2023-12-23 20:03:02
НОЛИМАМашаққатли бўлса ҳамки, ишларинг,
Шукур айтиб, бас қилгин нолишларинг.
Иши йўққа, орзу сени ҳар ишинг,
Аллоҳга ҳам хуш келмас бу нолишинг.
Шўхлик қилиб, фарзандлар безор қилса,
Ҳар хил сўзинг,айтиб зинҳор койима,
Бепушт қилиб, тирноққа ҳам зор қилса,
Орзу бўлар булар бари дойимо.
Нолимагин уйинг кичик бўлса ҳам,
Ватани йўқ, инсонга ҳам бу орзу.
Арзимасга йиғлаб,кўзинг қилма нам,
Ҳар ишга ҳам бордир тошу,тарозу.
Алҳамдуни айтгин пулинг кам бўлса,
Шу пул орзу, бўйниггача қарз тўлса.
Ҳар беморга орзу сендаги соғлик,
Шукур қилгин етказса ҳам нечоғлик.
Кимларгадир,орзу ҳатто табассум.
Ташвишлардан кулмас доимо маъсум.
Айбларингни яширса гар шукур қил,
Шармандага орзу бари, сабр қил.
Бас шундайки, ҳамиша сен айтгил ҳамд,
Не яхшилик берса,ҳамки бу неъмат.
Яратганим, Роббим ўзингга шукур,
Борлигимни ўзи менга бир бахтдур.
@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
13.5K views17:03