Get Mystery Box with random crypto!

Suvtushar radiosidan gapiramiz

Telegram kanalining logotibi shoniyozov_blogi — Suvtushar radiosidan gapiramiz S
Telegram kanalining logotibi shoniyozov_blogi — Suvtushar radiosidan gapiramiz
Kanal manzili: @shoniyozov_blogi
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 22

2023-02-19 18:24:16 Биласизми Ўзбекистонда (ва унинг қўшниларида) нега саид ва хўжалар бунчалик кўп? Йўқ, пайғамбар авлодлари сон-саноқсиз миқдорда кўчиб келгани учун эмас. Шунчаки XX аср бошигача сохта шажара ясатиш мода бўлган: ҳозирги каби қандайдир йўл билан бойиб кетишнинг ўзи етарли бўлмаган, ҳурмат қозониш учун таг-тугли бўлиш шарт бўлган. Шунга сохта шажара ясаттириб, ўзини хўжа, саид, мир, охун, тўра деб эълон қилиш одат бўлган. Бу шажараларнинг аксарияти авлодлар қўлида қолиб кетган, лекин биров “болам, буни бобонг сохта ясаттирган” деб айтмаган, ҳамма фарзандига “мана шунақа буюклар авлодисан” деб ўргатган.

Бундай одат XV асрда ҳам бўлган. Бир куни Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг ҳузурига бир киши келиб, ана шундай шажара ясатиб олганини айтади. У Жомийдан нуфузли генеалог сифатида бу шажарани тасдиқлаб, муҳр уриб беришни сўрайди. Шунда Жомий байт билан жавоб беради.

Онро, ки бувад нури Набӣ дар башара,
Ҳоҷат набувад ба тӯлу арзи шаҷара.

Яъни, қисқа айтганда, кимнинг юзида Набий нури бўлса, шажарага ҳожат йўқ, дейди.

Постдан асл мақсад бу эмас эди лекин. Жомийнинг байтига эътибор берсангиз, “башара” дейиляпти. Шундай зиёли инсон нега бу ҳақоратли сўзни ишлатган деб ўйлайсиз?

Гап шундаки, араб тилида, у орқали эса форс ва чиғатой тилларида “башара” юқори китобий услубга хос сўз бўлган. Яъни оддий чеҳра, юздан кўра анча шеърий, сертакаллуф синоним ҳисобланган. Бу сўз ўта ҳурматли инсонларга нисбатан ишлатилган.

Замона зайли билан бугун ўзбек ва тожик тилларида “башара” сиз билган салбий маъно оттенкасига эга. Лекин эски замон китобларида учратиб қолсангиз, “воҳ, намунча чиройли таъриф!” деб ҳайрон бўлиб қўяверинг.

@AsanovEldar
22 views15:24
Ochish/sharhlash
2023-02-19 08:52:02 Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўла олсанг қабр азобининг учдан икки қисмидан қутулган бўласан.

Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
25 views05:52
Ochish/sharhlash
2023-02-18 20:12:37
Шу фикрга қўшиламан (Сардор Салимнинг фикрларига охирги пайтлар қўшилмай қўйгандим).

Шу нарсани ўзим чиройли қилиб тушунтира олмай юргандим (ўзимга ҳам, бошқаларга ҳам). Мендаям "халқ йўлида" деган кўтаринкилик паллалари бўлган. Кейинчалик қарашим ўзгарган. "Бу халқ одам бўлмайди, куйинишингга арзимайди"лиги учун эмас (бундай қараш айниқса охирги пайтлар ёш зиёлилар орасида кенг тарқалган); шунчаки халқ жуда катта ва мавҳум тушунча, у турли қатламлардан иборат, кўпини ҳеч қачон учратмайман, кўпи билан ҳеч қачон бир хил фикрламайман.

Ҳамма учун кураш ўз фикринг ҳамманинг фикри деб ўйлаб қолишингга олиб келади, натижада ўзгача фикрловчиларни қабул қилолмайсан, уларам сени қабул қилолмайди. Халқ номидан гапиришнинг хавфли томони мана шунда.

