Get Mystery Box with random crypto!

Татимас оламнинг шодлиги зинҳор, Таманно этсада, қаршингда так | Sherlarim.Uz

Татимас оламнинг шодлиги зинҳор,
Таманно этсада, қаршингда такрор.
Саф бўлсин инжулар, ҳаммаси бекор,
Гарчи тан-жонингда сиҳат бўлмаса.

Азобинг ҳис этмас ўзингдан ўзга,
Табиблар минг боқсин юзингу кўзга.
Эй воҳдан бошқаси келмайди сўзга
Гарчи тан-жонингда сиҳат бўлмаса.

Эй дўстим, тан жонинг сиҳатда бўлсин,
Ҳаётинг нурафшон гулларга тўлсин.
Ранжима, бу синов хаёлни чоғ эт-
Мақсадинг тўқсону, юзларда бўлсин!

Ғузор_29.05.2022 й
Рафаэл Сайдуллаев