Get Mystery Box with random crypto!

Шарафли касб эгалари тақдирланди Энг улуғ ва энг азиз байрам | "Sog’lom Farg’ona"

Шарафли касб эгалари тақдирланди

Энг улуғ ва энг азиз байрам — Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан фидокорона ва фаол меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ соҳа шифокорлари “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Улар қаторида ҳаётимизда ғоят муҳим ўринга эга бўлган, соҳада жонбозлик кўрсатиб келаётган 3 нафар ҳамкасбимиз – вилоят руҳий касалликлар шифохонаси бош шифокори Қуддус Каримов, Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Бахтиёржон Мамажонов ва врач-пульмонолог Манзура Нигмановаларни давлатимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлганини мамнуният билан таъкидлаш жоиз.

Тақдирлаш маросими вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасида бўлиб ўтди. Мукофотларни бошқарма бошлиғи А. Тўхтақулов топширди.

@soglomfargona