерологга кўринг. Нима учун гастроэнтерологга?

Кўплаб шифокорлар томонидан қабул қилинган халқнинг донолиги, инсоннинг кўринишини еган овқатга қараб эканини айтади.

Ва бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки ошқозон-ичак тракти орқали янгиланиш, ривожланиш, ўсиш учун зарур бўлган озуқа моддалари танага киради.

Тери ҳам бундан истисно эмас. Ичак орқали: Янги ҳужайраларни нормал қуриш учун зарур бўлган оқсил, фақат ташқи салбий таъсирларга қаршилик кўрсатиш учун эмас, балки нормал метаболик жараёнларни таъминлаш учун зарур бўлган витаминлар, ёғлар, шунингдек, янги уяли тузилмалар қурилишида иштирок этади. Терининг соғлом ва эластик бўлишини таминлаш учун углеводлар зарур.

Доимий тери муаммолари билан оғриган одам одатда дерматологга мурожаат қилади, натижа умидида дори-дармон ёки косметика олишга ҳаракат қилади. Бунинг ўрнига, бемор гастроэнтерологга мурожаат қилиши керак бўлади.

@SoglomHayot
45.4K viewsedited  15:27
Ochish/sharhlash
2021-07-28 16:32:06
ЮҚИМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ШИФО ҚОЛАМПИР МУНЧОҚ

Буюк аждодимиз Абу Али ибн Сино юқумли касалликларни даволашда ошловчи ва антисептик ҳусусиятларга эга бўлган гиёҳлардан кенг фойдаланган.

Хусусан, қадимдан қондаги вирус ва заҳарли хилтларни тозалашда парманчак томири ҳамда қалампирмунчоқ қайнатмаси ишлатилган.

Қалампирмунчоқ ноёб ва қимматбаҳо ҳисобланиб, уни ҳар куни оғзига солиб юриш турли юқумли касалликлар ёки ёқимсиз хидлардан сақлаган.

Қалампирмунчоқда кучли антисептик моддалар мавжудлиги сабабли вирусларни ўлдириш ҳусусиятига эга. Бу ўсимликдан узоқ сафарларда озуқалар айнимаслиги учун қўлланилган.

У шамоллаш ва гриппда фойдали. Шу боис момоларимиз уни чойга 4-5 донадан солиб ичишган. Саримсоқпиёз, пиёз, занжабил, зирк, ўсма кабилардан ҳам халқ табобатида вирусларга қарши фойдаланилган.

@SoglomHayot
50.0K viewsedited  13:32
Ochish/sharhlash
2021-07-28 12:42:42
Уйқу режими қандай тузилади?

Уйқу фақат дам олиш эмас, балки кун давомида олинган турли ахборотларни қайта ишлаш ва янги ахборотларни қабул қилишга тайёргарлик жараёнидир.
Уйқунинг максимал даражада фойдали бўлиши учун бир вақтда ухлаб, бир вақтда уйғониш керак.

Уйқу давомийлиги 7-8 соат бўлиб, соат 22.00 дан 06.00 гача бўлган вақт оптимал вақт ҳисобланади. Уйқудан камида 2 соат олдин овқат емаслик, спорт билан шуғулланмаслик ва турли гаджетлардан фойдаланмаслик зарур.

Кам ухлаш иммунитет тушиши, хотира ва диққатнинг пасайиши, юрак касалликларига мойилликнинг ошишига сабаб бўлади.

@SoglomHayot
44.9K viewsedited  09:42
Ochish/sharhlash
2021-07-28 12:41:27
Оздириш ва ичаклардаги шлаглардан тозаловчи •МИСР ЧОЙИ•

Ичакдаги ёғларни ювади
Оздириш хусуятига эга
Танадаги ички ёғларни ва кераксиз таксинларни ювиб туширади
Танада йиғилган туз ва қумларни тозалайди
Ички енгиллик ҳиссини беради
Ичак фаолиятини яхшилайди

Биологик фаол қушимча дори воситаси эмас»
Акция нархи - 147.000сўм.

Етқазиб бериш бепул!*

БУЮРТМА БЕРИШ
39.5K views09:41
Ochish/sharhlash
2021-07-28 12:41:15 ФОЛЛИКУЛА НЕГА ЁРИЛМАЙДИ?

Тухумдонда фолликулнинг ёрилмаслигига асосан гормонларнинг бузилиши сабаб бўлади.
Балоғат ёшигача бўлган даврдаги жисмоний ҳамда гормонал ривожланишдаги бузилишлар, ҳайз кўриш муддати (баъзи қизларда жуда эрта, баъзиларда эса жуда кеч бошланади)нинг меъёрда бўлмаслиги мазкур ҳолатни келтириб чиқаради.

Баъзи қизларнинг бадани тук билан қопланганини кузатамиз. Уларнинг яқинлари «отасига тортган» дейишади. Бу нотўғри фикр. Чунки отада эркаклик гормони мавжуд. Шунинг учун унда эркакларга хос туклар кўп бўлади. Бундай қизларни турмушга чиққунича махсус кўрикдан ўтказиб, даволатиш зарур.

