Get Mystery Box with random crypto!

Ҳадис 365

Telegram kanalining logotibi ramadan365 — Ҳадис 365 Ҳ
Telegram kanalining logotibi ramadan365 — Ҳадис 365
Kanal manzili: @ramadan365
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 778

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 25

2022-06-30 09:50:30 Бугун 30 - июнь. Зулҳижжа ойининг 1 - куни муборак бўлсин Азизлар.

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
 
Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
 
Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга? Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ даргоҳида Зулҳижжанинг ўн кунидан афзал кун йўқ”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти)
 
Бу ойда тутилган рўза улуғ ажрларга мушарраф этади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
 
Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
 
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ таолони янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
 
683 views06:50
Ochish/sharhlash
2022-06-30 08:24:30 Жуда оз бўлса ҳам кунига эҳсон қилишни одат қилинг. Чунки эҳсон:
- Аллоҳни ғазабини ўчиради
- касаликка даво бўлади.
- мулкингизни поклайди.
- қиёмат куни бошизга соябон бўлади.
- вафотингиздан кейин ҳам ажр савобингизни кўпайтириб туради.
525 views05:24
Ochish/sharhlash
2022-06-28 14:22:41 Маълумки Ислом 5 та фарз устунлари бор. Устунларни пойдевори эса (фундаменти) бу яхши ҲУЛҚДИР.
Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васалламга ишора қилиб:
«Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз1”, деган (Қалам сураси, 4 оят)
Эътибор қилинг Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламнинг қилган ибодатларини эмас, хулқларини мақтамоқда. Мўминни энг биринчи ва олий сифати бу Хулқи.
479 views11:22
Ochish/sharhlash
2022-06-27 09:34:42 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмондан дунё машаққатларидан бир машаққатни кўтарса, Аллоҳ таоло ўша бандадан қиёмат кунида қиёмат машаққатини кўтаради.  Ким бир мусулмоннинг дунёда айбини тўсса, Аллоҳ таоло охиратда унинг айбини тўсади. Ким бир мусулмонга дунёда ёрдам қилса, Аллоҳ охиратда унга ёрдам қилади” (Муслим ривояти)
731 views06:34
Ochish/sharhlash
2022-06-25 10:20:08 Агар овқат бемаза чиқса айб қозонда, капкирда ёки тузда ҳам эмас, айб Ошпазда.
Худди шундай, Фарзандингиздаги айб атроф муҳитда, мактабда ёки дўстларида эмас тарбия берган Ўзингизда, Исломни ўргатмаганизда ва энг асосийси нима луқма едирганизда
584 views07:20
Ochish/sharhlash
2022-06-24 19:54:17 Қулфлар ҳеч қачон калитсиз ясалмайди. Аллоҳ ҳам ечими йўқ синовларни бермайди Сизга. Сабр қилинг, Аллоҳга таваккал қилинг Сиз учун берилган синовлар ҳам ўз ечимини топади.
931 views16:54
Ochish/sharhlash
2022-06-17 07:11:13
1.0K views04:11
Ochish/sharhlash
2022-06-15 17:23:52 Аллоҳ таоло уч нарсага жон ато этди.
- Фаришаталарга ақл берди, нафс бермади.
- Ҳайвонотларга нафс берди ақл бермади.
- Инсонга ҳам ақл ҳам нафс берди.
Агар Инсонда ақл нафсдан устун бўлса, фаришталардан ҳам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса ҳайвондан ҳам баттардир.
1.5K views14:23
Ochish/sharhlash
2022-06-13 19:07:15 Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:

«Ризқ ва ажал бири бирига боғлангандир. Модомики, ажал етмас экан, ризқ келаверади».
921 views16:07
Ochish/sharhlash
2022-06-10 12:36:14 Бойликни орзу билан,
Ёшликни пардоз билан,
Соғлиқни дори билан топиб бўлмайди.
995 views09:36
Ochish/sharhlash