Get Mystery Box with random crypto!

ЖИН ИНСОНГА ЗАРАР БЕРА ОЛАДИМИ Шайх Абу Бакр ал-Жазоирий айт | Умар Роқий

ЖИН ИНСОНГА ЗАРАР БЕРА ОЛАДИМИ

Шайх Абу Бакр ал-Жазоирий айтади: «Албатта жиннинг инсонга озор бериши самъий (эшитиш) ва ҳиссий далиллар билан инкор қилиб бўлмас даражада ўз исботини топгандир. Ақл буни маҳол санамайди, балки бўлишини жоиз деб билади. Агар Аллоҳ инсонни сақлаш учун вакил қилган фаришталар бўлмаганида эди, жин ва шайтонлар ёмонлигидан ҳеч бир инсон нажот топмасди. Бунинг сабаби уларни инсон кўролмаслиги, тезда ўзгара олиш қудратига эга эканликлари ва жисмлари биз сеза олмайдиган, ҳис эта олмайдиган латифликдан иборатлигидир.
Бундан маълум бўладики, баъзи жинлар айрим одамларга озор беришида шак-шубҳа йўқдир. Бунга инсон уларга ўзи билмаган ҳолда қайноқ сув сепиб юбориши, устидан бавл қилиши ёки шуларга ўхшаш озор беришлари сабаб бўлади. Жинларда ҳам ўз ўрнида озор бериш билан улардан интиқом оладилар.
Аммо, баъзи жинлар инсонлар бир-бирига зарар берганидек ҳеч бир сабабсиз ҳам озор беради. Зеро, инсон ўз каби инсонга муайян сабаб билан ҳам, ҳеч бир сабабсиз, зулман ҳам озор беради. Бу ҳол одамларнинг фосид фитратлари, заиф имонли, иродасиз ва беақллари тасарруфларида кузатилган.
Бир саҳиҳ ҳадисда ансорий йигит жин суратидаги илонга найза отганда илон ҳали ўлмай туриб, жинлар у йигитдан интиқом олади ва уни ўлдиради. У дарҳол ўлганидан ҳатто Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳу: «Қайси бири, йигитми ёки илонми олдин ўлганини билиб бўлмасди», деди.
Виқоятул-инсан минал-жинни ваш-шайтон китобидан.