Get Mystery Box with random crypto!

Sizga Manfaatli

Telegram kanalining logotibi sizgamanfaatli — Sizga Manfaatli S
Telegram kanalining logotibi sizgamanfaatli — Sizga Manfaatli
Kanal manzili: @sizgamanfaatli
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 11.76K
Kanalning ta’rifi

• Сизга манфаатли бўлиши мумкин бўлган маълумотлар маскани!
Администрация: @M1rtolipoff

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2023-05-04 06:30:17
ОТА - ғурур...!!!
ОНА - меҳр...!!!
АКА - фаҳр...!!!
УКА - умид...!!!
ОПА - ор...!!!
СИНГИЛ - номус...!!!
АМАКИ - қон...!!!
АММА - сарсон...!!!
ТОҒА - дармон...!!!
ХОЛА - хирмон...!!!
ХОТИН - синов...!!!
ФАРЗАНД - сийлов...!!!
КЕЛИН - қарз...!!!
КУЁВ - фарз...!!!
ҚУДА - бардош...!!!
ҚЎШНИ - сирдош...!!!
ҚАЙНЛАР - қариндош..!!!
МЕҲМОН - ризқ...!!!
УСТОЗ - парвона...!!!
ДЎСТ - диёнат...!!!
ДУШМАН - ҳиёнат...!!!
ОИЛА - омад...!!!
РЎЗҒОР - даромад...!!!
ҲАЁТ- имкон...!!!
УМР - имтиҳон
СЕВГИ - камалак...!!!
УЙҚУ - эрмак...!!!
ТУШ - ҳаёл...!!!
ВАҚТ - маҳол...!!!
КУН - жабр...!!!
ТУН - сабр...!!!
ЎЛИМ - хақ...!!!
ЯШАШ - бахт...

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.9K views03:30
Ochish/sharhlash
2023-05-03 15:00:17 Оталар ҳақида

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.

2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.

3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.

4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.

5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.

6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.

7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!

8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма!

Оналар ҳақида

1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир.

2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.

3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!

4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!

5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.

6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан.

7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин!

Конспектор

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.6K views12:00
Ochish/sharhlash
2023-05-03 05:00:06 17 нарса қабр азобидан нажот беради:

1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.3K views02:00
Ochish/sharhlash
2023-05-02 17:30:32
Эр-хотин ўртасида муҳаббат ҳосил қилувчи омиллардан бири ўзаро саломни кенг ёйишдир.

Яъни жуфтингиз билан ҳар гал кўришганда, телефонда гаплашганда салом бераверинг. Бунда аёл киши биринчи салом бериши керак деб эркак ўзини тийиб туриши керак эмас. Биринчи бўлиб салом берган киши кўпроқ ажрга эга бўлади, шу билан бирга, суҳбатдошининг муҳаббатини ҳам кўпроқ қозонади. Зотан, салом бериш тинчлик-омонлик тилашдир. Сизга тез-тез тинчлик-омонлик тилаб турган кишига муҳаббат қилмайсизми?

Биринчи бўлиб салом бериш кибрни ҳам ўлдиради. Бу эса оилада муҳаббат зиёда бўлиши учун зарурий омиллардандир. Салом берган кишига алик олинади. Салом беришнинг энг ками «Ассалому алайкум» бўлиб, алик олишнинг энг ками «Ва алайкум ассалом»дир. Буларнинг ҳар бири учун ўнтадан савоб ваъда қилинган. Ҳар иккисида ҳам зиёда қилган сари савоб зиёда бўлиб бораверади. Ва, албатта, муҳаббат ҳам зиёда бўлиб бораверади

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.2K views14:30
Ochish/sharhlash
2023-05-02 08:40:19
Аллоҳ иродаси билан қиз бола дунёга келганида ҳар битта қиз бола учун иккита фаришта тайёрлаб қўяр экан. Битта фаришта унинг табассумини санаса, иккинчи фаришта кўз ёшини санар экан. Охират куни табассумига сабаб бўлганларга савоб, кўз ёшига сабаб бўлганларга азоб бўлар экан.

