Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ

Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ Ш
Telegram kanalining logotibi shayxmuhammadsodiq_muxlislari — ШАЙХ МУХЛИСЛАРИ
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 7.49K
Kanalning ta’rifi

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган!
Манба: Savollar.islom.uz | Islom.uz
Савол йўллаш! 👉 Savollar.islom.uz
Реклама: @Reklamauchun_uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 12

2022-05-03 14:06:27 ​​ШАВВОЛ ОЙИДА РЎЗА ТУТАМИЗ!

Ҳадисда айтиладики: «Шаввол ойида ким олти кун рўза тутса, йил бўйи ифтор қилмасдан рўза тутган каби бўлур».
Кетма-кет ҳам, айри-айри ҳам бўлаверади; яъни кетма-кет тутиш мажбурияти йўқ. Ҳайит куни мустасно, чунки ҳайитнинг илк куни рўза тутиш таъқиқланган. Байрам қиламиз, қувончли кунимиздир.
Рамазон ўттиз кун. Рўза тутилган бир кунга ўнта савоб берилади. Шунга кўра савоби 300 кун... Олтитаси эса бу ойдан, у ҳам олтмиш кун... Демакки, 360 кун, бутун йилни рўзадор ҳолда ўтказгандек ажр қозонади инсон... Иншоаллоҳ, бу шаввол ойининг ҳам рўзасини тутамиз!..
Бу хусусда Аҳмад Ибни Ҳанбал ҳазратларининг китобларида, Муслимнинг машҳур саҳиҳ китобларида, Абу Довудда, Насоийда, Термизийда, Ибни Можада, Ибни Ҳиббонда ҳадислар нақл этилади... Бу ҳадиснинг ровийси бошимизнинг тожи Абу Аййуб ал Ансорий ҳазратларидир.
Бу қадар соғлом ҳадис манбаларида зикр этилган бу рўзани тутинг!..

"Рамазон ва Тақво" китобидан.

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476
74.2K views11:06
Ochish/sharhlash
2022-05-03 13:46:45
СИЗГА АСЛ "ЗАМ-ЗАМ" КЕРАКМИ?

Ифторликда Асл «Зам-Зам» суви ҳамроҳингиз бўлсин!

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир», дедилар».
Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилганлар.
Аллоҳ билгувчироқдир.

Шарҳ: Яъни замзамни ким нима ниятда ичса, ўша ниятига етишади. Бу ҳақиқатни кўпчилик мухлислар ўз тажрибаларидан ўтказишган.

Имом Дора Қутний ва Ҳоким келтирган ривоятда қуйидагилар айтилади: «Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир. Уни шифо талабида ичсанг, Аллоҳ сенга шифо беради. Уни паноҳ талабида ичсанг, Аллоҳ сенга паноҳ беради. Агар уни чанқоғингни кесиш учун ичсанг, Аллоҳ чанқоғингни кесади. Агар уни тўйиш учун ичсанг, Аллоҳ сени тўйдиради. У Жаброилнинг ишорасидир. У Исмоилнинг ичимлигидир».(“Ҳадис ва Ҳаёт”)

Минг дардга даво Зам-Зам билан даволанинг!

100% Кафолатли асл ЗАМ-ЗАМ

Бошқа сув аралашмаган!

5 Литрли қадоқда

НАРХИ: 320 минг сўм.

Буюртма бериш: +998907878883

ДАСТАВКА БЕПУЛ!
58.8K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-05-03 13:46:13
МУНОФИҚЛАРНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙМИЗ?

Устоз Азизхўжа домла Иноятов

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17637
55.2K views10:46
Ochish/sharhlash
2022-05-03 08:22:00 ​​​​ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ҳижрий тақвим бўйича Рамазон ҳайити байрами билан бошланадиган шаввол ойидамиз. Бу ойнинг фазилати ҳақида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Рамазон ойи рўзасини тутиб, унга қўшимча тарзда шаввол ойида олти кун рўза тутган киши йил бўйи рўзадор бўлган кабидир».
Муслим, Абу Довуд, Термизий ривояти.

