Get Mystery Box with random crypto!

ЖИНЛАРНИНГ АЁЛ-ЭРКАГИ БЎЛАДИМИ? Имом Бухорий ва Имом Муслим р | Умар Роқий

ЖИНЛАРНИНГ АЁЛ-ЭРКАГИ БЎЛАДИМИ?

Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳожатхонага кирсалар: «Аллоҳим хубс ва хабоисдан Узинг асрагин», дер эдилар. Хубс – эркак жин, хабоис эса аёл жин демакдир.
«Оятул-курси»нинг фазилати тўғрисида Абу Ҳурайранинг ҳадисида. Ҳофиз ана шу ҳадиснинг охиридаги «Агар уни («Оятул-курси»)ни айтсанг, Тонг отгунча шайтон яқинлашмайди», деган жумласини шарҳлаб, бундай дейди: «Абу Мутаваккилнинг ривоятида: «Агар уларни айтсанг, сенга эркагу аёл жин яқинлашмайди», дейилса, Ибн Зурайснинг шу борадаги ривоятида: «Жинлардан эркагу аёли ҳам, каттаю кичиги ҳам сенга яқинлашмайди», деб айтилган».Шулардан маълум бўлаяптики, Жинларнинг эркак ва аёли бўлади. Валлоҳу аълам.
Виқоятул-инсан минал-жинни ваш-шайтон китобидан.