2023-06-09 11:35:30
ОТПУСКНОЙДАН ДАРАК БОРМИЭй ёронлар бу дунёда,
Мендек жони ҳалак борми,
Хабар беринг ҳамкасблар,
Отпускнойдан дарак борми.
Харажатлар турар тўп,тўп,
Пул бўлмаса қадр бир чўп,
Икки бўлиб берса ҳам хўп,
Оптускнойдан дарак борми.
Ташлаб қўйинг бир кўз қирин,
Тўкаяпти чўнтак сирин,
Таътил пули билан ширин,
Отпускнойдан хабар борми.
Ишламаган тишламайди,
Ёзда кўнгил хушламайди,
,, Ойлик бот"и ишламайди,
Отпускнойдан дарак борми.
Нарх навоси шошиб кетди,
Қирғоғидан тошиб кетди,
Шакар нархи ошиб кетди,
Отпускнойдан дарак борми.
Сиҳатгоҳга деманг ҳали,
Дам олиши ундан нари,
Қурилишга керак бари,
Отпускнойдан дарак борми.
Тўхтаб турар,,Зомин ",,Чортоқ",
Кўмир,ўтин керак ўртоқ,
Ёпиш керак банка,қопқоқ,
Отпускнойдан дарак борми.
Даромадга буромадмиз,
Пул бўлса жа аломатмиз,
Шукур деймиз,саломатмиз,
Отпускнойдан дарак борми.
Эллик олти ё қирқ саккиз,
Неча кунга тўлайсиз сиз,
Ҳой адлия кутяпмиз биз,
Отпускнойдан дарак борми.
Эй ёронлар бу дунёда,
Мендек жони ҳалак борми,
Хабар беринг ҳамкасблар,
Отпускнойдан дарак борми.
Хуршид Карим
Kanalga obuna bo‘lish: @RESPUBLIKA_FILOLOGLARI
15.7K viewsedited 08:35