Ҳадиси шарифда берилган тавсияга ҳар йили амал қилган одам умр бўйи рўза тутганлик савобига эга бўлади. Рамазон рўзасидан кейин шавволда олти кун рўза тутган кишига бир йил давомида рўза тутганликнинг мукофоти берилиши, қилинган ибодат ва тоатларнинг савоби ўн мисл қилиб белгиланганлиги учундир. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...» (Анъом сураси, 160-оят), деб марҳамат қилади.
Шундай бўлгач, ўттиз кун рамазон рўзаси 10 ой, яъни, 300 кун ўрнига ўтади. Олти куннинг ўн баробари эса олтмиш кун, яъни, икки ой бўлади. Демак, уларни қўшиб ҳисоблаганда мусулмон киши бутун йилни рўза тутиш билан ўтказган бўлади.
Рамазондан кейин шавволда тутиладиган рўзанинг мисоли фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарздаги эҳтимолли камчиликларни бартараф қилиш учун бўлганидек, шаввол рўзаси рамазон рўзасида йўл қўйилган айрим хатоликларнинг ўрнини тўлдириш учундир. Яна бир томони, бу ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганини ҳам ифода этади.
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш мустаҳаб амал бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари рўза тутиб, бошқаларга ҳам шуни тавсия қилганлар. Бу рўзани байрамдан кейин пешма-пеш тутишда фазилат бисёр, шу билан бирга, ойнинг бошқа кунларида адо этиш ҳам мумкин. Қазо бўлган рўзаларни мазкур кунларда тутиш билан ҳам айни савобга эришилади.

Islom.uz портали таҳририяти

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476
83.4K views05:22
Ochish/sharhlash
2022-05-03 08:12:35
​​​​40% гача чегирма фақат бугун.

Султонул Даво
Ҳерба голд маъжуни

Хусусияти.
Юракни тинчлантиради, озиқлантиради, қувватлайди.
Жинсий қувватни оширади.
Мияда қон айланишни яхшилайди.
Жигар ва қора талоққа шифо.
Пешоб томчилаб келишига шифо.
Қабзиятни олдини олади.
Иммунитетни оширади.
Қон босимини мўътадиллаштиради.
Зеҳнни ва хотирани кучайтиради.
Бўғин, оёқ, бел оғриқларини пасайтиради.

Таркиби: Табиий 41 хилдан ортиқ ГИЁҲЛАР АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН.

190.000 125.000 су́м (​​​​40% гача чегирма фақат бугун.)
Бу нарх фақат курс личена оладигонлар учун

Ша
ҳар ва туман марказларига Етказиб берш бепул.

БУЮ
РТМА УЧУН ТЕЛ:
+998935380006
+998932460770
+998935230006

Батафсил: https://t.me/joinchat/AAAAAENaH5meoa5ScCXopw
63.6K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-05-03 08:12:25
ҚУРЪОНИ КАРИМНИНГ ҚУДРАТИ

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17637
65.0K views05:12
Ochish/sharhlash
2022-05-03 04:38:21 ​​ШАВВОЛ ОЙИДАГИ 6 КУНЛИК РЎЗА

Хазрати Суфёни Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Уч йил Маккада бўлдим. Макка аҳлидан бир киши Байтул Ҳарамга ҳар куни пешин вақтида келар, Байтни тавоф қилар ва намоз ўқир эди. Сўнг менга салом бериб, қайтиб кетарди. Ҳаттоки у менга дўст бўлиб қолди ва мен ҳам унга дўст бўлдим. Кунлардан бир куни шу одам касал бўлиб қолди ва мени чақириб айтдики: — "Агар ўлсам, менга жаноза ўқиб, дафн қилинг. Ва мени ўша кечада қабрда ёлғиз қолдирманг. Қабрим олдида тунаб қолинг ва мени Мункар-Накир сўроқ қилаётган пайтда "Тавҳид калимаси"ни талқин қилиб туринг". Мен унга сўз бердим. У менга буюрган нарсаларни қилиб бўлганимдан кейин қабри олдида тунаб қолдим. Мен уйқу билан уйғоқлик орасида эдим. Тўсатдан бир нидо қилувчининг:
— "Эй Суфён, унинг нидосини эшитдим бу ерда туришингга ва талқин қилишингга у кишининг ҳожати йўқ”, деган.
— "Нега?" дедим. Нидо қилгувчи:
— "Рамазон рўзасини, кетидан шавволдан олти кун рўза тутиши сабабли", деб айтди. Уйқум кетиб қарасам, атрофда ҳеч ким йўқ, таҳорат қилиб намоз ўқидим ва яна ухлаб қолдим. Сўнгра шу нарсани уч марта тушимда кўрдим. Бу нарса шайтондан эмас, Раҳмондан эканини билиб, унинг қабри олдидан кетдим. Кетатуриб ўзимга: "Аллоҳим, мени рамазон ва шавволнинг олти куни рўзасини тутишга муваффақ қил", дедим. Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ таъоло мени шу неъматга муваффақ қилди"

САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!
-------------------

АЁЛ СОЧИ. #САВОЛ: Бир марузада эшитиб қолдим аёл эрини ёнида сочини ёйиб ётиши ризқни торайишига олиб келади деб. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБНИ ЎҚИНГ https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17476
112.9K views01:38
Ochish/sharhlash
2022-05-02 20:10:11 ​​​​ДУНЁ АЁЛЛАРИ ВА ҲУРЛАР

