Get Mystery Box with random crypto!

Соғлом овқатланиш

Telegram kanalining logotibi soglom_ovqatlanish — Соғлом овқатланиш С
Telegram kanalining logotibi soglom_ovqatlanish — Соғлом овқатланиш
Kanal manzili: @soglom_ovqatlanish
Toifalar: Sport , Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 65
Kanalning ta’rifi

💃саломатлик сирлари 🏃
👯соғлом озиш сирлари👭
💎ноёб маслахатлар 👒
💐қизиқарли сахифалар 🆕
Оиламизга, турмуш тарзимизга соғлом овқатланишни олиб кирайлик

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-01-21 08:24:48
249 views05:24
Ochish/sharhlash
2021-10-18 17:20:20
Шакар емай қуйсак, танамизда нима холат бўлади:

1) Қувват қўшилади.

2) Вазнимиз нормаллашади.

3) Ичакдаги муаммолардан ҳалос бўламиз.

4) Таъм билиш яхшиланади.

5) Ёш кўрина бошлайсиз.

6) Кайфиятингиз яхшиланади.

7) Уйқумиз яхшиланади.

8) Хотирангиз яхшиланади.

Лекин сиз шакар емасам мазам қочади ёки ейиш керак у ҳам керак дейсиз.Тавсия
Шакарни асалга алмаштиринг. Шакар емасангиз нима бўлишини кўринг
525 views14:20
Ochish/sharhlash
2021-09-11 21:31:52 ЁШИ 35, 40, 50 ва ундан юқорига чиққанлар учун тавсиялар:

1. Йилда бир марта қон олдиргин (ҳижома), гарчи бирор касаллик ва дардинг бўлмаса ҳам.
2. Чанқоқлик ёки сувга эҳтиёж сезмасангда, доим сув ичиб юришга одатлан. Соғликка путур етишидаги асосий муаммо- танадаги сув етишмовчилигидир.
3. Дунёнинг иши зиммангда бўлса ҳам спорт билан шуғуллан. Пиёда юриш, сузиш ёки бирон турдаги спорт билан шуғулланиб, аъзоларни ҳаракатлантириб туриш лозим.
4. Овқатланишни камайтир. Одам боласи учун қаддини тутиб туришига бир неча луқма кифоя қилади. Овқатга жуда иштаҳа қўйиб, очкўзларча ейишни бас қил. Чунки кўп овқат яхшиликка олиб бормайди. Бутунлай емасдан ҳам қўйма, балки миқдорини озайтир.
5. Имкони борича машина минмасликка ҳаракат қил. Бирор жойга боришни истасанг пиёда юриб бор. Масалан, масжид, дўкон, зиёрат ва ҳоказоларга юриб боришни одат қил.
6. Ғазаб ва асабийлашишни тўхтат. Ишларга кўз юмиб, бепарвороқ бўлишга ҳаракат қил. Безовта бўлинадиган ишларга аралашаверма. Бундай қилишинг соғлигингга путур етказади ва кўринишингни хунуклаштиради.
7. Молингни қуёш остида қолдириб, ўзинг соя остида ўтир, деб айтилган мақолдаги кишидек бўл. Ўзинг ва атрофингдагилар ҳаққини паймол қилма. Мол дунё бизга хизмат қилиши учун яратилган, биз мол дунёга хизмат қилиш учун эмас.
8. Бирор кишини деб нафсингни ҳасрат ва надоматга тўлдирма. Амалга ошира олмаган нарсангга ҳам афсус чекиб ўзингни койима. Ўзингни билмаганга солиб ол. Балки унутишга ҳаракат қил.
9. Тавозуъли ва камтар бўл. Мол дунё, мансаб, куч қувват ва нуфузинг такаббурлик ва ғурур билан барбод бўлади.
Тавозуълик – одамларни сенга муҳаббатли қилиб, Аллоҳ наздидаги қадрингни оширувчи фазилатдир.
10. Сочингга оқ оралаши ҳаётинг охирлаганини англатмайди. Балки, афзал ҳаёт энди бошланганини билдиради. Шундай экан, келажакка умид ва Аллоҳнинг зикрига машғуллик билан вақтингни ўтказ. Сафар қил ва ҳалол нарсалардан баҳраманд бўл.
11. Ҳеч қачон намозни қолдирма. Намоз, дунёда ҳамда мол дунё ва фарзандлар фойда бермайдиган охиратда фойда келтирувчи қоғозингдир.
844 views18:31
Ochish/sharhlash
2021-08-28 09:47:42 Тухумни чала пишириб, сариғи еб юрилса, юракни қувватлантиради.

Юраги сиқилиб хафақон дардига учраган киши ўзига ёқадиган хушбўй нарсалар (атиргул, райҳон, атир кабилар)ни ўзи билан бирга олиб юриши керак.

Иссиқ мизожли одам кашнични майдалаб еб юрса, юракка қувват беради, уни хафаликдан қутқаради.

Ҳайвон (мол-қўй) юрагини ҳил-ҳил қилиб пишириб ёки ёғ билан қовуриб, сирка қўшиб ейилса, юракка қувват беради, хафақон иллатини қувади.

Ҳар куни наҳорга ўрик шарбатидан бир пиёла ичиш ёки кунига 4-5 та ўрик туршаги еб юриш ҳар қандай юрак хасталигини даволашда қўл келади ва юракни бақувват қилади.
Якинларингизга хам улашинг!
https://t.me/joinchat/WNi22e3-f92ItgMd
510 viewsedited  06:47
Ochish/sharhlash
2021-08-28 09:33:04
Паришонхотирмисиз?

