2021-02-20 17:43:02
ИНТИЗОР
Кўзларимда мавжланиб уммон,
Тўлқинланиб тошар қирғоққа.
Сўнг айланиб дурларга, маржон
Шодасидек тизилар оққа.
Кунлар ўтиб борар чимчилаб,
Солганича кетмас қийноққа.
Соҳилдаман, ёшим томчилаб,
Термуламан нариги ёққа.
Сен топганим ё йўқотганим?
Жавобим йўқ бундай сўроққа.
Кўнганимча кетаяпман жим,
Тақдир берган аччиқ сабоққа.
Журъат топиб бир бора келсанг,
Якун ясаб сўнгсиз фироққа.
Алмашардим умримни билсанг,
Васлинг берган оний титроққа.
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
https://t.me/joinchat/AAAAADwROIl2Eg9zT1-n5Q
anba: @sherlar
#like_boss
9.6K viewsSherlarKanaliBot, 14:43