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Ассалому алайкум! Бу дунё аёллари жаннат ҳурларидан 17 маротаба устунлиги ҳақида ҳадис борми? Агар бўлса илтимос тўлиқ баёнини келтирсангиз. 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Машҳур муҳаддислардан Абулқосим Тобароний ривоят қилган узун ҳадисда жумладан бундай дейилади: 
«Умму Салама:
«Эй Расулуллоҳ, Аллоҳнинг «ъурубан атроба» деган ояти ҳақида гапириб беринг», деди.
«Улар бу дунёдан қариб, сочи оқариб, кўримсиз бўлиб кетган кампирлар бўлиб, уларни қиёматда Аллоҳ таоло тенгқур, бокира, эҳтиросли маҳбуба қизлар қилиб қайта яратади», дедилар у зот.
Умму Салама онамиз: 
«Эй Расулуллоҳ, бу дунёнинг аёллари афзалми, ҳури ийнларми?» дедилар.
«Эй Умму Салама, бу дунёнинг аёллари ҳури ийнлардан афзалдир», дедилар у зот. 
Умму Салама онамиз: 
«Нималари билан?» деб сўрадилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Намозлари, рўзалари, Аллоҳга ибодатлари билан. Аллоҳ уларнинг юзларига нур, жасадларига ипак кийгизган. Ранглари оппоқ, кийимлари яшил, зебу зийнатлари сариқ, тароқлари тилладан. «Мангумиз, ўлмаймиз, зор бўлмаймиз, бир жойда яшаймиз, кўчмаймиз, розимиз, аччиқланмаймиз, биз кимники бўлсак, ким бизники бўлса, яшасин», дейдилар», дедилар.
Умму Салама онамиз:
«Эй Расулуллоҳ, бу ерда баъзи аёллар икки, уч, тўрт эрга тегадилар. У дунёда ҳаммалари жаннатга кирсалар, аёл қайси эр билан бўлади?» дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Эй Умму Салама, у аёлнинг ихтиёрига қўйилади. Эрларнинг ичида энг хулқи яхшисини танлайди. «Эй Парвардигоро, мана бу менга яхши хулқли бўлган эди, мени шунга бергин», дейди. Эй Умму Салама, яхши хулқ икки дунёнинг яхшилигига эриштиради», дедилар». («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

АЗИЗЛАР САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!

Манба
90.1K views17:10
Ochish/sharhlash
2022-05-02 20:07:38 ​​​​ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

@Shayx_Muxlislari САВОЛ:

Икки нафар ўғлим бор. Каттаси беш кичиги тўрт ёшда. Мен уларга қўлимдан келганича диний тарбия беришга ҳаракат қиляпман. Алҳамдулиллаҳ, натижа беряпти. Катта ўғлим муаллим сонийни тугатиб, Қуръонга тушди. Кичиги эса ҳозирча эшитиш орқали диний калималарни ва сураларни ёдламоқда. Иккисини ҳам намозга киргиздим. Ҳозирча таҳоратсиз бўлса ҳам фақат фарз намозларни ўқишга буюряпман. Токи намоз фарз ёшга киргунча кўникма ҳосил бўлсин деб. "Намозингни қолдирма", "Намоз ўқимасанг бўлмайди", "Намоз ўқишлик яхши, ўқимаслик ёмон" каби гапларни кўп гапираман, рафиқам ҳам шундай. Бамдодга мажбурлаб бўлса ҳам уйғотаман, намоз вақти бўлса ўйнаётган ўйинини тўхтатиб, намозга буюраман. Бу ишларимни кўриб онам бироз танбеҳ бермоқдалар. “Болаларинг ҳали кичкина, ўйнаб қолсин, эрталаб бамдодга уйғотма, тўйиб ухлаб олсин, кўп китоб ўқитаверма, мияси чарчайди” каби танбеҳлар. Бу гаплардан кейин, “ҳақиқатдан ҳам ошириб юбораётган бўлсамчи” деб ўйланиб қолдим. Менга маслаҳат берсангиз.

ЖАВОБ:

Тўғри қилмоқдасиз. Жуда ҳам тўғри. Таҳоратни ҳам ўргатинг. Ўзингиз таҳорат қилаётганда ҳам болаларни бирга таҳорат қилишга чорланг. Аллоҳ таоло хайрингизни берсин! Минг афсуски, онангиз каби шахслар динсизлик даврида ўқиб қолганлар. Улар бу каби ишларни тушунмайдилар. Тушунмаганлари етмагандек, тўсиқ ҳам бўлмоқдалар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

АЗИЗЛАР САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!

Манба
81.2K views17:07
Ochish/sharhlash
2022-05-02 20:07:37
«АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ ИЛА ҚАЛБЛАР ОРОМ ОЛУР»

Устоз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Instagram | Youtube | Telegram

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

«ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ МУХЛИСЛАРИ» КАНАЛИГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!! https://t.me/ShayxMuhammadSodiq_Muxlislari/17637
84.0K views17:07
Ochish/sharhlash