2022-08-26 04:39:58
#Ҳадис
ЖУМА КУНИ ШАЙТОНЛАР ОДАМЛАРНИ БОЗОР ТОМОН ҲАЙДАЙДИ
Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Жума куни шайтонлар одамларни бозор томон ҳайдайди. Бозордагиларни эса бозорда ўтиришга қизиқтиради. Фаришталар масжид эшикларининг олдида ўтириб, намозга келганларни манзилларига кўра – эрта келган, намоз ўқиган, улардан кейингиларни ёзиб борадилар. Имом хутбага чиққунига қадар ёзадилар. Кимки имомга яқин ўтирса, жим туриб қулоқ солса, лағв – беҳуда ишлардан тийилса, икки баравар савобга эришади. Кимки имомдан чеккароққа ўтирса, жим туриб эшитса, бекорчи ишлардан ўзини тийса, бир баравар ажрдан насиба олади. Кимки имомга яқин ўтирса, беҳуда иш билан машғул бўлса, жим ўтириб қулоқ солмаса, унга икки баравар гуноҳ ёзилади. Кимки унга «Жим ўтир!» – деса, у ҳам гапирибди. Ким жумада гапирса, жумадан насибаси бўлмайди. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ана шундай деганларини эшитдим».
Аҳмад ривоят қилган.
https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
126 views01:39