Get Mystery Box with random crypto!

Salomatlik | Rasmiy Kanal

Telegram kanalining logotibi salomatliktg — Salomatlik | Rasmiy Kanal
Kanaldagi mavzular:
Ибрат
Kanal manzili: @salomatliktg
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 39.06K
Kanalning ta’rifi

Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Маълумотлар тиббий маданиятни ошириш учун қисқа тақдим этилади. Берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 89

2022-05-11 07:30:02
Қонни тозалаш ва вазн йўқотиш учун ажойиб қўлланма

Шундай қилиб, 0,5 кг саримсоқни майдалаб, ичига 24 дона лимонни сиқиб олинади.
Аралашмани оғзи кенг банкага солиб ва шаффоф плёнка билан ёпиб қўйилади.
Ушбу аралашма 24 кунга етади.

Ичилишидан аввал силкитиб олиниши шарт! Кунига бир марта ётишдан олдин 1 ош қошиқдан ичилади.

Ушбу муолажани фойдаси 10-14 кундан кейин сезилади. Вазн йўқотиб, чарчоқлар йўқолади, уйқу яхшиланади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
8.4K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-05-11 07:20:04
Болангиз тишларини ювишга эринадими?

Энди бу муаммо эмас!

CleanTeeth — болалар тиш тозалагичлари:
фарзандингиз тишларини мукаммал даражада тозалайди;
юмшоқ қопламаси тишлар учун мутлақо зарарсиз;
тишлардаги сариқларни бартараф этиб, оқартиришга ёрдам беради.

Фарзандингиз саломатлигини болалигидан ўйланг!

Нархи: 97.000 сўм

АКЦИЯ: 1+1=3, яъни 2 та сотиб олинг, биз эса яна 1 тасини бепул қўшиб берамиз!

БАТАФСИЛ
batafsil.com/s/QgPMe

ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ ЕТКАЗИШ БЕПУЛ!
7.7K views04:20
Ochish/sharhlash
2022-05-11 04:35:02
#Хайрли_Тонг

Ассалому алейкум, Чоршанба тонги муборак бўлсин!

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
10.1K views01:35
Ochish/sharhlash
2022-05-10 20:45:26
Ҳамма касалликнинг бошланиши асабдан экан.

Сал нарсага асаби бузиладиган танишларга видеони жўнатиб қўйинглар!

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
12.8K viewsedited  17:45
Ochish/sharhlash
2022-05-10 18:00:00 ​​​​Боладаги қобилиятни нималар йўқ қилади?

1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.

2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.

3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра, бола қобилиятни онасидан олади.

4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.

5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.

6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85 фоизи сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар сув ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.

7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.

8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.

9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.

10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG
каналига аъзо бўлинг!
14.9K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-05-10 16:10:03
Кока-кола ичимлиги организмни қандай "ўлдиради"?

Сиз кока-кола ичимлигини ичганингиздан ...
10 дақиқадан сўнг: ичимликдаги шакарнинг юқори дозаси барча аъзоларга зарба беради. Лекин одам, таркибидаги ортофосфат кислота ҳисобига буни сезмайди;

25 дақиқадан сўнг: қонга инсулин гормони кўп миқдорда чиқарила бошлайди, бу эса шакарни жигарда ёғга айлантириб, ёғли гепатоз ривожланишига сабаб бўлади;

45 дақиқадан сўнг: бу вақтда дофамин ишлаб чиқарилиши ортади, бу гормон бош мияда роҳатланиш, қониқиш марказини қўзғатади. Бу эффект организм героин моддасини қабул қилганда ҳам кузатилади.

70–80 дақиқадан сўнг: акс таъсир қилиш вақти бошланади. Ҳолсизлик, таъсирчанлик пайдо бўлади.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
13.8K views13:10
Ochish/sharhlash
2022-05-10 16:00:10
«Хуш келибсиз! Вертуал оламга нигоҳ ташланг!»
VR SHIRECON вертуал олам эшиги!


Андроид ёки iOS мобил қурилмангизни шахсий кинотеатрингизга айлантиринг! Виртуал Реалитий ва 3Д дунёсига киринг.

VR SHIRECON — бу вертуалликга либ кирувчи эшикдир. Сизда энди ушбу кўзойнак ва мабил телефонингизнинг ўзи бўлса кифоя сиз виеруал ўйинлар, шовлар, кинофилимлар ва бошда нарсаларни ҳақиқийдек амалга оширишингиз мумкин!

85º ва 95º орасидаги кўриш бурчаги!

Максимал уяли телефон ўлчовлари: 163 мм дан 83 мм гача!

Катта ўлчамдаги линзалар.

