Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи Абу Ҳурайрадан (розиял | Ravza.uz | Rasmiy kanal

Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи

Абу Ҳурайрадан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Мусулмоннинг мусулмон усидаги ҳаққи бештадир:
1.Саломга алик олиш.
2.Касални бориб кўриш.
3.Жанозага эргашиш.
4.(Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
5.Акса урганга жавоб қайтариш", дедилар. Имом Бухорий ривояти.

Муслимнинг ривоятида эса бундай келтирилади:" Мусулмоннинг мусулмондаги ҳақи олтитадир:
1.Йўлиққанда салом бериш.
2.(Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш.
3.Насиҳат талаб этса, насиҳат қилиш.
4.Агар акса уриб, ҳамд айтса,("Ярҳамукаллоҳ), деб жавоб қайтариш.
5.Касал бўлса, бориб кўриш.
6.Жанозасида қатнашиш". Имом Бухорий ва Муслим ривояти.

"Ал-Азкор" китобидан.
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA