Get Mystery Box with random crypto!

Байрам муносабати билан пенсия  олдиндан юклаб берилди. Мус | Shahrisabz shahar hokimligi

Байрам муносабати билан пенсия  олдиндан юклаб берилди.

Мустақиллигимизнинг 31 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида жорий йилнинг 1-4 сентябр кунлари 20.12.2021 йилдаги ПФ-35-сон Президент фармони билан дам олиш куни этиб белгиланган.

Пенсия(нафақа) олувчиларни қўллаб-қувватлаш ва Мустақиллик байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг сентябр ойи учун тўлов қайдномалари шакллантирилиб, зарурий маблағлар тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилди.

Пенсия ва нафақа тўловларини банк картаси орқали олувчиларнинг банк карталарига
сентябр ойи пенсия ва нафақа тўловлари тўлиқ юкланди.

Пенсия ва нафақа тўловларини нақд шаклда олувчи фуқароларга жорий йилнинг 5 сентябридан бошлаб тасдиқланган графиклар асосида тўловлар бошланишини маълум қиламиз.

Пенсия жамғармаси Қашқадарё вилоят бошқармаси матбуот хизмати.

  11-40    http://pfru.uz

78-771-07-70

Каналга уланинг: https://t.me/Qashqadaryopensiya