Get Mystery Box with random crypto!

“Хилқат” нима дегани? Хилқат сўзини гўзал, чиройли; фазилат, | SAVIYA.UZ

“Хилқат” нима дегани?

Хилқат
сўзини гўзал, чиройли; фазилат, яхши хислат каби мазмунда тушуниш ҳам учраб туради. Лекин бу – хато. Сўзнинг маъносини тўлиқ билмай ёки тахминий маънода қўллаш кулгили ва қўпол маънолар чиқиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

Хилқат араб тилидан кирган, аслиятда табиат; ташқи кўриниш; тузилиш; шакл маъноларни англатади. Ўзбек тилида яратилган, бунёдга келган нарса ёки кимсани англатади. Бу сўз асосан китобий тилда қўлланади:

Бунчалар сирлисан, о қаттол олам,
Бунчалар бедилсан, бепоён хилқат.
А. Орипов.

Бемор менга узоқ тикилиб турди. Худди мени биринчи кўраётгандай, ажиб хилқатга тикилаётгандай томоша қилди.
А. Нурмуродов, Уруш бевалари.

Этимологик луғатда ёзилишича, Бу арабча сўз хилқат(ун) шаклига эга, халуқа феълидан ясалган ва аслиятда кўриниш, шакл-шамойил маъносини англатади.

@oriftolib