Get Mystery Box with random crypto!

Биласизми Ўзбекистонда (ва унинг қўшниларида) нега саид ва хўж | Suvtushar radiosidan gapiramiz

Биласизми Ўзбекистонда (ва унинг қўшниларида) нега саид ва хўжалар бунчалик кўп? Йўқ, пайғамбар авлодлари сон-саноқсиз миқдорда кўчиб келгани учун эмас. Шунчаки XX аср бошигача сохта шажара ясатиш мода бўлган: ҳозирги каби қандайдир йўл билан бойиб кетишнинг ўзи етарли бўлмаган, ҳурмат қозониш учун таг-тугли бўлиш шарт бўлган. Шунга сохта шажара ясаттириб, ўзини хўжа, саид, мир, охун, тўра деб эълон қилиш одат бўлган. Бу шажараларнинг аксарияти авлодлар қўлида қолиб кетган, лекин биров “болам, буни бобонг сохта ясаттирган” деб айтмаган, ҳамма фарзандига “мана шунақа буюклар авлодисан” деб ўргатган.

Бундай одат XV асрда ҳам бўлган. Бир куни Мавлоно Абдураҳмон Жомийнинг ҳузурига бир киши келиб, ана шундай шажара ясатиб олганини айтади. У Жомийдан нуфузли генеалог сифатида бу шажарани тасдиқлаб, муҳр уриб беришни сўрайди. Шунда Жомий байт билан жавоб беради.

Онро, ки бувад нури Набӣ дар башара,
Ҳоҷат набувад ба тӯлу арзи шаҷара.

Яъни, қисқа айтганда, кимнинг юзида Набий нури бўлса, шажарага ҳожат йўқ, дейди.

Постдан асл мақсад бу эмас эди лекин. Жомийнинг байтига эътибор берсангиз, “башара” дейиляпти. Шундай зиёли инсон нега бу ҳақоратли сўзни ишлатган деб ўйлайсиз?

Гап шундаки, араб тилида, у орқали эса форс ва чиғатой тилларида “башара” юқори китобий услубга хос сўз бўлган. Яъни оддий чеҳра, юздан кўра анча шеърий, сертакаллуф синоним ҳисобланган. Бу сўз ўта ҳурматли инсонларга нисбатан ишлатилган.

Замона зайли билан бугун ўзбек ва тожик тилларида “башара” сиз билган салбий маъно оттенкасига эга. Лекин эски замон китобларида учратиб қолсангиз, “воҳ, намунча чиройли таъриф!” деб ҳайрон бўлиб қўяверинг.

@AsanovEldar