PS. Аёлларнинг ноҳақ йиғисига сабабчи бўлмайлик!!!

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.6K views05:40
Ochish/sharhlash
2023-05-01 17:30:17 Бир киши  айтади: «Аллоҳу Акбар»

Яна бир киши айтади: «Лаа илаҳа иллаллоҳ  Муҳаммадур  росулуллоҳ»

Яна айтади: «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи субҳаналлоҳил азийм»

Яна «Лаа илаҳа илла анта субҳанака инний кунту миназ золимин»

Бу киши  70.000 савобни қўлга киритди ва у киши «Сиз эдингиз»

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.3K views14:30
Ochish/sharhlash
2023-05-01 05:30:21 “Душанба — оғир кун” дейдиганлар учун...

Душанба кунининг фазилатлари
:

“У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир” (Имом Муслим);

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди. Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

“Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди” (Имом Термизий);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий);

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа);

"Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг” (Имом Муслим);

“Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман” (Имом Термизий).

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.7K views02:30
Ochish/sharhlash
2023-04-30 09:15:15 - Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.

• Имом Муслим ривояти.

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.8K views06:15
Ochish/sharhlash
2023-04-29 13:30:02
1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.

2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.

3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин.
Сабр ва намоз.

4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)

5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.

6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни.

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
2.6K views10:30
Ochish/sharhlash
2023-04-28 13:15:02 1. Қуръоннинг маъноси нима?
Ўқиш.

2. Дастлабки тушган жойи.
Макка, Хиро ғори

3. Дастлабки тушган куни.
Қадр туни.

4. У кимнинг сўзи?
Аллоҳ таолонинг.

5. Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
Жаброил(а.с)

6. Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.

7. Қуръонни ҳар бир ҳарфини то қиёмадга қадар қўриқловчи ким?
Аллоҳ таоло.

8. Уни қандай ушлаш керак?
Таҳоратли ҳолда.

9. Қуръонда Қуръонни қандай номлар билан зикр этилган?
Ал-Фуркаан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Худо.

10. Маккада нечта сура тушган?
86 та.

11.Мадинада нечта сура тушган?
28 та.

12. Қанча порадан иборат?
30 та пора.

13.Қанча сура бор?
114 та.

14. Қанча оят бор?
6.666 та.

15. Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
2 минг 698 марта.

16. Намоз ҳакида неча марта айтилган?
700 марта.

17. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.

18. Пайғамбаримизнинг исми неча марта зикр қилинган?
Мухаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам- 4 марта, Аҳмад соллаллоҳу алайҳи ва саллам-1марта.

19. Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
Пайғамбар Мусо (а.с) нинг.

20. Қуръон оятларига дастлаб ким ҳаракатлар қўйган ?
Асвад Дуалий р.а.

21.Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
Масжидул харом.

22. Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
Пайгамбар Исо (а.с) Марям ўғли.

23. Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи.
Қиёмат куни.

24. Энг узун сура қайси?
Бақара сураси.

25. Энг қисқа сура қайси?
Кавсар сураси.

26. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил фаришта Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
40 ёшда.

27. Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар
бўлганлар?
13 йил.

28. У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
10 йил.

29. Қуръон неча йилда тушган?
22 йилу, 5 ой,14 кун.

30. Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
Фотиҳа сураси.

31. Аллох Таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
Фотиҳа сураси

32. Қуръондаги энг биринчи сура.
Фотиҳа сураси.

33. Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
Марям (а.с).

34. Қайси сурада Бисмиллоҳ сўзи 2 марта айтилган?
Намл сурасида.

35. Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
6 та. Улар: Юнус, Худ, Юсуф, Иброхим, Нух, Муҳаммад сураси.

36. Қуръонда Аллоҳнинг қанча номи айтилган?
99 та.

37.Куръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
Иброхим (а.с).

38. Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
Одам имонининг синови.

39. Қуръонда номланган масжидлар нечта?
5 та. Улар: Масжид ул-Харам, Масжид ул-Зирор, Масжидун-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжидул-Қубо.

40. Номи айтилган фаришталар.
Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!
3.3K views10:15
Ochish/sharhlash