Кўп ҳолатларда оналар ўзим ҳам тукли эдим, қизим ҳам шундай туғилди, деган гапни айтишади. Агар шу она ўзига эътиборли бўлиб, вақтида даволанганида эди, қизининг танасида туклар бу қадар кўп бўлмасди. Оналарга маслаҳатим, қизингиздаги ўзгаришларга ҳамиша эътиборли бўлинг. Уни вақти-вақти билан шифокор кўригидан ўтказиб турсангиз, келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган кўплаб муаммоларнинг олдини олган бўласиз.

http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw
42.2K viewsedited  09:41
Ochish/sharhlash
2021-07-28 10:32:20
ҚАЙСИ КАСАЛЛИК НИМА ЕТИШМАСЛИГИДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИ?

Абу Али ибн Сино қайси касалликлар инсон организмига керакли қандай витамин ва минераллар етишмаслигидан келиб чиқиши ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:

Таъм билмаслик — натрий ва рух.
Саратон (рак) — йод, калий, кремний, натрий, селен, рух.
Ревматизм — калий, кальций, кремний, рух.
Юрак аритмияси — йод, калий, магний.
Қувватсизлик — йод, калий, кальций, магний, фосфор.
Панкреотит — селен.
Тутқаноқ — калий, кальций, магний.
Тахикардия — йод, калий, кальций, магний.
Хотира сусайиши — йод, калий, натрий, рух.
Сурункали чарчоқ — йод, калий, магний, мис, натрий, фосфор, хром, рух.
Ўпка касаллиги — мис.
Тошмалар — марганец, мис, натрий, рух.

(Давоми бор)

@SoglomHayot
51.4K viewsedited  07:32
Ochish/sharhlash
2021-07-27 21:20:42 ЖУДА ИБРАТЛИ ЎҚИНГ

​​9 ёшли болакай вафот этибди.
Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди.
Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Аммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди.
Токи!Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича.....


Давоми кўзингизга ёш келтиради Нақадар ибратли ҳикоя

ДАВОМИНИ ТЎЛИҚ ЎҚИШ
12.1K views18:20
Ochish/sharhlash
2021-07-27 17:46:13
Расулуллоҳ суннатларида бу дунё ва охират учун фойдалар бор

Қоринни ерга қаратиб ётманг!

Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимни кўриб қолдилар. Оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти).

АҚШлик мутахассислар юзтубан ухлаш саломатликка салбий таъсир кўрсатишини илмий исботладилар. Бунда инсон кўкрак қафаси тўлиқ нафас ололмайди. Бўйин мушаклари мускулга айланиши оқибатида қон томирлари шикастланади. Бел қисмининг эгилиши ички органларга кучли босим ўтказади.

@SoglomHayot
34.9K viewsedited  14:46
Ochish/sharhlash
2021-07-27 17:45:52
Диққат азизлар сиз кутган товар келди GREN MASK

Юзингиздаги доғлар ва бошқа теридаги нотекисликни.
Тозаловчи доривор крем келди.
Юздаги угрилани йўқотади тез фурсата.
Юздаги ажинларни доғларни йўқотади
Юздаги ажинларни  нотекис пешонадаги чизиқларни хуснбузарларни  
Йўқотишнинг осон ечими


Бизда ҳозир супер акция кетаяпти 

249 000 минг эмас
149 000 минг сўм

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул!


БУЮРТМА БЕРИШ
БУЮРТМА БЕРИШ
21.1K views14:45
Ochish/sharhlash
2021-07-27 17:36:48 «СОҚОВ» КАСАЛЛИКЛАР

Шундай касалликлар борки, уларнинг организмда пайдо бўлганини сезмаймиз ҳам. Ҳеч қандай белгиларсиз ривожлана боради, ўз вақтида олди олинмаса, жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин.
Тиббиётда «соқов» касалликлар, яъни белгисиз ривожланадиган хасталиклардир.
Улар қуйидагилар:

Қандли диабет
Шифокорлар бу хасталик билан оғриган ҳар икки бемордан бирини белгиларга қараб эмас, тасодифан тиббий текширувлар вақтида аниқлашар экан.

Қон босимининг кўтарилиши
Бу сурункали касалликда беморнинг артериал қон босими тез кўтарилиб кетади ва бу ҳам белгиларсиз намоён бўлади.

Гепатит
Ушбу вирус инсон танасида бир неча йил давомида ривожланиб, организмни ич-ичдан емиришга қодир.

Гепатоз (жигарни ёғ босиши)
Киши узоқ вақт давомида жигарни ёғ босиши хасталиги билан оғриганини пайқамайди ҳам.

Йўғон ичак саратони
Бу касаллик онкологик хасталиклар рўйхатида етакчи бўлиб, шуниси билан хавфлики, эрта босқичларда ҳеч қандай аломатларсиз намоён бўлади.
Ўз соғлигига беэътибор бўлмаган инсон йилига камида 1-2 марта мутахассис текширувларидан ўтиб туриши ва организмида ғайритабиий белгилар намоён бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

http://telegram.me/joinchat/C7wFAEBGWSJ1uB6tARR4Zw
25.6K viewsedited  14:36
Ochish/sharhlash