Get Mystery Box with random crypto!

🌱 Shifo uz

Telegram kanalining logotibi shifouztv — 🌱 Shifo uz S
Telegram kanalining logotibi shifouztv — 🌱 Shifo uz
Kanal manzili: @shifouztv
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 62.23K
Kanalning ta’rifi

Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Мурожаат учун: @reklama_shifo

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-02-23 05:06:52
Ҳар сафар беморни кўрсангиз, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қилинг!

Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсангиз, Аллоҳдан унга саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар ҳар дуонгизда
"Сенга ҳам" деб тилаб туради...


Аллоҳ уйингизга нур, қалбингизга ҳузур бағишласин, қадрдоним! Жума муборак бўлсин

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
14.0K views02:06
Ochish/sharhlash
2024-02-23 02:46:16
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.
Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни ўзининг муҳаббати билан шод айласин!

Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
17.8K views23:46
Ochish/sharhlash
2024-02-22 19:13:27
#ТАРҚАТИНГ #БАРОАТ_КЕЧАСИ

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2024 йилнинг 24 февралдан 25-февралга ўтар кечасига тўғри келади.

Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг!

Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми?  - Бераман" дейдиган кечадир.

ҚАЧОН РЎЗА ТУТАМИЗ?

23-февраль -2024 =13-шаъбон-1445

24-февраль -2024 = 14-шаъбон-1445

25-февраль -2024 = 15-шаъбон-1445

Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Андижон вақти билан )

Жума :   05:39 --- 18:05
Шанба:    05:38 --- 18:05
Якшанба:  05:37--- 18:05

ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛАМИЗ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
(Қазо ният қилса ҳам бўлади)

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик

Жаннатда кўришишни хохлаган яқинларингизга юборинг, эслатинг...!

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
16.8K views16:13
Ochish/sharhlash
2024-02-02 02:31:24



Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…


Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…


Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад…


Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг


@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
15.7K views23:31
Ochish/sharhlash
2024-01-19 01:31:02



Қутлуғ Жума айёми барча мўмин мусулмонларга муборак бўлсин. Бу кунда барча дуо қилувчиларнинг дуолари ижобат бўлсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин…

Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва туганмас саловотлар бўлсин…

Аллоҳумма солли ала саййидина Муҳаммад…


Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг


@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
18.4K views22:31
Ochish/sharhlash
2024-01-01 11:21:02
Ҳаддан ташқари кўп калорияга эга маҳсулотлар ТОП–10 талиги:
(100 граммда)

1. Тозаланган пахта мойи – 899 ккал.
2. Эритилган сариёғ, қўй ёғи, мол ёғи, илик ёғи – 887 ккал.
3. Маргарин – 746 ккал.
4. Майонез – 627 ккал.
5. Ёнғоқ мағзи – 631 ккал.
6. Бодом мағзи – 606 ккал.
7. Кунгабоқар пистаси – 578 ккал.
8. Ер ёнғоқ – 548 ккал.
9. Тухум порошоги – 542 ккал.
10. Шоколад – 540 ккал

Яқинларга Ҳам Улашинг

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
13.4K views08:21
Ochish/sharhlash
2024-01-01 09:33:02
Ёд дағал туклардан халос бўлишга ёрдам беради.

Кўпчилик танадаги дағал тукларни бартараф этиш йўлларини қидирмоқда. Кўпгина ҳалқ табобати усуллари маълум, улардан бирида ёд таркибий қисм сифатида ишлатилади.

5 томчи аммиак ва кастор ёғи қўшиб, 7 ош қошиқ спиртда 2 томчи ёдни аралаштириш керак. Олинган маҳсулот билан теридаги муаммоли жойларни артиб олинг. Бир нечта протседуралардан сўнг тукларни ранги ўзгаради, ингичка бўлади ва аста-секин йўқолади.

Маҳсулотни қўлтиқ ости ва биқин зонасида ҳам ишлатишингиз мумкин

Яқинларга Ҳам Улашинг

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
13.9K views06:33
Ochish/sharhlash
2024-01-01 05:31:02
Кўзлар остидаги қорайган рангни уй шароитида бартараф этиш

рецепти:

• Трава Шалфея
• Мойчечак гуллари
• Петрушка
•Ушбу қуритилган ўсимликларни дориҳонадан топишингиз мумкин.

Тайёрланиши
1 Стакан қайнаган сувга, барча ўсимликлардан, 1-2 қошиқдан солиб, 2 соат димлаб қўйилади. Сўнгра, ушбу бирикмани, муз бўлаклари солинадиган идишга қуйиб, музлатиб олинади.

Эрталаб ва кечқурун кўз атрофидаги терини муз бўлаги билан охисталик билан юргизилади ва натижа сиз кутгандай кўринишга келади.

Шуни билинки, ушбу қўлланмадан сўнг дарҳол кўкаришлар янада ёрқинроқ кўрингандай туюлади. Бу ҳолатдан сиз асло ҳавотирга тушманг! Бу терининг совуқдан қизариб кетиши билан боғлиқ.

Бир неча дақиқада ҳаммаси ўз ҳолига қайтади!

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
13.7K views02:31
Ochish/sharhlash
2023-12-31 22:03:05
2024-ЙИЛ КИРИБ КЕЛДИ.

Аллоҳ уйингизга нур, Дардингизга ҳузур, Оилангизга бахт, Умрингизга вақт, Ишингизга омад, Қўлингизга даромад, Якинларингизга қувонч, Бир-бирингизга ишонч, Дастурхонингизга барокат ато этсин. Аллоҳим сизни ўзига яқин бандалар қаторида айласин.


2024-йилда барча ҳайрли ишларингизда сизга омад ёр бўлсин. Қалбингиздан қувонч, дастурхонингиздан қут-барака ва оилангиздан шоду ҳуррамлик асло аримасин. Мелодий 2024-йил муборак бўлсин!

Яқинларга Ҳам Улашинг

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
27.3K views19:03
Ochish/sharhlash
2023-12-31 21:29:44
«ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ»

Ўтиб борар соат миллари,
Ўн иккига урар аста бонг,
Ўтиб эски йилнинг тунлари,
Қаршилайди бизни янги тонг.

Қутлуғ бўлсин янги йилингиз!
Орзуларга тўла юраклар,
Бахтга тўлиб хар бир кунингиз,
Рўёб бўлсин ширин тилаклар.

Чироқларга безалган арча,
Жилосидан кўзлар қувнайди,
Осмонлардан ёғиб қор парча,
Болажонлар шодон ўйнайди.

Ёш-у қари севинчга тўлган,
Ўйин кулгу байрам бўлади,
Эртакнамо оқшом чоғида,
Қорбобо ва қорқиз келади.

Кўтаринки аъло кайфият,
Хамрох бўлсин йил бўйи сизга,
Ушалмаган орзу ва ният,
Рўёб бўлсин шу йили бизга. 

Шундай юртга байрам ярашар,
Тинч бўлсин жон Ўзбекистоним!
Қутлуғ бўлсин янги йилингиз!
Табриклайман азиз инсоним!

Кириб келаётган Янги 2024-йил барча юртдошларимизга омад ва зафарлар олиб келсин! Оилавий бахт тинчлик хотиржамлик хонадонингиздан аримасин! Кўтаринки аъло кайфият йил бўйи хамрох бўлсин барчангизга! Янги йил муборак!

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !
15.8K views18:29
Ochish/sharhlash