Get Mystery Box with random crypto!

СИР НИКОҲ ҲАҚИДА САВОЛ? @Savollar_kanal 14389-савол Ассалому | Зикр аҳлидан сўранг

СИР НИКОҲ ҲАҚИДА САВОЛ?

@Savollar_kanal 14389-савол

Ассалому алайкум! Хазрат Умир Гултожи мақоласида Насавий ва Термизий ривоят қилган Сир никох, харом никохни биров билмасин деб овоз чиқармай, чилдирма чалмай, қўшиқ айтмай жим-житлик билан ўтказиб юборилади. Халол никохни эса иложи борича кўпроқ кишига эълон қилиш, билдириш матлубдир дейилган. Саволим шундан иборатки: Мархум укасини аёлини 2та фарзанди билан никохига олган биродаримни бу мақола уйлантириб қўйди ва манга ўқиб бериб суради,эндиликда ман сиздан шу масала хаккида сурайман,уларни узоро келишиб никохдан утганлари ва шу кунда ахил булиб яшаб келишвотгани тугрими?Уларнинг махфий никохлари халолми ёки харомми?Бу маколадан кегинги саволларига кандай жавоб беришим мумкин,аммо билмаганим туфайли сизнинг жавобингиз билан кифояланишни афзал топдим. Олдиндан жавобингиз учун рвхмат.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқилаётган пайтда камида икки эр киши гувоҳ бўлиши ва никоҳни бошқалардан яширишга келишиб олмаслик шарт. Бунга хилоф никоҳ нодуруст.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

Манба

Каналга уланиш