Get Mystery Box with random crypto!

Ҳақни таниб ибодатга юзинг бурсанг, Ихлос ила ҳар намозда қоим | Sherlarim.Uz

Ҳақни таниб ибодатга юзинг бурсанг,
Ихлос ила ҳар намозда қоим турсанг,
Чин мўминлик ҳаётидан мамнун эрсанг,
Бу тақвоинг кибр дея сўзлайдилар,
Турли фитна фасодларин қўзғайдилар.

Рўза тутсанг айтадилар бу ор учун,
Юрибдида ҳар оқшомда ифтор учун,
Ўзларича намозхондир сафдор учун.
Ҳар қадамда каму кўстинг излайдилар,
Турли фитна фасодларин қўзғайдилар.

Парво қилма гап сўзларга иғво учун,
Юзинг ёруғ чин ихлосли тақво учун,
Шул сабабдин дунё-синов ғавғо учун.
Шайтонга дўст ўз аҳдларин бузмайдилар,
Билиб-билмай дўзах ўтин қўзғайдилар...

Ғузор тумани_6.06.2022 й
Рафаэл Сайдулла ўғли