Get Mystery Box with random crypto!

Ҳадис 365

Telegram kanalining logotibi ramadan365 — Ҳадис 365 Ҳ
Telegram kanalining logotibi ramadan365 — Ҳадис 365
Kanal manzili: @ramadan365
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 778

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2023-03-20 12:50:40 Рамазон ойи шарофати билан кўп бериладиган саволлар.

РАМАЗОНДА САҲАРЛИКДАН УХЛАБ ҚОЛИШ 


Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши уйғонганидан кейин сув ичиб, ният қилиб рўзани давом эттирса бўладими? 

 ЖАВОБ: 
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рамазонда саҳарликдан ухлаб қолган одам, ўйғонгач оз бўлса ҳам бирор нарса еб-ичиб, рўзани ният қиламан деса, нияти ҳам ўша куни тутадиган рўзаси ҳам тўғри бўлмайди. Рамазон ойида саҳарликка ухлаб қолган одам, уйқудан тургач, рўзани бузадиган (яъни, еб-ичиш, эр-хотинлик алоқаси каби) ишларни қилмасдан, шу кунги рўзани тутишни ният қилади. Бундай ниятни токи қуёш тиккага келгунгача қилиш мумкин. 


Ассалому алайкум! Рўза тутганда билмасдан эсидан чиқариб нарса еб қўйса нима қилиш керак?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Биров аввал эсида йўқ ҳолда таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди, деб кейин яна таом еса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.

Ўтмишда қолдирган рўзаларим учун фидя берсам бўладими? 

Жавоб: Йўқ. Қари кишилар, яъни кундан-кун мадори кетаётган чол ёки кампир Рамазон рўзасининг ҳар бир куни учун фидя (бир мискинга икки кило буғдой ё унинг баҳосини) беради (“Ҳидоя”, “Фатовойи Ҳиндия”). 

Рўзадор кишининг тоби қочса, унга укол қилиш мумкинми? 


Жавоб: Аллоҳ таоло бандалари зиммасига тоқатидан ортиқ нарсаларни юкламайди. 
Имоми Аъзам (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳазратлари танага бир нарса кириши билан рўза бузилади, деганлар. Шунинг учун рўзадор укол олса рўзаси бузилади. 
Агар ўта зарурат бўлмаса, уколни ифторликдан кейин ёки саҳарликдан олдин қилдириб олгани маъқул. Лекин рўза тутганида соғлиги ёмонлашгани туфайли укол олмаса, ҳаёти хавф остида бўлса, укол олиб, рўзасининг қазосини Рамазон тугаганидан кейин тутиб беради. 

Рўза пайтида хотин-қизлар атир-упадан фойдаланишлари мумкинми? Ундан фойдаланганида рўза очилиб кетмайдими? 

Жавоб: Рўза очилмайди, чунки бу рўзани бузувчи амаллар сирасига кирмайди.
218 viewsedited  09:50
Ochish/sharhlash
2023-03-20 09:41:57 Ким нафсини ўлдириб, унинг истакларини тўхтатиб қолса, раҳмат кафанига ўралади ва каромат тупроғига дафн этилади. Кимки қалбини ўлдириб, ундаги илоҳий ва инсоний туйғуларни ҳалок этса, лаънат кафанига тикилади ва азоб тупроғига дафн этилади”, дедилар.
4. Қалбни ёмонликлардан поклаш: Қалб роббоний, руҳоний ва латиф нарса бўлиб, у инсоннинг моҳиятини намоён қилади. Идрок, билим ва маърифат ҳам, хитоб, итоб, иқоб ва талаб ҳам ундандир. Қалбда муҳаббат, улуғлаш ва ёқтирмаслик каби  ҳис-туйғулар бор. 
Уламоларимиз битган асарлари билан танишадиган бўлсак, мўъжизага ўхшаш ҳолатни кўрамиз. Улар қисқа вақт ичида кўп ишларни амалга оширганларини биламиз. Уларнинг бу даражада сермаҳсул ишларни амалга оширганларининг сирини билмасдан, кўпчиликнинг боши қотади. Ҳатто баъзи кишилар, ўтган уламоларга Аллоҳ таоло вақтни чўзиб берган бўлса керак, деган фикрни ҳам олға сурганлар. Аммо ўтган уламоларимиз турли илмлар ва маърифатларни ҳосил қилиш учун турли моддий сабаб ва воситалар билан бирга, қалбларини Аллоҳ таолонинг муҳаббати ила тўлдириш, У Зотни улуғлаш, ҳавойи нафснинг кирларидан, дунёвий рағбатларидан поклаш омилини ҳам ишга солганлар. Қалб кўзи ҳам худди тан кўзи кабидир. Тан кўзи ёруғлик ёрдамисиз бирор нарсани кўра олмагани каби қалб кўзи ҳам қалбни покламасдан маънавий ҳақиқатларни кўриши мумкин эмас.  Демак, қалбни поклаш вақти бу Рамазон ойидир.  
 5. Илмга юзланиш: Рамазон Қуръон ойи.
“Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир” (Бақара сураси, 185-оят).
Қуръонни ўрганиш орқали илм эшиклари тўлиқ очилади.
 Рамазон илм ойи. Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир», деганлар.
Чунки иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам илм керак. Қолаверса, дўзахдан қутулиб, жаннати бўлиш учун ҳам илм керак. Бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак. Рамазон рўзасин мукаммал тутиш учун ҳам илм керак. Ҳар бир инсон ўзига фарз этилган илмни доим ўрганиб бориши ва ўзидаги илмсизлик доирасини камайтиришга ҳаракат қилмоғи лозим. 
Аллоҳ таоло барчамизни мукаммал рўза тутиб, кечалари  ибодатда бедор бўлиб, гуноҳлари кечириладиган ва қалблари покланадиган бандаларидан қилсин, Омин!
«Исломобод»   жоме масжиди имом-хатиби Ш.Назарқулов
233 views06:41
Ochish/sharhlash
2023-03-20 09:41:57 Рамазон тавсиялари

