Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли дўстлар! Ҳаволар исиб қолди. Бундай ҳавода инсон тан | Соғлом овқатланиш

Ҳурматли дўстлар!

Ҳаволар исиб қолди. Бундай ҳавода инсон танаси қизийди, терлайди ва ҳидланади. Ҳатто "Мендан ҳид келмайди", деб ўйлайдиганларда ҳам шундай бўлади. Фақат кўпинча ўзлари буни сезмайди.

Атрофингиздагилар сизга буни айтишга ҳижолат бўлишади. Лекин ёқимсиз ҳид келиб турган инсон ёнида бошқалар қийналади, кўнгли айнийди. Бундан ҳолатда юриш атрофдагиларга зулм қилиш бўлади.

Биламан, сизларда ҳид йўқ, атрофингиздагиларда бор))

Ўша атрофингиздагиларга бошқаларни қийнамасликлари учун қуйидагиларга тавсияларни етказинг:

1. Ҳар куни чўмилинг.

2. Ҳамма жойни тозалаб юринг.

3. Антиперспирантдан (дезодорантдан эмас!) албатта фойдаланинг. Дезодорантлар, айниқса, сепиладиганлари ўша пайтда алдамчи эффект беради, кейин таъсири йўқолади. Чунки дезодорантнинг вазифаси терлашни камайтириш эмас, ҳидни бошқа ҳид билан ёпишдир. Антиперспирант эса ҳам айнан терлашни камайтиради ҳам ҳидни ёқимлироқ ҳид билан ёпади.

4. Чўмилгандан кейин аввал кийилган кийимни киймасдан тоза, озода кийимни кийинг.

5. Тишни ювинг ёки оғизни ҳидсизлантирадиган восита билан чайинг ёки ҳеч бўлмаганда овқатлардан кейин сақич чайнаб юборинг.

6. Мушк ёки ўзингизга ёқадиган мўътадилроқ атир ишлатинг.

7. Атрофдагиларга раҳм қилинг.

P.S. Баъзиларда тиббий, гармонал муаммо бўлиши мумкинлигини биламан. Лекин ўшалар ҳам юқоридаги тавсияларга амал қилиб қўяверишсин, ҳеч қандай зарар қилмайди.

P.P.S. Бу ёқимсиз мавзуни аввал ҳам бир неча марта ёзганман. Балким яна такрор ёзарман. Бир киши хулоса чиқарса ҳам атрофидагиларга яхши бўлади деган умидда яна ёздим. Пост қанча кўпчиликка етиб борса, шунча яхши. "Шуям постмм энди?", деб, энса қотгандек бўлиб, керакли одамларга юбориб қўяверинг)))

Келинглар, шу ёзни атрофдагиларни қийнамай ўтказайлик!