Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 153.82K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 9

2024-04-08 22:44:52
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН!

• • •Роббимиз - Аллоҳ
• • •Динимиз - Ислом
• • •Қибламиз - Каъба
• • •Фарзимиз - Намоз
• • •Қарзимиз - Закот
• • •Орзуимиз - Ҳаж
• • •Амалимиз - Савоб
• • •Тилимиз - Тақво
• • •Нафратимиз - Зино
• • •Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• • •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• • •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар АРАФА муборак!

РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
128.0K views19:44
Ochish/sharhlash
2024-04-08 22:42:53
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН!

• • •Роббимиз - Аллоҳ
• • •Динимиз - Ислом
• • •Қибламиз - Каъба
• • •Фарзимиз - Намоз
• • •Қарзимиз - Закот
• • •Орзуимиз - Ҳаж
• • •Амалимиз - Савоб
• • •Тилимиз - Тақво
• • •Нафратимиз - Зино
• • •Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
• • •Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
• • •Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

Бугун сокин осмону фалак,
Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
Қадрдонлар АРАФА муборак!

РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 30-КУНИ АРАФА МУБОРАК БЎЛСИН!

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
72.5K views19:42
Ochish/sharhlash
2024-04-08 22:36:47 ​​#МУНОСАБАТ

РАМАЗОН ҲАЙИТИДАН АВВАЛГИ КУННИ АРАФА ДЕЙИШ МУМКИНМИ?

Шу кунларда мўмин-мусулмон халқимиз узоқ йиллардан буён истеъмолида қўллаб келган Рамазон ҳайитидан аввалги кунни Арафа дейиш масаласида турли баҳс-мунозаралар кенг тарқалмоқда.

Кейинги пайтларда диний ва урфий мавзуларда одамлар ўртасида турли тушунмовчиликлар ҳам кўпайиб бормоқда. Куннинг мавзусига келадиган бўлсак, Рамазон ойи ниҳоясидаги кунни арафа дейишни рад этиш ҳақида чиқишлар кўпайиб кетди.

Маълумки, Қурбон ҳайитидан олдинги кун алоҳида Арафа куни деб номланади. Бу ҳаммага аён, қўшимга изоҳга эҳтиёж йўқ. Аммо, Рамазон ҳайити олдидаги кунни арафа куни дейилиши урфга биноан айтилади. Халқимизда, нафақат Рамазон ҳайити олдидан, балки тўй арафасида, байрам арафасида, имтиҳон арафасида ва ҳоказо ибораларни ишлатиш одат тусига кирган.

Демак, Рамазон ҳайитидан бир кун олдинни ҳайит арафаси маъносида Арафа, дейиш ҳудди бирор муҳим воқеа-ҳодисага яқин фурсатни фалон воқеа арафасида деб айтиш кабидир. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида ҳам Арафа сўзи Макка шаҳри яқинидаги тоғ номи, Қурбон ҳайитидан одинги кун каби маъноларни ифодалаш билан бирга байрам ёки бирор тантанали кундан олдинги кун сифатида ҳам келиши баён этилган.

Хуллас, Рамазон ҳайитидан аввалги кунни арафа дейиш ва яхши одатларни қилиш урфда мавжуд. Урф эса, шариатга зид бўлмаса эътиборга олинади. Бу кунда қўшнилар бир-бирларига таом улашиши каби яхши одатлар ҳам бор. Зеро, улуғ алломаларимиз Ҳайит кунлари шодликни изҳор қилиш диннинг шиорларидандир, деганлар. Ҳадиси шарифда Аллоҳ таолога фарзлардан кейинги энг севимли амал мусулмоннинг қалбига хурсандлик киргизишдир, дейилган.

Шу билан бирга мўмин-мусулмонларнинг Рамазон ҳайити арафаси билан ўзаро бир-бирларини муборакбод этишларида ҳам шаръий монелик йўқ. Зеро, бу худди жума билан муборакбод этиш каби хайрли одатлардан саналади.

Шундай экан, улуғ айём кайфияти кезиб юрган файзли дамларда турли мавзуларни кўтариб чиқиб, инсонларни байрам тадоригидан чалғитиш дуруст эмас. Аксинча Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларга байрам қилиб берган икки ийдни ҳар қанча кенг нишонласак, мўмин-мусулмонларга хурсандчилик улашсак, шунча манфаатли бўлади, инша Аллоҳ.

Ҳақ таоло Рамазон ҳайитини муборак айласин, беҳуда ишлардан Ўзи сақласин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

АЛБАТТА ДЎСТЛАРИГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!

САВОЛ: Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
49.9K views19:36
Ochish/sharhlash
2024-04-08 18:04:26
РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИНГ ЎҚИЛИШ ВАҚТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИНГ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон
Республикаси 06:50

@Shayx_Hazrat
22.9K viewsedited  15:04
Ochish/sharhlash
2024-04-08 14:13:27 ​​Вафот топишинг билан дастлаб номинг барчани эсидан чиқади!

Ғассол кела солиб: "Жасад қаерда?" дейди. Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва хатто номингни ҳам сўрамайди!

Жанозангни ўқишдан олдин Имом: "Марҳумнинг ёши неччида эди?" дейди! Мансабингни ҳам, насабингни ҳам ва ҳатто номингни ҳам зикр қилмайди!

