Get Mystery Box with random crypto!

Ravza.uz | Rasmiy kanal

Telegram kanalining logotibi ravza_uz — Ravza.uz | Rasmiy kanal R
Telegram kanalining logotibi ravza_uz — Ravza.uz | Rasmiy kanal
Kanal manzili: @ravza_uz
Toifalar: Adabiyot , Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 14.04K
Kanalning ta’rifi

Namangan viloyat vakilligining rasmiy telegram sahifasi
• www.ravza.uz
• Instagram.com/ravza_uz
• facebook.com/ravza.uz.sahifasi
• twitter.com/ravzauzsahifasi
Murojaat uchun⤵️
👨🏻‍💻 @ravzauz_bot
Guvohnoma №1151

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 191

2021-12-15 08:00:16 #ДУО

Мушкуллик тушгандаги дуо

Бошига мушкул тушиб, ғамга ботган бандага тавсия қилинадиган энг машҳур дуолардан бири Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб қилган дуоларидир.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси "Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инни кунту миназ-золимийн"дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, Аллоҳ унга албатта ижобат қилур", -дедилар".
Термизий ривоят қилган.

"Одоблар хазийнаси"
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
3.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2021-12-15 06:09:19
#Мақола
#Ақида

Эътиқодга таҳдид

Яшаётган асримизда қуролли тўқнашувлар, оммавий келишмовчиликлар бўлмайди, деб башорат қилинган эди. Бироқ, инсониятда нафс балоси бор экан, манфаатлар тўқнашуви давом этавериши, бу эса ўз навбатида катта-кичик урушларни келтириб чиқаверишига янги минг йилликнинг бошидаёқ яна бир бор гувоҳ бўлди.

Батафсил ўқиш
http://ravza.uz/story/etiqodga_tahdid

 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
1.2K views03:09
Ochish/sharhlash
2021-12-15 06:09:19
#Мақола
#Ақида

Эътиқоддаги хатолар

Бизларни Ҳидоятга, эзгуликка, яхшиликка, чорловчи Қуръони каримда, одамнинг дунёда ўз ҳаётини тўғри қуриши учун ишоратлар бор.

Аллоҳ азза ва жалла зотида ҳам, исми сифатларида ҳам ҳеч бир махлуқига ўхшамас. Бундай ўхшашликдан У Зот покдир. У исм ва сифатларида мукаммал Зотдир.


Батафсил ўқиш
http://ravza.uz/story/etiqoddagi_xatolar

 www.Ravza.uz | Telegram 
Instagram | Facebook | Youtube
1.0K views03:09
Ochish/sharhlash
2021-12-15 06:00:01 Қуръон нафслар учун нақадар гўзал мураббий!
У разилликдан тўсувчи, шак шубҳалардан сақловчи, саросимадан роҳатга олиб чиқувчи ва эгасини моддий эҳтиёжлардан беҳожат қилувчидир.
Шайх Муҳаммад Ғазолий роҳимаҳуллоҳ!


▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
1.1K views03:00
Ochish/sharhlash
2021-12-15 04:08:02 #Бомдод_азони


┠ Бомдод азони
┠ 4.2 МB
┠ 04 :
34

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
1.6K views01:08
Ochish/sharhlash
2021-12-15 04:01:24 Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1.Саломга алик олиш.
2.Касални бориб кўриш.
3.Жанозага эргашиш.
4.(Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5.Акса урганга жавоб қайтариш", дедилар. Имом Бухорий ривояти.

Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади:" Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1.Йўлиққанда салом бериш.
2.(Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3.Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4.Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5.Касал бўлса, бориб кўриш.
6.Жанозасида қатнашиш". Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

"Ал-Азкор" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
1.6K views01:01
Ochish/sharhlash
2021-12-14 22:45:07
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят)

2021 ЙИЛ 15 ДЕКАБР (1443ҳ - 10 Жумадул аввал ) ЧОРШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Наманган вақти билан)

ТОНГ - 06:08
ҚУЁШ - 07:32
ҚИЁМ - 12:08-12-18
АСР - 15:04
ШОМ - 16:46
ХУФТОН - 18:22

#ҚИЁМ
НАМАНГАН ВАҚТИ БИЛАН 12-13 ДА -5 ва +5 қилиб олинган
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
| muhaddisuz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAE04VsBTcDC2aoYBzA
1.8K views19:45
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:34:29Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига
хизмат сафари якунлари тўғрисида

Жорий йилнинг 1-9 декабрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонида Умра зиёратини ташкил қилиш бўйича хизмат сафарида бўлди.

Делегация бутун дунёда қўлланилаётган карантин чекловлари шароитида Умра сафарини ташкил қилиш бўйича Подшоҳлик муассасалари билан музокаралар олиб борди. Иншааллоҳ, яқин фурсатларда, COVID пандемияси бошланишидан аввал Умра сафари учун пул тўлаб, навбатда турганлар ва бошқа фуқаролар учун табаррук зиёратни амалга ошириш имкониятлари яратилади.

Карантин тартибларига мувофиқ меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларга риоя этиш унчалик катта бўлмаган миқдорда қўшимча маблағларни талаб этиши мумкин.

Умра зиёратлари муддатлари, қўшимча тўлов миқдори, вакцинация тўғрисидаги маълумотлар тез орада маълум қилинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz #Умра
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
3.5K views16:34
Ochish/sharhlash
2021-12-14 19:01:54
Муфтий ҳазрат Туркия элчиси билан учрашдилар

Шу йил 14 декабрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари Туркия элчиси Олган Бекар жаноблари билан учрашдилар.

Мулоқот аввалида муфтий ҳазратлари сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик ривож топаётгани, айниқса, диний-маърифий адабиётларни нашр этиш, биргаликда хайрия тадбирларини амалга оширишда яхши натижаларга эришилганини мамнуният ила қайд этдилар. Туркиялик дин пешволарининг Ўзбекистонга ташрифи, ўз навбатида юртимиз уламоларининг Туркия давлатига сафарлари самарали натижа бераётганига муфтий ҳазратлари катта урғу қаратдилар...
БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
2.2K views16:01
Ochish/sharhlash
2021-12-14 18:00:03 Қуръонни дўст билинг: ақлни чархлайди, у ҳикматнинг нури, илмнинг булоғи, китобларнинг энг қадрлисидир.
Малик ибн Динор

▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA
2.2K views15:00
Ochish/sharhlash