2022-04-27 16:31:00
Хатми Қуръонга марҳабо!
Бугун, 2022 йил 27 апрель куни,
«Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида хатми Қуръон бўлиб ўтади. Барча юртдошларимизни унда иштирок этиб, хатми Қуръон дуосидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.
Азизлар, хатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобати, Қадр кечасидаги тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар билан юртимизга, бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.
Қуръон хатмонаси Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.
Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилинган барча тоат-ибодатларни, хатми Қуръонларни ҳусни қабул айлаб, дуоларимиз ижобат бўлишини насиб этсин!
Қуръон хатмонаси islom.uz порталининг ижтимоий саҳифалари орқали онлайн эфирга узатилади.
Жонли эфирни кузатиш учун
71.8K views13:31