Get Mystery Box with random crypto!

꯭🕋꯭📿꯭Qᴜ'ʀᴏɴ ᴠᴀ Nᴀᴤʜᴇᴇᴅ 🍃

Telegram kanalining logotibi rustamjon_domla_ijodlari — ꯭🕋꯭📿꯭Qᴜ'ʀᴏɴ ᴠᴀ Nᴀᴤʜᴇᴇᴅ 🍃 Q
Telegram kanalining logotibi rustamjon_domla_ijodlari — ꯭🕋꯭📿꯭Qᴜ'ʀᴏɴ ᴠᴀ Nᴀᴤʜᴇᴇᴅ 🍃
Kanal manzili: @rustamjon_domla_ijodlari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 177
Kanalning ta’rifi

🕋Курондан нашидалар🕋 Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙
Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)
малумот олганда манба кўрсатилмаса маъмурият рози эмас
маьмурият @aqili_bilimdon_bot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-09-01 11:26:01
«Сизга саломлар бўлсин! Хуш келдингиз! Абадий қолгувчи бўлган ҳолингизда унга киринглар»
(Зумар сураси, 73 оят).

Жаннат аҳлига илк лаҳзада айтиладиган сўзлар мана шудир.

Аллоҳим, барчамизни мана шу сўзларни эшитадиганлар қаторидан қилсин!



https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
39 views08:26
Ochish/sharhlash
2022-09-01 11:23:52 ФАРИШТАЛАР ҲАЁ ҚИЛАДИГАН САҲОБА.

Имом Муслимдан ривоят қилинади:
«Оиша розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларида ёнбошлаб ётган эдилар, болдирлари очиқ эди. Абу Бакр розияллоҳу анҳу келиб, киришга изн сўради. Унга изн бердилар. У кирганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у билан ўша ҳолда гаплашдилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб, у ҳам киришга изн сўради. Унга изн бердилар ва у билан ҳам ўша ҳолатда гаплашдилар. Сўнг Усмон розияллоҳу анҳу киришга изн сўраган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб, кийимларини тўғриладилар. Мен:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирганида у билан чиройли кўришмадингиз, унга эътибор ҳам бермадингиз. Кейин Умар кирди. У билан ҳам чиройли кўришмадингиз, эътибор ҳам бермадингиз. Усмон кирганда эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз-а?» дедим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмайинми?» дедилар.



https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
27 views08:23
Ochish/sharhlash
2022-09-01 02:12:26 #мақом

• Сажданинг ажойиб хусусияти бор:
- Бошингни ерга қўясану, мақоминг мерожга кўтарилади;
- Ернинг қулоғига пичирлайсану, уни Аллоҳ таоло эшитади.

Боязид Бистомий роҳимаҳуллоҳ

https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
113 views23:12
Ochish/sharhlash
2022-09-01 02:11:25 ҚИЁМАТ КУНИ ЎҒЛИНГИЗ АЛЛОҲ ҲУЗУРИДА ТУРИБ:

– Отажон, нима учун мени чет элга саёҳатга олиб бормагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга компьютер ва уяли телефон олиб бермагансиз, деб даъво қилмайди.
– Отажон, нима учун менга данғиллама ҳовли қуриб бермагансиз, мазали таомлар билан сийламагансиз, деб даъво қилмайди.


ЛЕКИН ҚИЁМАТ КУНИ:

– Отажон, Аллоҳга қандай ибодат қилишни нима учун ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун менга Қуръон ўқишни ўргатмагансиз?!
– Отажон, нима учун намоз ўқимаганимда мени бундан қайтармагансиз?! деб даъво қилиши аниқдир.


https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
116 views23:11
Ochish/sharhlash
2022-09-01 02:08:32
Бошқаларга озор бериш учун Золим бўлиш шарт эмас.
Бефаросат бўлишнинг ўзи ҳам кифоя.

https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
73 views23:08
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:22:09
Одамларни умр бўйи риоясини қилиб, сўнгра бир марта хато қилсангиз бутун ўтмишингизни ўчириб юборишади, ва сизни ёмон кўришади, Аллоҳ эса бутун ёмон ўтмишингизни бир тавба билан ўчириб юборади!

Энди кимни рози қилишингиз хақлироқ?! Ўйлаб кўринг!
Аллоҳ таоло айтади: «Агар мўмин бўлсалар, рози қилишга Аллоҳ ва росули хақлидир (одамлар эмас)» (Тавба : 62 )


https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
52 views11:22
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:14:47 Guruh adminlari gruppani ochib qoyinglar
71 viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:47:41
Muhammad Loiq Qori
Gozal qiroat...


https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
118 views01:47
Ochish/sharhlash
2022-08-31 04:45:18 БАҚИЪ ҚАБРИСТОНИ.

Бақиъ қабристони - Мадинаи мунавварада жойлашган энг қадимги ва энг машҳур катта қабристон бўлиб, у ерга минглаб саҳобийлар, тобеъинлар ва авлиёлар дафн этилган.
У Масжиди Набавийнинг жануби-шарқ томонида жойлашган.
Дастлаб Масжиди Набавий билан Бақиъ қабристони ўртасида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. У ерга Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўққизта аёллари, яъни мўминларнинг оналари ва жориялари дафн этилган.
Улар:
1. Ойша розияллоҳу анҳо.
2. Ҳафса розияллоҳу анҳо.
3. Савда розияллоҳу анҳо.
4. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
6. Умму Салама розияллоҳу анҳо.
7. Жувайрия розияллоҳу анҳо.
8. Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо.
9. София розияллоҳу анҳолардир.
Шунингдек, бу ерда Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қизлари Фотима, Руқайя, Зайнаб, Умму Кулсум розияллоҳу анҳолар, ўғиллари Иброҳим, набиралари Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳум дафн этилган.
Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг куёвлари, саҳобий, учинчи халифа Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу ҳам бу қабристонга дафн қилинган. 
Бақиъ қабристони шарафли жой ҳисобланиб, у дунёдаги қабристонларнинг энг афзалидир.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан ким Мадинада вафот эта олса, шундай қилсин. Чунки мен бу ерда вафот этган кишини шафоат қиламан”, дедилар” (Термизий ривояти).
Баъзи ривоятларга кўра, Бақиъ қабристонига дафн этилганлар қабр азобидан эминда бўладилар, деб таъкидланган.


https://t.me/Islomdan_savol_vajavoblar
88 views01:45
Ochish/sharhlash
2022-08-30 04:43:08 Гузал дуо
126 views01:43
Ochish/sharhlash