Get Mystery Box with random crypto!

#ДУО Мушкуллик тушгандаги дуо Бошига мушкул тушиб, ғамга | Ravza.uz | Rasmiy kanal

#ДУО

Мушкуллик тушгандаги дуо

Бошига мушкул тушиб, ғамга ботган бандага тавсия қилинадиган энг машҳур дуолардан бири Юнус алайҳиссаломнинг балиқ қорнида туриб қилган дуоларидир.
Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Зуннуннинг балиқ ичида туриб қилган дуоси "Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инни кунту миназ-золимийн"дир. Қай бир мусулмон одам ўша дуони қилса, Аллоҳ унга албатта ижобат қилур", -дедилар".
Термизий ривоят қилган.

"Одоблар хазийнаси"
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
Ravza.uz | @ravza_uz
Яқинларингизга ҳам улашинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEK1i9U4tQNraGg1wA