Get Mystery Box with random crypto!

Қандай таомланиш иммунитетни кучсизлантиради? 1. Кўп туз исте | Халқ табобати

Қандай таомланиш иммунитетни кучсизлантиради?

1. Кўп туз истеъмол қилиш.
Организмда кўп миқдорда туз тўпланиши иммун тизим кучсизланишига олиб келади. Охирги тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, вирусли инфекцияга қарши курашиш учун керак бўладиган ресурслардан ортиқча тузларни организмдан чиқаришга сарфланар экан, натижада етарли миқдорда иммуноглобулинлар ишлаб чиқарилмайди, бу эса касалланиш хавфини оширади.

2. Сабзавот, кўкат ва меваларни кам истеъмол қилиш.
Булар клетчатка, витамин ва минералларга бой. Таркибидаги витамин А, С ва фолат кислота иммунитетни мустаҳкамлайди.

3. Кам оқсил истеъмол қилиш.
Бизни организм оқсилни ўзи синтез қилаолмайди. Иммун тизим элементлари оқсилдан иборат, шу сабабли оқсилга бой рацион иммунитетни мустаҳкамлайди.

Таомланишда светофор принципи

Ҳар кунлик истеъмол қиладиган озуқа маҳсулотларингизни рўйхатини тузинг ва уларни категорияларга бўлиб чиқинг.

Қизил — рациондан бутунлай чиқариб ташлаш керак бўлган маҳсулотлар. Масалан: ширинликлар, фастфудлар.

Сариқ — ўхшашига алмаштиринг. Масалан: колбасани гўштга, шакарни асалга, оқ нонни қора нонга.

Яшил — бу категориядаги маҳсулотларни қолдириб ва имкон қадар рациондаги улушини кўпайтирасиз! Масалан: сабзавотлар, кўкатлар, мевалар, ёғсиз гўшт ва сут маҳсулотлари.

Соғлом овқатланиш, тўғри рацион тузишни ҳозирдан бошланг!


https://t.me/sharq_tabobati