Get Mystery Box with random crypto!

“Душанба — оғир кун” дейдиганлар учун... Душанба кунининг фаз | Sizga Manfaatli

“Душанба — оғир кун” дейдиганлар учун...

Душанба кунининг фазилатлари
:

“У кун (душанба) мен туғилган ва пайғамбар қилиб юборилган кундир” (Имом Муслим);

Пайғамбаримиз алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан бироз олдин Каъба таъмирланганида Ҳажарул асвад (қора тош)ни ўрнига қўйиб, қабилаларидаги муқаррар низонинг олдини олган кунлари ҳам душанба эди. Бу жиҳатдан душанба биз учун ҳам муаммоларимизни ҳал қиладиган ва эзгулик элчиси бўладиган кун.

“Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди” (Имом Термизий);

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафот этган кунлари ҳам душанба эди (Имом Бухорий);

Душанба сафар, тижорат ва ризқ ахтариладиган кундир. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Душанба сафар ва тижорат кунидир”, деб марҳамат қилганлар. Саҳобалар бунинг сабабини сўрашганида: “Чунки ўша куни Шуайб (а.с.) тижорат қилиш ва ризқ топиш учун сафарга чиққанлар”, деб жавоб берганлар (Ибн Можа);

"Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади. Аллоҳ таолога ҳеч нарсани шерик қилмаган ҳар бир банда мағфират қилинади. Фақат биродари билан ораларида душманлик бўлган кимсалар мустасно! (Улар ҳақида:) “Шу иккиси ярашиб олгунича муҳлат беринг” (Имом Муслим);

“Бандаларнинг амаллари душанба ва пайшанба кунлари Аллоҳ таолога рўбарў қилинади. Мен амалларимнинг Аллоҳ таолога рўзадор ҳолимда рўбарў қилинишини яхши кўраман” (Имом Термизий).

t.me/SizgaManfaatli || Бўлиши мумкин!