Рамазон ойи ҳижрий тақвимдаги тўққизинчи ой бўлиб, бу рўза ойи хисобланади. Унда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга Қуръон нозил бўлган ва Aллоҳ таоло ўзининг мусулмон бандаларини гуноҳлари ва ёмонликларини мағфират қиладиган, мусулмон инсон  ўзини ва руҳини гуноҳлардан қутқарадиган ойдир.
 Бу ойда рўза тутиш  мусулмонларга фарз қилинган.  Чунки рўза Исломнинг бешта рукнларидан тўртинчисидир.  Шунингдек Рамазон ойининг бошқа ойлардан ажратиб турадиган афзалликлари кўп.
 Рамазон ойида  жаннат эшиклари очилади, Жаҳаннам эшиклари ёпилади ва шайтонлар занжирбанд қилинади.
Аллоҳ таоло Рамазон рўзасининг ҳукм ва ҳикматларини Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган:
“Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).
Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло бандаларни тақвога яъни бу ойда инсон ўзини ҳар-хил ёмон гап айтиш, ғийбат қилиш ва ҳурофотга берилмасликка, балки барча амалларни Аллоҳ йўлида адо этмоқликка чорлайди.
Муборак Рамазон ойида тақдир кечаси бўлган тун қадр кечаси бор бўлиб, Аллоҳ таоло бу кечада бандаларининг гуноҳларини кечиради.
Рамазон ойида тавсия этилган нарсалар
1. Ёмон одатларни яхши одатларга ўзгартириш:  Рамазон ойида мусулмон инсонрўза тутиб ёмон одатлардан сақланиши лозим. Масалан: бир мусулмон инсон  доимо ёлғон гапириб юради, рамазон ойида шу ёмон одатини ташлаб доимо рост сўзлаши керак.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқингиз ва тўғри сўзлангиз! Шунда Аллоҳ ишларингизни ўнглар ва гуноҳларингизни мағфират этар. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат этса, бас, у улуғ ютуққа эришибди», деган (Аҳзоб сураси, 70–71-оятлар).
Ёлғончилик ниҳоятда хосиятсиз ва оқибатсиздир, у охири хорлик ва пастликка олиб келади. Ўз ҳолига яраша камтарлик ва хушмуомалаликни эгаллаб бориш ҳар ким учун зарурий одатдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёлғончилик мўмин кишига номуносиб хулқ эканини таъкидлаб: “Мўмин кишида ҳамма хулқлар бўлиши мумкин, аммо хиёнат ва ёлғончилик бўлмайди”, деганлар.
 Имом Аҳмад ривояти. 
Демак, Аллоҳ таолодан қўрққан, Унга бўйсунган,  Пайғамбаримизга эргашган кишида хиёнат ва ёлғончилик бўлмаслиги лозим.
Фитрий – яратилиш жиҳатидан олиб қарасак, мўминда ахлоқнинг барча турлари, жумладан, ҳар хил ёмон хулқлар ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам мўмин тўғрилик ва вафодорликни севади, бошқаларни ҳам шунга чақиради.
2.  Сабр-тоқатни ўрганмоқ: Рамазонда рўзадор рўза тутиб очлик ва чанқоқни бошдан кечиради. Бу билан очлик ва чанқоқликка сабр қилади. Сабр инсоннинг ҳаётидаги муҳим бўлган фазилатдир. Рамазонда бизлар бошқа нарсаларга ҳам сабр қилишни ўрганишимиз керак. Демак, банда барча ҳолатларда сабрга ҳожатманддир.
Сабр икки хил бўлади:
 Баданий сабр. Бунда қийинчиликларга бадан ила чидалади.
У феълий – амалий бўлиши мумкин. Мисол учун Рамазонда ейиш, ичиш ва шахвоний нарсалардан тийилиш.
 Маънавий сабр. Мана шу сабр энг кучлисидир.  Ёлғон, ғийбат, чақимчилик, фахш сўзлар, хасад, гина адоват, таъма ва бошқа ёмон иллатлардан тийилиш мақталган сабрдир.
 3. Нафсни тарбиялаш: Инсонга доим ёмонликни хоҳлаб турадиган нафс  шайтондан ҳам душманроқдир. Шайтон нафснинг ҳою ҳаваси билан бўйингга миниб олиб, Аллоҳнинг йўлидан чиқариши мумкин. Нафс эса  беҳуда амаллар ва қуруқ хаёллар билан алдаб қўяди. Чунки нафс табиатан тинчлик-осудаликни, лоқайдлик, ғафлат ва бепарволикни ёқтиради ва умрни танбаллик билан ўтказишни истайди. У доимо беҳуда ва ботил (бузуқ) нарсаларга ўралашади. Беҳуда кибрга берилади. Агар инсон нафсидан мамнун бўлиб, унинг хоҳишларига юрса, манзили фалокатдир.  Нафс балоларининг боши, разолатларнинг манбаидир.  Шайтон учун гуноҳ хазинаси бўлган нафсни яхши кўрган одам Аллоҳни таний олмайди. Мўмин инсон Рамазонда Аллоҳ йўлида нималар килгани тўғрисида, умрининг ўтган қисми устида мулоҳаза юритса, яъни нафсини тарбияласа, бу мулоҳаза, бу тарбия ўз қалбини поклаши бўлади.
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: “Мен ва нафсим бир сурувнинг чўпонига ўхшаймиз. Чўпон сурувни бир томондан тўплайди, бир томондан сурув ёйилиб кетаверади.
239 views06:41
Ochish/sharhlash
2023-03-20 07:40:20 Қалб касалликларини даволаш беш иш билан бўлади: Қуръонни тадаббур билан (маъносини англаб) тиловат қилиш, кечаси таҳажжуд намози ўқиш, саҳарларда Аллохга ёлвориш, дўстлар билан сухбат ва кам ейиш.

