Get Mystery Box with random crypto!

БОРИНГИЗГА ШУКУР. Илтимосларига биноан. Бахтиёрман, ярасам | 🌱 Shifo uz

БОРИНГИЗГА ШУКУР.
Илтимосларига биноан.

Бахтиёрман, ярасам бир корингизга,
Сўзланг, қулоқ тутай, айтар сўзингизга.
Аллоҳ узун умр берсин, қадрдоним,
Борингизга шукур дейман, бирингизга.

Юзлар нурли, қуёш мудом кулиб турар,
Омад, бахт ҳам эргашади сизла юрар,
Ҳаста дилим фақат сиз учун интилар,
Борингизга шукур дейман, борингизга.

Юракларга ин қурмасин ҳасад, армон,
Баъзан ширин калом ҳамки, дилга дармон,
Паноҳида сақлаб турсин Аллоҳ омон,
Борингизга шукур дейман, борингизга.

Кўзлар бахтдан чарақласа, қуёш кулар,
Йиғласангиз, азоб ёмон бағрим тилар,
Ҳаммадан ҳам яхшилигиз, дунё билар,
Борингизга шукур дейман, борингизга.

Бахтдан мунчоқ тақиб қўяй юлдузларга,
Борлиғимсиз, алмашмасман, кундузларга,
Айтинг, юрак қулф дея шўх қизларга,
Борингизга шукур дейман, борингизга.

Сарой битар, девона қалбимиз учун,
Тугамайди ишқдан суҳбат бўлар узун,
Шукур дейман сизни асрагани учун,
Борингизга шукур дейман, борингизга.

@Shifouztv каналига обуна бўлинг !