Get Mystery Box with random crypto!

#Гуноҳи_Кабиралар Ўн иккинчи гуноҳи кабира ТОРТИШУВ, БАҲС-М | SAYYID SAFO | Расмий канал

#Гуноҳи_Кабиралар

Ўн иккинчи гуноҳи кабира

ТОРТИШУВ, БАҲС-МУНОЗАРА ВА МУРОСАСИЗЛИК

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
(Эй Муҳаммад), одамлар орасида шундай кимсалар борки, унинг гапирган гапи ҳаёти дунёда сизга қизиқ туюлади (Бақара сураси, 204).
Яъни, шундай кимсалар борки, баён қилиш санъати етуклигидан гапираётган гапидан лол
қоласан, ҳайратланасан. Лекин улар ёлғончи, мунофиқдирлар. Уларнинг ҳунарлари бу дунёдагина ўтади. Охиратда эса қалбларидаги сирлардан бохабар бўлган, ғайбларни билгувчи Зотгина ҳоким бўлади.
... Ва ўзи (исломга) ашаддий хусуматчи бўлган ҳолида дилидаги «иймонига
Аллоҳни гувоҳ келтиради» (Бақара сураси,204).
Яъни, аслида дили куфр ва мунофиқлик иллати билан муҳрланган бўлсада, ўзини иймонли деб даъво қилади ва бу даъвосини Аллоҳ шоҳид деб исботлашга уринади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчи бўлиб, ноҳақлик – ботил билан баҳс-мунозара қилади.
(Олдингиздан) кетганида эса ерда бузғунчилик, экин ва наслларни ҳалок қилиш учун югуриб-элиб юради. Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди (Бақара сураси, 205).
Яъни, фасодни ёмон кўради, фасодчиларни ёқтирмайди. Ҳужжатул Ислом Фаззолий айтганлар: Баҳс-мунозара – ўзингни билимдон қилиб кўрсатиб, бошқани таҳқирлаш
ниятида хатосини изҳор этиб, таъна қилишингдир. Тортишув (мужодала) ўз мазҳабини бошқасидан устун қўйиш ва фикрини маъқуллашдан
иборат. Хусумат эса мол ёки бошқа бир кўзлаган нарсасини қўлга киритиш учун айтган гапида қатъий туриб олишдир. У гоҳида бирон нарсани ёқлаши, гоҳида эътироз қилиши мумкин. Баҳс-мунозарада эса фақат эътироз бўлади».
Имом Нававий айтадилар: Билгинки, тортишув гоҳ ҳақ, гоҳ ноҳақ бўлади. Аллоҳ таоло айтганки: «(Эй мўминлар), сизлар аҳли Китоб билан фақат энг чиройли йўсинда мужодала-
мунозара қилинглар (Анкабут сураси, 46).
...Улар (сиз билан талашиб-тортишадиган кимсалар) билан энг гўзал йўлда мужодала – мунозара қилинг! (Наҳл сураси, 125).
Аллоҳнинг оятлари ҳақида фақат кофир бўлган кимсаларгина талашиб-
тортишурлар... (Фофир сураси,4).
Агар мужодала (тортишув) ҳақни аниқлаш ва уни қарор топтириш учун бўлса, у маҳмуд – мақталгандир. Бордию, ҳаққа қаршилик кўрсатиш учун ёки билмасдан туриб
қилинадиган бўлса, у қоралангандир. Мужодаланинг жоиз ва ножоизлиги хусусида ворид бўлган оятлар мана шу йўсинда нозил бўлган».
Айрим улуғлар дейдилар: Хусуматдан кўра динни кетказувчироқ, мурувватни камайтирадиганроқ ва қалбни машғул қиладиганроқ бирон нарсани кўрмадим. Инсон ўз ҳақ-ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш учун тортишиб туришдан бошқа иложи йўқ,
десангиз, Имом Фаззолийнинг қуйидаги сўзлари сизга жавоб бўлади: Билгинки, ноҳақлик билан, илмсиз бўлатуриб, хусуматлашган кимсалар қаттиқ қоралангандирлар.
Бу судда қайси тараф ҳақ эканини билмасдан туриб, илмсиз ҳолда хусуматлашиб кетган
даъвогарнинг вакилига ўхшайди.
Яна ҳақини талаб қилсаю, бироқ ҳаддидан ошса, муросасизлик қилиб ёлғон гапирса, хусуматчига азият етказадиган сўзларни сўзласа, бундай киши ҳам қораланган.
Худди шунингдек, хусуматчини бўйсундириш ва синдириш учун фақат саркашлик қилиб хусуматлашиш ҳам таъқиқланади. Бироқ мазлумнинг муросасизлик ва исрофга берилмасдан, чегарадан чиқмасдан,
саркашлик ва азият етказишни қасд этмасдан туриб, шаръий йўл билан ҳужжат келтириши ҳаром эмас. Лекин шундай бўлсада, хусуматни бутунлай тарк этгани маъқулроқ.
Чунки хусуматлашаётганда тилни мўътадил – адолат чегарасидан чиқармай тийиб туриш жуда мушкул. Бундан ташқари, хусумат қалбни нафратга тўлдиради, ғазабни
уйғотади. Фазаб келса, табиийки, хусуматчилар орасида кек, гина-кудурат ҳосил бўлиб,
уларнинг ҳар бири бошқасининг қайғусидан шодланадиган ва қувончидан хафа бўладиган ҳамда бир-бирининг ор-номусига тил текизадиган бўлиб қолади.
Хуллас, кимки хусуматлашса, ушбу офатларга дучор бўлади. Ҳеч бўлмаганда, қалби машғул бўлиб, ҳатто намозида ҳам ўй-ёди хусуматчисида бўлиб қолади. Зеро, хусумат, шунингдек, тортишув ва баҳс-мунозара ҳам ёмонлик манбаидир.

ДАВОМИ