Get Mystery Box with random crypto!

​​​​БИСМИЛЛАҲ Бисмиллаҳи роҳмани роҳийм, Сизга Ҳақдан саломла | RESPUBLIKA FILOLOGLARI

​​​​БИСМИЛЛАҲ

Бисмиллаҳи роҳмани роҳийм,
Сизга Ҳақдан саломлар бўлсин!
Тилингизда ҳамиша шу сўз,
Ва муборак каломлар бўлсин!

Қай мўминки, бу сўзни демас,
Эзгуликка қўйилмас таъмал.
Чаладир ва мукаммал эмас,
Бисмиллаҳсиз бошланган амал.

Тилни покланг, иймонни ювинг,
Осмон узра порласин нажийм.
Бисмиллаҳ денг, лайънни қувинг,
Айтинг сўнгра ... Шайтони рожийн.

Остонада Бисмиллаҳ айтинг,
Эргашмасин ва сизга шайтон.
Уйғонганда Бисмиллаҳ айтинг,
Зулмат бўлсин лаъйнга шу тонг.

Бисмиллаҳ денг, таом бўйида,
Шайтон сизга бўлмасин шерик.
Бисмиллаҳ денг, кўнгил кўйида,
Иймонингиз қолгайдир тирик.

Бу сўз бирла мунаввардир дил,
Яратганга етгайдир оҳим.
Ҳар амалда такрорлайди тил -
Бисмиллаҳи Роҳмани Роҳийм!

Ассалому алайкум!
Фасли ёзнинг яна бир фарахбахш тонги муборак бўлсин!

Ўлмасбек Самарқандий.

Kanalga obuna bo‘lish:
@RESPUBLIKA_FILOLOGLARI