Инсон қариган сари унинг аъзои-танасида турли хил ўзгаришлар содир бўла боради. Ва бу ҳар кимсада ҳар хил рўй беради.
Аммо бугунги кунда ёшлар орасида ҳам паришонхотирлик учраб турибди. Бунинг асосий сабаблари киши тановул қилаётган нарсаларнинг витаминларга бой эмаслигида.

Таркибида дармон-дориларга бой, айниқса, В гуруҳи витаминлари бисёр бўлган озиқли таомлар билан бирга, арпа нони истеъмол қилиб юрган кишида паришонхотирлик учрамайди.

Бундан ташқари:
карсиллаган сабзи,
қовоқли шўрва,
гўжа оши,
қўй гўшти шўрваси
каби миллий таомлар ҳам паришонхотирликка кўмакчи малҳам бўла олади
376 views06:33
Ochish/sharhlash
2021-08-28 09:03:24
Шифобахш чойлар ҳамиша дардларга дармон ҳисобланади.

Бунинг учун наъматак меваси ва қора қорағат (смородина) баргини майдалаб аралаштирасиз. Унинг 1 ошқошиғига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, дамлаб қўясиз. 40-60 дақиқадан сўнг ичиш мумкин.

Ушбу дамлама яллиғланишга қарши ҳамда сийдик ҳайдаш хусусиятига эга. Бўғимларда туз йиғилишида ҳам фойда беради.
364 views06:03
Ochish/sharhlash
2021-08-28 09:01:41 Руҳшунослар ошкор этади! Одатда...

... таомга аччиқ қўшиб ейдиганлар ҳаётига рангбаранглик қўшишни истайди.
... ёнғоқ ва шунга ўхшаш қаттиқ меваларни чақиб, истеъмол қилишни хуш кўрувчилар доим ғолиб бўлишга интилади.
... овқатнинг сергўшт бўлишини хоҳловчилар, жаҳлдор ва асабий бўлади.
... мева ҳамда сабзавотларни афзал билганлар эса оғир-босиқлиги билан ажралиб туради.
... ўта рашкчилар ёғли таомларни кўп истеъмол қилади.
... кабоб ва дудланган гўшт ишқибозларининг тасаввури кенг бўлиб, романтикага мойил.
... денгиз маҳсулотларини кўп истеъмол қиладиганлар орзулар осмонида учиб юради.
... сут маҳсулотларини хуш кўрувчилар маъсулиятли ва ғамхўр бўлади.
343 views06:01
Ochish/sharhlash
2021-08-18 21:06:55 Қизиқарли малумотлар!

Инсон туш кўраётганда, телевизор кўраётган пайтидагидан кўра кўпроқ қувват сарф этар экан.
*
Инсоннинг қовурға суяклари бир йил давомида 5 миллион ҳаракатни амалга оширар экан.
*
Инсон кўзи очиқ ҳолда аксира олмас экан.
*
Чекувчи кишиларда ранг ажратиш қобилияти пасайиб кетар экан.
*
Чекувчи кишиларнинг танасида чекмайдиганларга нисбатан 10 баробар кўп ажин бўлар экан.
*
Уят ва хижолатдан юзингиз қизарган пайтда ошқозонингиз ҳам қип-қизил тусга кирар экан.
*
Шаҳарда яшайдиган одам бутун умри давомида ўртача икки хафтани светофор чироғи ёнишини кутиб ўтказар экан.
*
Инсоннинг бир дона соч толаси 3 килограммгача юкни кўтара олар экан.
*
Инсон 40 ёшдан кейин “пастга ўсиш”ни бошлаб, ҳар ўн йилда бўйи 10 сантиметрга қисқариб борар экан.
*
Ўртача вазндаги инсоннинг боши 3,6 килограммни ташкил этар экан.
*
Инсон сувсиз 2-3 кундан ортиқ яшай олмас экан.
*
Инсоннинг юраги умри давомида ўртача 250 миллион литр қонни ҳайдар экан.
*
Инсон бутун умри давомида иккита катта ҳовузни тўлдиришга етадиган сўлак ишлаб чиқарар экан.
*
Ўрта ёшли инсоннинг танаси 639 та мускулдан иборат экан.
*
Оддий инсоннинг кўзи 160 хил рангни ажрата олар экан.
*
Вазни 65 кг бўлган инсон танасида битта мих ясашга етадиган темир моддаси бор экан.
*
Инсон кўзларининг қоронғу шароитга тўла мослашиши 60-80 дақиқа давом этар экан.
440 views18:06
Ochish/sharhlash
2021-08-09 10:09:06
Коронавирусни дававолаш ва имунитетни оширишнинг энг самарали усулларидан бири бу- қора қўчқор думба ёғини эритиб, унда чеснокни қовуриб, уни иссиқ сутга қўшиб ичиш.
352 views07:09
Ochish/sharhlash
2021-08-09 10:00:47
МУМКИН ЭМАС
1- Ун махсулотлари
2- Картошка
3- Гуруч
4- Турли хил газланган
ичимликлар
5- Кофе
6- Шоколадлар
7- Турли ҳил фаст фудлар, кетчуп, маянезли махсулотлар.

Бу махсулотлардан вақтинча пархез қиламиз.

https://t.me/joinchat/AAAAAFjYttnt_n_diLYDHQ
367 views07:00
Ochish/sharhlash