Get Mystery Box with random crypto!

Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида байрам тадбири ташкиллан | "Sog’lom Farg’ona"

Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида байрам тадбири ташкилланди

Вилоят ОИТСга қарши курашиш марказида давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!” шиори остида байрам тадбири ташкилланди.

Тантанада марказ маъмурияти томонидан барча тиббиёт ходимлари байрам билан мубарокбод этилиши билан биргаликда, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан “Инсон қадри учун” деган устувор тамойилни тўла рўёбга чиқариш бош мезонга айланган юртимизда олиб борилаётган адолатли сиёсатни, халқ розилиги йўлида бўлаётган ўзгаришларнинг амалдаги ижросини кундалик ҳаётимизда ҳар куни ҳис этиш барчамизга катта қувонч бахш этаётгани, юртимизда бўлаётган улкан ўзгаришларнинг биз тиббиёт ходимлари иш фаолиятига ва ҳаётига хам ижобий таъсири барчамизга кундек равшан бўлиб тургани алохида таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида марказда фаолият олиб бораётган барча ходимлар "Энг улуғ ва энг азиз" байрам муносабати билан муносиб рағбатлантирилди.

@soglomfargona