Юқори сифатли қатронлардан тайёрланган оптика.

Умумий ҳаракат эркинлиги ЭРГОНОМИC ГАМEПАД.


— 3Д ўйинлардан максимал даражада фойдаланинг, уни оддий қўлтиқ каби икки қўл билан ёки ФПС ўйинлари учун бир қўл билан ишлатинг.

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН
https://batafsil.com/s/c37Gs
https://batafsil.com/s/c37Gs

ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўловни маҳсулотни қўлингизга олганда қиласиз!
9.4K views13:00
Ochish/sharhlash
2022-05-10 12:00:01
Халқимиз орасида оммалашган топ 5 оғиқ қолдирувчи, иситма туширувчи препаратлар:

Кюпен
Болнол
Тримол
Фаниган
Цинепар


Бош оғриганда фаниган яхши, тиш оғриганда кюпен яхши.

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG каналига аъзо бўлинг!
11.0K views09:00
Ochish/sharhlash
2022-05-10 10:00:17 ​​Организм бекорга турли хил сигналлар бермайди!

Соч ва тирноқларни мўртлашиши
Ушбу аломатлар В витаминлари ва калций етишмовчилигини билдиради.

Милкларни қонаши
Организмда С витамини етишмайди.

Ёмон уйқу ва асабийлик
Магний ва калий етишмовчилигида.

Тундаги титроқ ва талвасалар
Магний ва калий етишмаслигида.

Тирсакларда "товуқ тери" пайдо бўлиши
C ва А витаминлари етишмаслигининг яққол белгисидир.

Шўр ейишни хоҳлаш
Организмга инфекция тушганда ёки яллиғланиш жараёнларида ёки токсикозда кузатилади

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG
каналига аъзо бўлинг!
12.8K views07:00
Ochish/sharhlash
2022-05-10 07:30:21 ​​Қора чой ҳақида 8 та факт

1. Оғиз бўшлиғини тозалайди
Илмий тадқиқот хулосаларига кўра, қора чой таркибидаги полифеноллар оғиз бўшлиғи касалликлари, тошма ва стоматит яраларидан ҳимоя қилади. 

2. Юракка фойда
Европалик олимлар кун давомида 3-4 пиёла чой ичадиганларда юрак хасталикларининг юзага келиш хавфи 21% га камайишини исботлашган. Тўғри, қора чойни аччиқ дамлаб ичиш тавсия этилмайди. Аммо меъёрида бўлса, хавотирга ўрин йўқ. 

3. Саратон профилактикаси
Маълумотларга кўра, қора чойдаги полифенол ҳамда катехин антиоксидантлари саратоннинг айрим турлари учун профилактика вазифасини ўтайди. Европалик олимлар томонидан ўтказилган илмий тадқиқот ҳулосаси эса қора чой истеъмол қиладиган аёлларда бачадон саратонининг юзага келиш хавфи бошқаларга нисбатан камроқ эканлигини кўрсатган. 

4. Суякларни мустаҳкамлайди
Мазкур ичимлик таркибидаги фитокимёвий моддалар суяклар мўртлашувидан ҳимоядир. Шу боис қора чой ихлосмандлари орасида артрит касаллиги кам учрар экан. 

5. Зўриқишдан халос этади
Кун давомида толиққан бўлсангиз аччиқ дамланган қора чой ичиш ҳаётий қувватингизни тиклаб, кайфиятни кўтаради. Шу билан бирга асабларни ҳам тинчлантиради. Аминокислоталар ҳисобига мунтазам қора чой ичиш кортизол – стресс гормони миқдорини пасайтиради. 

6. Иммунитет яхшиланади
Алкиломин антитаначалари иммун тизимини рағбатлантирса, ошловчи моддалар вирусларга чидамлиликни таъминлайди. Демакки, шамоллаш, тумов ёҳуд йўтал аломатларида иссиқ қора чой айни муддао. 

7. Моддалар алмашинуви фаоллашади
Чойдаги ошловчи моддалар терапевтик таъсирга эга. Шундан бўлса керак ошқозондаги оғирликни бартараф этиб, ҳазм фаолиятини яхшилайди. Қолаверса организмда моддалар алмашинувини ҳам фаоллаштиради. 

8. Тетиклаштиради
Эрталабдан қўлингиз ишга бормаса ёки кайфиятингиз панд берса, бир пиёла қора чой ичинг. Олимлар фикрича, аччиқ дамланган қора чой организмни тетиклаштириб, ақлий фаолликни оширади

Яқинларингизга ҳам улашинг

@SALOMATLIKTG
каналига аъзо бўлинг!
13.9K views04:30
Ochish/sharhlash