2020-12-05 10:01:03
#0444
Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтди:«Абу Ҳанифа ва у каби Аллоҳни Арш устида дейдиган имомларни такфир қилувчиларнинг ўзлари куфрда айбланишликка лойиқдирлар.
Бутун уммат яхшилик билан ёд олувчи ва эргашувчи имомлар мавжуд. Улар саҳобалар ва кейинги икки авлод, айниқса одил халифалар бўлмиш Абу Бакр, Умар, Усмон, Али ва шунингдек Ибн Маъсуд, Ибн Аббос ва шулар кабилар, шунингдек Саид ибн Мусаййаб, Ҳасан Басрий, Иброҳим Наҳоий, Ато ибн Абу Рабоҳ, шунингдек Молик, Саврий, Лайс, Авзоий, Абу Ҳанифа, Шофеъий, Аҳмад, Исҳоқ, Абу Убайд ва шулар кабилар.
Кимки шу имомларни кофир санаса, Ислом уммати иттифоқ қилганга қарши чиққан бўлади. Зеро бутун уммат бу имомларни ардоқлайди ва уларни яхши сўз ила хотирлайди.
Уларни куфрда айблашлик бу пайғамбар ﷺнинг саҳобаларини кофир санаган аксар рофизийларнинг суннати. Шунингдек бу Усмон, Али ва уларга эргашган мусулмонларни такфир қилган хаворижларнинг суннати. Хаворижлар мусулмонларни ўлдириб, будпарастларни омон қолдирадилар».
«Жамиъ ал-масаил», 7/337-338.http://t.me/shayxulislom
2.3K views07:01