Кейин: "Тобутни кўтаринглар!" дейилади. Бунда ҳам на мансабинг, на насабинг ва на номинг эсланади!

Эсингиздан чиқарманг, ҳамма нарса ўткинчи, сиздан фақат яхшиликлар қолади...

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
29.0K views11:13
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:40:19
РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлиси бўлиб ўтди. Унда Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда уламолар ва соҳа мутахассислари томонидан Рамазон ҳайити қайси кунга тўғри келиши ва ҳижрий 1445 йил Шаввол ойи ҳилолини кузатиш бўйича қилинаётган ишлар ҳамда фалакий ҳисоб-китоблар атрофлича таҳлил қилинди.

Шунингдек, дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилди. Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди.

@Shayx_Hazrat
40.6K views07:40
Ochish/sharhlash
2024-04-08 10:00:40 ​​РЎЗАСИНИ ОЧСА БАХТИ ОЧИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен Aндижонданман. Бизда баъзилар арафа куни тушликдан кейин “Бахти кушод” яъни қизларни бахти очилади деб, қизларга рўзани очтиришади. Шу иш тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло тўғри эмас. Бу шариатимиз кўрсатмаларига мутлақо зид. Бу одамлар орасида асоссиз шаклланган жоҳилона урф одатлардандир. Агар рўзадор рўзасини атайлаб очса қаттиқ гуноҳкор бўлади. У ўша бир куни учун кейинчалик олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериши ва бир кун қазо рўза тутиши вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Ётоқхонада намоз ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақида жавоб берсангиз? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
26.9K views07:00
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:49:03 ​​ИККИ КИШИНИНГ КЎНГЛИНИ АЛЛОҲ НАЗОРАТ ҚИЛАДИ

Аллома Абу Фазл Бурҳоний “Таҳсилот” китобида ажиб бир воқеани келтиради: «Бир одамни алломанинг ҳузурига олиб келишди. Баданининг бир қисми чириб, ёмон ҳид тараларди. Мендан: "Бу касалликнинг давоси борми?" деб сўрашди. Мен уларга гиёҳлардан дори тайёрлаб бердим ва суриш учун малҳам бердим. Эшикдан чиқиб кетаётганда, уни олиб келган кишилардан: "Бу инсон етим ёки бир олимни хафа қилмаганми?" деб сўрадим. У ажабланиб: "Нега бу хулосага келдингиз?» деди. Мен: "Ўттиз йилдан бери табиблик қиламан. Ҳаётим давомида ушбу касалликка чалинган олти кишини даволаганман. Улар ё етимнинг ёки олимнинг кўнглини ранжитгани учун шу касалликка учраган. Етим билан олимнинг кўнглини Аллоҳнинг Ўзи назорат қилади. Агар биров уларни ранжитса, Аллоҳ ранжитган одамдан ғазаб қилади. Мен уларга дори ичишдан олдин тавба қилишни тавсия қилган эдим", дедим. У: "Бу киши мана шу дардга чалингунга қадар катта олимни устидан кулиб, масхара қилиб юрарди”, деди».

Т.НИЗОМ

Ётоқхонада намоз ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақида жавоб берсангиз? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
32.2K views04:49
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:48:54
Фойдасини билдик! Мана энди сизга ҳам тавсия қила оламиз!

Ухлаган ҳолда даволанишга нима дейсиз?

Лаванда плус ёстиқлари соғлиғингизга хавф солаётган қуйидаги муаммолардан халос бўлишга ёрдам беради:

Бош мия ва юрак фаолиятини яхшилайди;
Иммунитетни мустаҳкамлаб, бош оғриғини камайтиради;
Нафас олишни яхшилайди, уйқусизликни бартараф этади ва кайфиятни кўтаради;
Грипп ва шамоллашнинг олдини олади ва тез шифо топишга ёрдам беради; Ўсимликларнинг ҳуш бой ифори антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун, хона ҳавосини тозалайди.
Ажойиб шифобахш ёстиқларга ҳозироқ буюртма беринг!

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш бепул.
Толовни қўлингизга олганда қиласиз.

БУЮРТМА ҚИЛИШ

+998996121222

Онлайн буйуртма бериш учун
@TibomedShifoolami
23.1K views04:48
Ochish/sharhlash
2024-04-08 07:08:15
Ассалoму алайкум!
Хайрли тонг

#Дуо
Холис амал, ният ва тўғри йўлни талаби учун ўқиладиган дуо

اللهم وفقني لما تحبّ و ترضي من القول والعلم و الفعل و النيّة و الهدي إنّك على كلّ شيء قدير.

Ўқилиши: Аллооҳумма ваффиқний лимаа туҳиббу ва тардзо минал қовли вал ъамали вал фиъли ван нияти вал ҳудаа иннака ъалаа кулли шай’ин қодийр.

Маъноси: Эй Аллоҳ! Сўз, ё амал, ё феъл, ё ният, ё ҳидоят бўлсин, Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиганингга мени муваффақ эт. Албатта, Сен барча нарсага қодир зотсан.

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?


ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
24.9K views04:08
Ochish/sharhlash