Иброҳим Хаввос
285 views04:40
Ochish/sharhlash
2023-03-18 07:30:50 Икки киши бесамар иш қилган ва бенаф ҳаёт кечирган: бири — бойлик тўплаб, фойдалана билмаган ва иккинчиси — илм ўрганиб, унга амал килмаган.

Саъдий Шерозий
237 views04:30
Ochish/sharhlash
2023-03-17 07:49:12 ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
249 views04:49
Ochish/sharhlash
2023-03-16 07:35:21 Фарзандингнинг тили калимага жуфтланган кун­дан бошлаб, унинг онгига қуйидаги уч муборак жумлани қуймоғинг фарздир:
“Ассалому алайкум”, “Бисмиллаҳир раҳмонир раҳим”, “Аллоҳу акбар”.

Абу Лайс Самарқандий
193 views04:35
Ochish/sharhlash
2023-03-14 07:20:17 Киши аҳли оиласига ишлатиш учун қарз сўраб, кейин уни узишга ҳаракат қилса-ю шу қарз билан вафот этиб қолса, Аллоҳ таоло унинг даъвогарларини Ўзи рози қилади.

Ҳасан Басрий
341 views04:20
Ochish/sharhlash
2023-03-12 07:20:11 Дунёни қидириб охиратини топганни кўрмадик, лекин охиратини қидириб, дунёсини топганларни кўрдик.
211 views04:20
Ochish/sharhlash
2023-03-10 07:20:15 Олимлар юлдузларга ўхшайди. Агар кўриниб турса, одамлар улар ёрдами билан ўзларига йўл топишади. Агар улар кўздан йўқолиб, ўзлари зулматда қолишса, қаёққа юришни билмай ҳайрон қолишади.
237 views04:20
Ochish/sharhlash