Get Mystery Box with random crypto!

​​​​​​ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ 1. Қиблага қараб дуо қилиш. 2. Икки қ | Халқ табобати

​​​​​​ДУОНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Қиблага қараб дуо қилиш.

2. Икки қўлни кўтариб дуо қилиш.

3. Икки қўлни кўтариб дуо қилгандан кейин қўлларни юзга суртиш.

4. Икки қўлни кўтариб, кафтнинг ичини ўзига қаратиб дуо қилиш. Сўнгра уларни юзга суртиш.

5. Дуонинг аввалида Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиш.

6. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш.

7. Азми қарор билан иккиланмай, бўшашмай сўраш.

8. Дуонинг ижобат бўлишига шошилмаслик ва нима учун дуоим қабул бўлмаяпти, демаслик.

9. Ижобатга аниқ ишонган ҳолда дуо қилиш.

10. Ўзига ва ўзига тобеъ бўлган шахс ва нарсаларга дуои бад қилмаслик.

11. Гуноҳ аралаштирмасдан дуо қилиш.

12. Қариндошлик алоқасини узмасдан туриб, дуо қилиш.

13. Дуода муболағага кетиб, ҳаддан ошмаслик.

14. Дуони уч марта такрорлаш.

15. Дуо қилувчи таоми, шарбати ва кийимининг ҳалол-пок бўлиши учун ҳаракат қилмоғи. Бўлмаса, дуо қабул бўлмаслиги аниқ.

16. Дуо қилувчининг озуқаси, маскани, либоси ва барча нарсалари ҳалолдан бўлиши керак.
Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир киши узоқ сафар қилади. Ҳориб, чарчайди. Чангу ғуборга бурканади. Икки қўлини чўзиб, эй Роббим, эй Роббим, дейди. Ҳолбуки, таоми ҳаромдир, шароби ҳаромдир, либоси ҳаромдир, ҳаромдан ғизолангандир. Бас, қандоқ ҳам унга ижобат қилинсин», деганлар.

17. Дуо қилиш учун шарафли вақтларни ихтиёр қилиш лозим. Йилнинг энг шарафли вақти Арафа кунидир. Ойларнинг энг шарафлиси Рамазондир. Ҳафтанинг энг шарафли куни Жума кунидир. Саҳар чоғи ҳар бир куннинг энг шарафли вақтидир.

18. Дуо қилиш учун шарафли ҳолатларни ихтиёр қилиш лозим. Ёмғир ёғишни бошлаган вақт, азон ва иқомадан кейин, фарз намоздан кейин, ифтор пайтида, саждадаги ҳолда, кўнгил эриган пайтлар дуо қилиш учун муносиб ҳолатлар бўлади.

19. Овозни жуда кўтариб ҳам, жуда пастлатиб ҳам юбормай дуо қилиш керак.

20. Тазарруъ, хушуъ, хузуъ, рағбат ва илтижо ила дуо қилиш лозим.

21. Ёлворган ҳолда дуо қилиш.

22. Олдин астойдил тавба қилиб, зулм қилган бўлса, уни ўрнига қайтариб туриб, дуо қилиш лозим.

Хайрли кун !

Дуоларингиз ижобат бўлсин..

https://t.me/sharq_tabobati