Get Mystery Box with random crypto!

Умар Роқий

Telegram kanalining logotibi ruqya_shariy — Умар Роқий У
Telegram kanalining logotibi ruqya_shariy — Умар Роқий
Kanal manzili: @ruqya_shariy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 23.91K
Kanalning ta’rifi


Ушбу каналда сиз азизларимизга сеҳр-жоду, жин ва кўз тегишининг турлари ва уларни шариъатга мувофиқ муолажаларни ҳавола қилиб борамиз!
Руқияга тааллуқли савол-жавоблар ҳам бериб борилади.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-12-27 23:36:20
Инсон бу дунёда яхши яшаши учун ва охиратда нажот топиши учун динига қодир бўлганча амал қилиб, сўнг инсонларга ёмонлик қилмай яшаши керак. Сеҳргарларга бориб инсонларга зулм қилиб, одамлардан бўлган шайтонлар одатда бу дунё ҳам яхши яшамайдилар, охиратда ҳам нажот топмайдилар.
3.5K views20:36
Ochish/sharhlash
2022-12-27 05:49:33
Сепилган сеҳр
Бу видеода бир аёл эшик тагига сеҳр сепиб кетяпти. Бу сеҳр кўп тарқалган сеҳр турига киради.

Видеода кўрсатилган нарсаларга дуч келсак нима қиламиз?

Бир челакка сув қуйиб. Сувга Фотиҳа сураси, Оятал курси, Юнус сурасининг 81- 82 оятларини, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 мартадан ўқиб дам соламиз.

Дам солишни энг афзал йўли ўқиётганингизда чиқаётган нафас сувга тегиши ва ҳар бир сурадан кейин сувга пуфлашдир.

Дам солинган сув билан тупроқни Бисмиллаҳ деб ювиб ташаймиз. Иншааллоҳ шу билан сеҳр ботил бўлади.

Агар сиз шундай нарсага дуч келган бўлсангиз, лекин дам солинган сув билан ювмасдан супуриб ташлаган бўлсангиз юқорида айтилган ишни тупроқ сепилган деб гумон қилинган жойга сепиб ювиб ташласангиз ҳам бўлади.

Зеро тупроқ супуриб ташлангани билан тупроқдан қолган асоратлар ўз ишини бажараётган бўлади.

Муҳим жиҳатлардан бири шуки дам солинган сувни иложи борича одам оёқ билан босмайдиган вақтда қилиш керак бўлади.
4.8K views02:49
Ochish/sharhlash
2022-12-26 10:31:09
Тожикистонда сеҳргарни қўлга олишибти. Унинг уйидан чиқаётган сеҳр предметларига эътибор беринг. Сеҳргарларнинг зарари катталиги билган жуда кўп давлатларда "Сеҳргарларга қарши қўмиталар" бўлади.
6.1K views07:31
Ochish/sharhlash
2022-12-26 10:18:56
Бу видеода жинларнинг уйга қилган ҳужуми акс эттирилган. Жинлар уйларга ҳам ҳужум қилиб туриши одатий ҳолдир. Бу нарсага айниқса руқиячиларда кўп учрайди.
Сеҳрланган, жин теккан инсонга ёрдам бераман деган руқиячи албатта жинларга қарши курашади. Бу курашда эса жинлар кўпинча руқиячилардан қасос олишади. Тарихда жинлар уйини бутунлай ёқиб юборган, жуфти ҳалолию фарзандидан айрилган, жинлар ўзига зарар бериб ақлдан оздириб қўйилган вазиятлар ҳам бўлган. Руқиячиларнинг иши ҳеч қачон осон санаманг. Уламоларнинг айтишича руқиячилар инсониятнинг кўринмас душманига қарши курашадиган, буюк йўлда бўлган жангчи каби бўлган инсонлардир.

@ruqya_shariy
5.5K viewsedited  07:18
Ochish/sharhlash
2022-12-25 13:59:19
Ҳар йили ҳаж мавсумида Саудия Арабистони ҳукумати Масжидул-ҳаром ҳудудида кўплаб сеҳргарларни қўлга олишади. Сеҳргарлар эҳромда худди ҳаж қилишга келгандай кўринишади, лекин аслида улар ўзларининг ғаразли мақсадларида, яъни Каъба атрофида сеҳр қилиш ниятида келган бўлишади. Каъба атрофидаги сеҳр, сеҳргарларнинг оламида энг катта сеҳрлардан бўлиб, бу амал уларни Иблисга яқинлашишларига восита бўлар экан. Ушбу видеода Каъбапўшнинг орқа қисмига маҳкам қилиб тикиб қўйилган сеҳрнинг топилган ҳолати акс этган. Аниқланишича, қоғоз ичида бир неча қоғоз ва тушунарсиз турли дуолар тўплами бўлган. Cеҳргарларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин.


