2020-12-31 11:40:08
#0456
Ибн Таймия раҳимаҳуллоҳ айтди:العيد: اسم جنس، يدخل فيه كل يوم، أو مكان، لهم فيه اجتماع، وكل عمل يحدثونه في هذه الأمكنة والأزمنة، فليس النهي عن خصوص أعيادهم، بل كل ما يُعظمونه من الأوقات والأمكنة التي لا أصل لها في دين الإسلام، وما يحدثونه فيها من الأعمال يدخل في ذلك .
وكذلك حريم العيد: وهو ما قبله وما بعده من الأيام التي يحدثون فيها أشياء لأجله، أو ما حوله من الأمكنة التي يحدث فيها أشياء لأجله، أو ما يحدث بسبب أعماله من الأعمال: حكمها حكمه؛ فلا يُفعل شيء من ذلك؛ فإن بعض الناس قد يمتنع من إحداث أشياء في أيام عيدهم، كيوم الخميس والميلاد، ويقول لعياله: إنما أصنع لكم هذا في الأسبوع أو الشهر الآخر؛ وإنما المحرك له على إحداث ذلك وجود عيدهم، ولولا هو لم يقتضوا ذلك، فهذا من مقتضيات المشابهة. لكن يحال الأهل على عيد الله ورسوله، ويقضي لهم فيه من الحقوق ما يقطع استشرافهم إلى غيره، فإن لم يرضوا فلا حول ولا قوة إلا بالله، ومن أغضب أهله لله: أرضاه الله وأرضاهم
«Байрам – жинс исми бўлиб, унга шу жинсдаги ҳар бир кун, тўпланиладиган макон, шу макон ва замонда қилиш учун ихтиро қилишган барча табдирлар киради. Таъқиқ байрамларининг ўзигагина хос эмас, балки у (кофир)лар Ислом динида асоси бўлмай улуғлашган барча замон ва маконларга, ҳамда ўша замон ва маконда ўйлаб топишган тадбирларга ҳам тегишлидир.
Шунингдек, «Ҳарим» байрами ҳам худди шундай. У янги йил байрамидан илгари ёки кейин бир ёки ундан кўра кўпроқ кунлар ичида ва байрам ўтказиладиган маконда шу байрамга тааллуқли тадбирлар ёки бидъатларни ўтказишдир. Бунинг ҳукми ҳам юқоридаги ҳукмнинг ўзгинасидир. Бу ишларнинг бирортасини қилинмайди.
Баъзи одамлар мазкур байрамларни ўз вақти, Пайшанба ёки Янги йил кунларида қилмай оиласига: «Бу байрамни ҳафта ичида ёки бошқа ойда қилиб бераман», дейди. Бунга ундаган нарса эса, у (кофир)ларнинг байрамларидир. Агар у бўлмаса эди, байрам қилишлари талаб қилинмас эди. Бу эса ўзини (кофирларга) ўхшатиш тақозоларидан ҳисобланади.
Аслида оилани Аллоҳ ва Расулининг ҳайитига қайтариш ва шу ҳайитларни уларнинг бошқа байрамларга эҳтиёжи қолмайдиган даражада ўтказиш керак. Агар бунга рози бўлишмаса, куч-қувват фақат Аллоҳ билангинадир. Зеро, оиласини Аллоҳ учун ғазаблантирган одамни ва оиласини Аллоҳнинг ўзи рози қилади».
«Иқтидоус сиротим мустақийм», 2/5-6.http://t.me/shayxulislom
3.5K views08:40