Get Mystery Box with random crypto!

ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ !!!

Kanal manzili: @shayx_hazrat
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 153.82K
Kanalning ta’rifi

Бу канал
Шайх Муҳаммад Аввома,
Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф,
Доктор Рамазон Бутий,
Шайх Зилфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳимларнинг илмий меросларини ўрганиш мақсадида муҳаббатли мухлислар томонидан очилган.
#РЕКЛАМА 👉 @RekIama_berish_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 8

2024-04-13 03:31:42
Ассалому алайкум ва рахматуллоҳи ва баракатуҳ.

ХАЙРЛИ ТОНГ

Эрталаб айтиладиган зикр:

(رَضِيتُ بِاللَّهِ رباً، وَبِالإِسْلامِ دِيناً، وَبِمُحَمَّدٍ نَبِيًّا) ثَلاَثاً.

Аллоҳни Парвардигор деб, Исломни дин деб ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламни набий деб рози бўлдим.

Аҳмад, Насоий, Абу Довуд ва Термизий ривояти.

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
34.0K views00:31
Ochish/sharhlash
2024-04-12 12:00:15 ​​ШАВВОЛНИНГ ОЛТИ КУНЛИК РЎЗАСИ
#фазилатли_вақтлар

183-CАВОЛ: Рамазон ойидан кейин тутиладиган олти кунлик рўза ҳақида батафсил маълумот берcангиз. Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон ойидан кейин ҳижрий-қамарий тақвимнинг ўнинчи ойи ҳисобланадиган Шаввол келади. Ушбу ой ҳам фазилатли ва баракотли ойлардандир. Айниқса бу ойда соғлиғи ва имкони бор кишилар нафл рўза тутсалар, кўплаб ажру-савобга эга бўлишлари ваъда қилинган. Жумладан Абу Айюб Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"مَنْ صَامَ رَمَضَانَ وَأَتْبَعَهُ سِتّاً مِنْ شَوّالٍ كَانَ كَصِيَامِ الدّهْرِ" (رَوَاهُ الإِمَامُ مُسْلِمٌ وَالإِمَامُ أَبُو دَاوُدَ وَالإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади” (Имом Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Демак, ушбу ҳадиси шарифга амал қилиб, шавволнинг олти кунида рўза тутган киши умр давомида рўза тутганлик савобини қозонар экан. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

﴿ مَنْ جَاءَ بِالْحَسَنَةِ فَلَهُ عَشْرُ أَمْثَالِهَا ﴾ (سورة الأنعام / الآية 160)

яъни: “Кимки (бир) ҳасана (савобли иш) қилса, унга ўн баробар (кўпайтириб ёзилур)...” (Анъом сураси, 160-оят).

Бу олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутиш мумкин. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Бу ҳақда “Зоҳирийя” ва “Хулоса” номли фатво китобларимизда Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани кетма-кет тутилиши шарт эмаслиги, балки ой давомида тутиб ҳам адо этиш мумкинлиги айтиб ўтилган.

Шавволнинг олти кунида рўза тутишнинг яна фойдаларидан бири шуки, у Рамазон рўзасидаги йўл қўйилган камчилик-нуқсонларга каффорат бўлади. Зеро беайб – Парвардигори олам! Банда камчилик ва хатолардан холи эмас. Бу – худди фарз намозлар ортидан ўқилган суннат намози кабидир. Ушбу суннатлар фарзда билиб-билмай йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилади. Қиёмат куни банданинг нафл ибодатлари унинг фарз-вожиб амалларда йўл қўйган нуқсонларини тўлдиради.

Қолаверса, шавволнинг олти кунида рўза тутиш ўз моҳияти билан мусулмон кишининг рўзадан зерикмаганига, балки унга рағбати кучли эканига далолат қилади. Зеро бу ойдаги рўзанинг ҳикмати ҳақида Аллома Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ бундай деган: “Рамазон ойидан кейин рўза тутиб юришга одатланиш – Рамазон ойи рўзасининг қабул бўлгани белгисидир. Чунки Аллоҳ таоло бандасининг бирор амалини қабул қилса, ундан кейин уни (бошқа) солиҳ, хайрли ишларга бошлайди, давомли қилади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? ЖАВОБ:
43.9K views09:00
Ochish/sharhlash
2024-04-12 11:59:46
Умрага бепул юбориш акциямизнинг биринчи босқичи аллақачон бошланган. Тез бизга қўшилинг!

20 та умра йўлланмасидан 2 таси сизники бўлиши мумкин.

Ҳа ҳа сизники бўлиши мумкин. Ота-онангизга ёки аёлингиз ва яқинларингизга 2 кишилик умра зиёрати йўлланмасини бепул тақдим этамиз.

Қандай қилиб дейсизми?

Буни йўли оддий. Tibomed қора седанасидан сотиб олиб бизни акциямиз ғолиби бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари 2-3 чи ғолибларимизга қимматбаҳо совғаларимиз мавжуд.

Айтишингиз мумкин нархи қимматдир деб!
Йўқ, йўқ! Нарх ва сифат ўзгармаган!
Шошилинг! Умра йўлланмаси 20 дона холос.

Батафсил маълумот ва буюртма қилиш учун ягона телефон рақам

+998996121222

@TibomedShifoolami

@Tibomed_qora_sedana
26.8K views08:59
Ochish/sharhlash
2024-04-12 08:07:56 ​​Шаввол ойида олти кун рўза тутиш

Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:
34.5K views05:07
Ochish/sharhlash
2024-04-12 08:02:29
МАСЖИД ОЧИЛИШГА ОЗ ҚОЛДИ.