@AsanovEldar
24 views17:12
Ochish/sharhlash
2023-02-18 13:20:09 #challange
#2kun
#drabll

Yoshlikda olingan bilim…

Ko’chada ketib borayotgan besh yoshli bola onasiga dedi: “Borgim kelyapti”.
Ona: “Yo’l chetiga, tez, kutib turaman”.
—Uyalaman, aya-a…
—Yashshamagur, kechagidek ishton yuvishga vaqtim yo’q, bo’-o’l…
Bola yig’lab chetga ketdi. Ona telefon kamerasini yoqdi:
—Ha, malades, hali katta odam bo’ladi, mani bolam, hamma hurmat qiladi bolamni, shu shaharni oberaman sanga, xo’pmi? O’g’il bola ham uyalaman deydimi, bo’laqol!
Odamlar “tovba”-, deb o’tib ketishaverdi.
Oradan yillar o’tdi. Bola ulg’ayib onasi aytgandek katta bo’ldi. Katta odam bo’lib shaharga saylandi. Hozir hamma uni rosa hojatbaror rahbar deb bilishadi. Tovoqdoshlari uni istaganini istagan yerida qila olishini aytib maqtashadi: “Otanggizga balli, katta!” U esa qo’shi qo’yadi: “Hoji ayamni ham xizmatlari ko’p, xe-xe-xe…”


Cho’g
@Drabllar dan olinyapti, egasidan alloh rozi bo’lsin.

@odam_jonining_dorixonasi
25 views10:20
Ochish/sharhlash
2023-02-18 06:58:29 Ikki yil oldingi post ekan:

“Fikr gʻazab keltirib chiqarishi uchun, u qandaydir maʼnoda rost yoki haqiqat boʻlib qolish ehtimoliga ega boʻlishi kerak. Galiley agar “tovuqlar fillardan katta” deganida, uni bir mahalliy tentakka chiqarishgan boʻlar edilar xolos. Lekin u qatl etilganini sababi, uning qotillari, Galileyni gaplari haqiqat boʻlib qolishidan xavotirlangan edilar. Toʻgʻrirogʻi, inkvizitsiyadagilar Galileyni fikrlariga kimdir ishonishini va fikrlashi mumkinligidan qoʻrqib, uni oʻldirdilar. Xohlasangiz bunday deymiz, qotillar Galileyni fikrini xato deb bilgan boʻlsalar-da, boshqalar Galileyni fikri xato emas deb oʻylab qolishlaridan qoʻrqqan edilar. Demak, qotillarni oʻzlari ham, Galileyni fikri jamoatchilikka tarqasa, haqiqat deb koʻrinib qolishiga ishongan edilar.”


https://t.me/iqtisodchi_kundaligi/1361
26 views03:58
Ochish/sharhlash
2023-02-17 12:25:09
Охирги вақтлар бизга нимани ўргатди?

Тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин — бир ойда давоси йўқ янги вабо келиши мумкин экан

Яшаётган жойинг қаерда бўлмасин — бир тунда уруш бошланиб кетиши мумкин экан

Уйинг қандай бўлмасин — бир неча дақиқаларда вайрон бўлиши мумкин экан

Бўш вақтинг қанча бўлмасин — баҳоналаринг барибир тугамас экан

Имкониятлар миллиондан кўп бўлса ҳам — ҳаммаси бир дона хоҳишга боғлиқ экан

Психологик, фалсафий ва бошқа “билмлар” ривожлангани билан динсизлик туфайли қалби қуруқ ва тушкун одамлар сони кўпаяверар экан

Ислом ва Иймондан бошқа барқарор нарса йўқ экан

@bittada - жойига урадиган канал!
20 views09:25
Ochish/sharhlash
2023-02-17 10:10:35
#biroz_yumor
Rahmat, rahmat. Kutmagandim ochig’i. To’g’risi shokdaman. Marhamat qilib aytib yubora olmaysizmi, qachon imtihon topshirgandim?!

@Shoniyozov_blogi
26 views07:10
Ochish/sharhlash
2023-02-17 09:58:30 #Everest




39-minutidan keyin so’z navbati berilgan kandidat Marufjon Yoqubjonovning fikrlari juda yoqdi. Shunaqa odamlarni taniyman shaxsan va xurmat qilaman.

P.s. Bundan keyingi postlarni iloji boricha heshteg bilan yozishga harakat qilaman.

@Shoniyozov_blogi
26 views06:58
Ochish/sharhlash
2023-02-17 08:07:12
Tasodifiy ko’zim tushgan Chiroyli raqamlar kombinatsiyasi - jon-u dilim.
P.s. Albatta Doston ko’rsatganidek hali ko’rmadim.
@Shoniyozov_blogi
26 views05:07
Ochish/sharhlash
2023-02-17 05:54:19 Reja qilishda xato qilish - xato qilishni reja qilishdir.
Muhammadali Eshonqulov,
Everest’dagi masterklassdan.

@Shoniyozov_blogi
26 viewsedited  02:54
Ochish/sharhlash