Get Mystery Box with random crypto!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами | Sanitariya-epidemiologiya qo'mitasi | Vaksina oling!

Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши қўлланилган жами вакциналар сони 75,7 миллион дозадан ошди.

11 апрель мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 27 887 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 876 нафарни,

2-босқич эмланганлар 428 нафарни,

3-босқич эмланганлар 0,

Бустер доза билан эмланганлар 25 583 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача мамлакатимизда жами 75 720 896 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 21 541 475 нафарни,

2-босқич эмланганлар 18 749 380 нафарни,

3-босқич эмланганлар 11 197 039 нафарни,

Бустер доза билан эмланганлар 24 233 002 нафарни ташкил қилди.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

Самарқанд вилояти (10 921 доза),
Қорақалпоғистон Республикаси (4 221 доза),
Хоразм вилояти (3 049 доза) банд қилди.

Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 100 фоизни ташкил қилмоқда.

12-18 ёшдаги эмланувчилар учун жами 3 174 508 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

1-босқич эмланганлар 1 363 692 нафарни,

2-босқич эмланганлар 1 177 874 нафарни,

бустер доза билан эмланганлар 632 942 нафарни ташкил қилди.

Эмлаш жараёнлари давом этмоқда.

Санэпидқўмита
Ахборот хизмати

@sanepidcommittee