Get Mystery Box with random crypto!

​​ Байрам табриги Азиз шифокорлар ва тиббиёт ходимлари! Кўп | "Sog’lom Farg’ona"

​​ Байрам табриги

Азиз шифокорлар ва тиббиёт ходимлари!

Кўп миллатли вилоятимиз тиббиёт ходимлари мустақил ватанимизнинг 31 йиллик қутлуғ тўйини баланд руҳ ва катта хурсандчилик билан нишонламоқдалар. Мана шу барчамиз учун энг улуғ, энг азиз истиқлолимиз байрами билан Сизларнинг тимсолингизда барчани чин қалбдан табриклаётганимдан бахтиёрман.

Қадрли шифокорлар!

Энг улуғ, энг азиз миллий байрамимиз шодиёналари ҳар бир қалбга янгича орзу-умидлар ила кириб келгани ҳеч шубҳасиз чексиз қувонч ҳисларини уйғотмоқда. Айниқса, тиббиёт соҳасининг қайси бир йўналишига эътибор бермайлик у ерда албатта кўплаб ижобий ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз.

Мустақиллик байрами арафасида хайрли ва савобли ишларни амалга ошираётган, аҳоли саломатлиги йўлида бор куч, билим ва малакасини ҳаётга татбиқ этаётган, фидокор ва жонкуяр тиббиёт ходимларини, қолаверса барча юртдошларимизни миллий байрам – мустақиллик куни муносабати билан самимий қутлайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу-барака тилайман.
Мустақиллик байрамингиз муборак бўлсин!

Абдуқаюм Тўхтақулов,
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.