Канал @ruqya_shariy
6.9K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-12-25 13:57:16
Андижондаги қабристонларнинг бирида сеҳр қилинган сурат топилди. Сеҳр предметини қабристонга кўмишдан асосий мақсад, сеҳр ўлим учун қилинганига далолат қилади валлоҳу аълам.

Обуна бўлинг ва тарқатинг

@ruqya_shariy
5.5K views10:57
Ochish/sharhlash
2022-12-24 18:03:21 ЖИН ИНСОНГА ЗАРАР БЕРА ОЛАДИМИ

Шайх Абу Бакр ал-Жазоирий айтади: «Албатта жиннинг инсонга озор бериши самъий (эшитиш) ва ҳиссий далиллар билан инкор қилиб бўлмас даражада ўз исботини топгандир. Ақл буни маҳол санамайди, балки бўлишини жоиз деб билади. Агар Аллоҳ инсонни сақлаш учун вакил қилган фаришталар бўлмаганида эди, жин ва шайтонлар ёмонлигидан ҳеч бир инсон нажот топмасди. Бунинг сабаби уларни инсон кўролмаслиги, тезда ўзгара олиш қудратига эга эканликлари ва жисмлари биз сеза олмайдиган, ҳис эта олмайдиган латифликдан иборатлигидир.
Бундан маълум бўладики, баъзи жинлар айрим одамларга озор беришида шак-шубҳа йўқдир. Бунга инсон уларга ўзи билмаган ҳолда қайноқ сув сепиб юбориши, устидан бавл қилиши ёки шуларга ўхшаш озор беришлари сабаб бўлади. Жинларда ҳам ўз ўрнида озор бериш билан улардан интиқом оладилар.
Аммо, баъзи жинлар инсонлар бир-бирига зарар берганидек ҳеч бир сабабсиз ҳам озор беради. Зеро, инсон ўз каби инсонга муайян сабаб билан ҳам, ҳеч бир сабабсиз, зулман ҳам озор беради. Бу ҳол одамларнинг фосид фитратлари, заиф имонли, иродасиз ва беақллари тасарруфларида кузатилган.
Бир саҳиҳ ҳадисда ансорий йигит жин суратидаги илонга найза отганда илон ҳали ўлмай туриб, жинлар у йигитдан интиқом олади ва уни ўлдиради. У дарҳол ўлганидан ҳатто Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу: «Қайси бири, йигитми ёки илонми олдин ўлганини билиб бўлмасди», деди.
Виқоятул-инсан минал-жинни ваш-шайтон китобидан.
6.2K viewsedited  15:03
Ochish/sharhlash
2022-12-24 09:31:06 ЖИНЛАРНИНГ АЁЛ-ЭРКАГИ БЎЛАДИМИ?

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳожатхонага кирсалар: «Аллоҳим хубс ва хабоисдан Узинг асрагин», дер эдилар. Хубс – эркак жин, хабоис эса аёл жин демакдир.
«Оятул-курси»нинг фазилати тўғрисида Абу Ҳурайранинг ҳадисида. Ҳофиз ана шу ҳадиснинг охиридаги «Агар уни («Оятул-курси»)ни айтсанг, Тонг отгунча шайтон яқинлашмайди», деган жумласини шарҳлаб, бундай дейди: «Абу Мутаваккилнинг ривоятида: «Агар уларни айтсанг, сенга эркагу аёл жин яқинлашмайди», дейилса, Ибн Зурайснинг шу борадаги ривоятида: «Жинлардан эркагу аёли ҳам, каттаю кичиги ҳам сенга яқинлашмайди», деб айтилган».Шулардан маълум бўлаяптики, Жинларнинг эркак ва аёли бўлади. Валлоҳу аълам.
Виқоятул-инсан минал-жинни ваш-шайтон китобидан.
6.4K views06:31
Ochish/sharhlash
2022-12-19 09:34:15
ЁШ БОЛА ЧИЗГАН РАСМ

Баъзида ота-оналар болаларидан хавотир олиб, бизга мурожаат қилишади. Баъзан болаларнинг кўзига ҳар хил шарпалар, қўрқинчили ғайри оддий нарсалар кўриниши ёки қулоғига эшитилиши мумкин. Ушбу ҳолатларда биз болалар кўраётган нарсаларини чизиб беришини сўраймиз. Ушбу видеодаги суратга ўхшаш расмларни чизган болалар агар қўрқинчли фильм ёки мультфилмлар кўрмайдиган бўлса, катта эҳтимол билан болага ёки унинг ота-онасига сеҳр қилинган бўлади, ёки авлодида сеҳргар, фолбинлар бўлган бўлиши ҳам мумкин. (Валлоҳу алам)
11.3K views06:34
Ochish/sharhlash
2022-12-16 07:52:55
Inson zoti ajiybdir. Qurʼon oʻqimaydi, namoz oʻqimaydi, duo qilmaydi. Keyin esa «baxtli boʻla olmayapman», deydi.
12.4K views04:52
Ochish/sharhlash