Ўзингиз учун Жаннатда уй қуринг! Чаноқ жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг!

Уста ва қурилиш дўконларидан каттагина қарзларимиз бор.

Ҳиммат қиламан деганлар учун айни фурсат.


Тошкент вилояти Бекобод тумани Ойбек пости ёнида.

Uzcard: 8600060920082238

Humo: 9860010131791153

Boyxojaev Abdivali

Hurshid Mamasabir

Мурожаат
: +998935385257
32.8K views05:02
Ochish/sharhlash
2024-04-11 23:19:47
ШАВВОЛ ОЙИНИНГ БИРИНЧИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Бошлаб олган ЖУМА кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
ЖАВОБ:
274.5K views20:19
Ochish/sharhlash
2024-04-11 12:30:23
Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали.

Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг!

Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак.

Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак.

Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин!
Омийн!


Ётоқхонада намоз ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақида жавоб берсангиз? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
43.9K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-04-11 07:16:41 ​​Қуръон билан қандай муомала қилиш керак?

Қуръони карим борасидаги насиҳатларни ушбу тартибда келтирамиз.
1. Қуръонни хатм қилиш муддатини белгилаб олинг.
Масалан, тонгда 10 саҳифа, тушда 5 саҳифа, кечаси 5 саҳифа. Қисқаси, аниқ муддатни белгилаб олинг ва уни бажаришга киришинг. Лекин, ҳар куни Қуръон ўқинг.

Қуръони каримни бир ойда хатм қилиш машҳур ривоят билан келган. Энг охирги муддати эса 40 кундир. Хоҳланг, 1 ойда, хоҳланг 20 кунда, хоҳласангиз 15 кунда ёки 10 кунда ёхуд 7 кунда хатм қилинг. Буларнинг барчаси суннатда келган. Бошқа бир ривоятга кўра, 3 кунда хатм қилиш энг оз муддат экани айтилган. Аммо тез ўқилганда тадаббур қилишга имкон қолмайди. Демак, Қуръони каримни хатм қилишнинг энг кўп муддати 40 кун, энг оз муддати 3 кун экан.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоху алайҳи васаллам (масжидга) кирсалар, икки устун орасига арқон боғлаб қўйилган экан. Шунда: “Бу арқон нима?” дедилар. “Бу Зайнабнинг арқони, толиққанда осилиб олади,” дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ, уни ечинглар. Ҳар бирингиз тетиклигида намоз ўқисин. Қачон толиқса, ўтириб олсин”, дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Бу ер юзининг энг буюк аёлларидан бири билан қилинган муомала ва таълим беришдир. У зот – мўминлар онаси Зайнаб бинт Жаҳш розияллоҳу анҳо. У зот розияллоҳу анҳодан бошқа аёллардан талаб қилинмаган нарса талаб қилиниши мумкин эди. Лекин қоидага хилоф қилинмайди: “Албатта, дин енгилликдир”.

Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам банданинг умри давомида Робби азза ва жалла билан боғлиқ бўлишига ўч эдилар. Токи у бир лаҳза дангасалик қилмасин ёки бошқа вақт камчиликка йўл қўймасин, оқсамасин. Шу сабабли Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оз бўлса-да давомли ишни ёқтирар эдилар. Бу эса бандага ҳам, жамиятга ҳам энг манфаатли, яроқли иш ҳисобланади.

Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: “Билиб олинглар, албатта, Аллоҳга энг севимли амал оз бўлса-да, давомлисидир” (Имом Муслим, Насоий, Аҳмад ва Абу Довуд ривояти).

“Тақво аҳлининг гўзал қиссалари” китобидан.


Ётоқхонада намоз ва Қуръон тиловат қилиб бўлмайди, дейишади. Шу ҳақида жавоб берсангиз? ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/36334
43.2K views04:16
Ochish/sharhlash
2024-04-10 05:00:01
ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Рамазон ҲАЙИТИ муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Рамазон ҲАЙИТИ муборак бўлсин!

Муборак ҲАЙИТГА етказди Аллоҳ,
Кимгадир армон бўлди
бу кунни кўрмоқ,
Яратганга
шукур айлаб сўрайлик паноҳ,
Келаси Рамазонга ҲАЙИТИГА етказсин Аллоҳ!


ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
96.1K views02:00
Ochish/sharhlash
2024-04-10 03:00:01 ​​​​ РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ.

Ассалому алайкум! кириб келган улуғ ҳайит айёмингиз муборак бўлсин!

• АЛЛОҲИМ!

• Уйингизга нур
• Қалбингизга хузур
• Умрингизга вақт
• Ишлариншизга омад
• Қўлларингизга даромад
• Яқинларингизга қувонч бир бирингизга ишонч ато этсин
• Қалбингизни Аллоҳ
• Тилингизни Бисмиллаҳ
• Дилингизни имон
• Қўлларингизни қуръон хеч қачон тарк этмасин!
• Ҳаётингиз давомида сизга,
• Каъба зиёрати
• Қуръон тиловати
• Дуо ижобати
• Имон ҳаловати
• Тил саловати
• Ақл шижоати
• Охират фароғати
• Сабр қаноати
• Бахт саодати
• Тан саломатлиги доимо
• Ҳамроҳингиз бўлсин!

• Амийн!
• Амийн!
• Амийн!

Сизни ва яқинларингизни кириб келган Муборак айём билан чин қалбимиздан табриклаймиз сиз биз учун муҳим инсонсиз! Хар доим ўзингизни биз учун асранг! Саломат бўлинг!


САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?

ЖАВОБ:
https://t.me/Shayx_Hazrat/34876
151.2K views00:00
Ochish/sharhlash