Get Mystery Box with random crypto!

Ҳадис 365

Telegram kanalining logotibi ramadan365 — Ҳадис 365 Ҳ
Telegram kanalining logotibi ramadan365 — Ҳадис 365
Kanal manzili: @ramadan365
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 778

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2023-02-06 06:14:55 Намознинг тиббий фойдалари

Намоз ўқиган одам бу гўзал ибодат учун охиратда оладиган ажр-мукофотларига қўшимча равишда дунё ҳаётининг ўзида унинг саломатликка оид манфаатларига ҳам эришади.

1. Намозда бажариладиган ҳаракатлар енгил ва осон бўлгани боис юракни зўриқтирмайди ва куннинг муайян бир вақтларида бажарилгани учун инсонни доимо тетик тутади.

2. Бир кунда бошини 62 марта ерга қўйган инсоннинг миясига мунтазам равишда кўп миқдорда қон оқиб келади. Мия ҳужайраларининг қон билан яхши тўйиниши туфайли намоз ўқийдиган одамларда хотира сустлиги ва склероз камроқ учрайди.

3. Намоз ўқийдиган кишининг боши мунтазам эгилиб-кўтарилиб туриши сабабли унинг кўзларида қон айланиши яхшиланади.

4. Намоздаги изометрик ҳаракатлар ошқозондаги озиқанинг яхшилаб аралашишига ва унинг яхши ҳазм бўлишига ёрдам беради, сафронинг (ўт суюқлигининг) ўт пуфагида тўпланиб қолмай, бир меъёрда ажралиб чиқишига, ошқозоности безининг равон ишлашига имкон бериб, қабзият (ич қотиши)нинг олдини олади.

5. Бир кеча-кундузда камида беш маҳал бажариладиган бир меъёрдаги тана ҳаракатлари бўғимлар, мушаклар ва томирларни ЖОнлантириб, артроз (артрит), остеохондроз каби касалликларнинг, хусусан, бўғимларда туз тўпланишининг олдини олади, жисмоний меҳнат билан шуғулланмайдиган одамларда томирларда тиқин пайдо бўлишига тўсқинлик қилади.

6. Вужуднинг саломатлиги тананинг тозалигига боғлиқдир. Намоз учун шарт бўлган таҳорат ва ғусл покликнинг айнан ўзидир. Баданни, руҳни покламай туриб намоз ўқиб бўлмайди. Натижада намознинг барча шартларини адо этган киши руҳан пок, жисмонан тетик бўлади.

7. Намоз вақтлари организмда қон айланиши ва нафас олишни яхшилаш учун энг қулай ва мақбул пайтлардир.

8. Намоз уйқуни тартибга солишнинг энг мукаммал низомидир. Мутахассислар ўтказган тадқиқотларнинг натижасига кўра, намоз ёрдамида танада тўпланиб қоладиган статик электр заряддан ҳам халос бўлиш мумкин экан. Танамиздаги бундай заряд сажда пайтида ерга ёки таҳорат пайтида сувга ёхуд таяммум пайтида тупроққа текканимизда ерга узатилади. Намоздан сўнг тетиклашишимизнинг сабаби қисман мана шу ҳикматга боғлиқ.
270 views03:14
Ochish/sharhlash
2023-02-02 23:00:33
865 views20:00
Ochish/sharhlash
2023-02-01 09:00:50 “Дуо ибодатларнинг хулосаси, яъни Аллоҳ таоло ҳузурида ўзини ниҳоятда ожизлигини ҳис қилиш ва хушуъ, хузуъни изҳор қилиш бўлгани боис, энг афзал ибодат ва ибодатларнинг мағзи ҳисобланади. Дуода хушуъ, хузуъ мукаммал тарзда ўз исботини топади. Шунга биноан дуо Аллоҳ таоло даргоҳида барча ибодатдан устун ҳисобланади”

Шайх Абдулҳақ Деҳлавий
481 views06:00
Ochish/sharhlash
2023-01-29 16:27:19 Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам беморни зиёрат қилиш одоблари ҳақида шундай марҳамат қилганлар:
“Сиздан бирортангиз касал кўришга борса, у билан қўл бериб кўришсин ва қўлини беморнинг пешонасига қўйиб аҳволини сўрасин, унга шифо ва узоқ умр тиласин. Ва ундан ўзининг ҳаққига дуо қилишини сўрасин. Зеро, касал кишининг дуоси фаришталарнинг дуоси каби ижобатдир”
595 viewsedited  13:27
Ochish/sharhlash
2023-01-27 09:39:34 Ривоят қилинишича, бир куни бир одам ёши улуғ саҳобий Абу Дардо р.а. ёнғоқ дарахти кўчатини экаётганликларини кўриб: “Эй муҳтарам зот, қариб, улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экасизми, ахир бу ёнғоқ фалон йилдан сўнг мевага кирадику?” дебди. Абу Дардо р.а. бунга жавобан: “Менга савоби етса бўлди. Мевасини бошқалар истеъмол қилайверсин”. деган эканлар.

Жумани хайри ва барокати Сизга бўлсин дўстларим.
610 views06:39
Ochish/sharhlash
2023-01-27 05:49:22
664 views02:49
Ochish/sharhlash
2023-01-26 15:41:54 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Маййит қабрда ғарқ бўлаётган киши кабидир. Отаси ёки онаси ёки дўстидан унга етадиган дуони кутиб туради. Аллоҳ таоло тоғдай дуоларни қабр аҳлига етказади. Тирикларни ўликларга ҳадияси улар ҳаққига истиғфор айтишдир” дедилар” (Мушкотул масобиҳ).
606 views12:41
Ochish/sharhlash
2023-01-23 14:29:11
Масжиди Набавий 2,5 км тепаликдан суръати.
705 views11:29
Ochish/sharhlash
2023-01-23 14:05:23 Ассалому алайкум. Барчамизга Ражаб ойи муборак бўлсин.

Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин”- деб дуо қилганлар

(Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.
Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!
945 views11:05
Ochish/sharhlash
2023-01-22 16:01:18 Таҳоратли юришнинг фазилати

Таҳоратли ҳолда юришда давом этган кишига Аллоҳу таоло қуйидагиларни эҳсон қилади:
1. Фаришталар унинг ёнидан ажралмайди.
2. Давомли савоб ёзадилар.
3. Бутун аъзолари тасбиҳ қилади.
4. Ухлаганида фаришталар инсон ва жинларнинг ёмонлигидан ҳимоя қилишади.
5. Сакароти мавти, яъни жон бериши осонлашади.
6. Таҳоратли пайтида Аллоҳу таолонинг авф ва мағфиратида бўлади.
7. Ифтитоҳ такбирига кеч қолмайди.
Аллоҳу таоло ҳазрати Мусога марҳамат қилди: “Эй Мусо, сенга бир мусибат келганида таҳоратсиз бўлсанг, ўзингдан кўр!” (Ширъа)
“Авлиёи киром ҳамма вақт таҳоратли бўла олиш учун кам еб, кам ичардилар. Имоми Молик ҳазратлари уч кунда бир овқат ердилар. Сабаби сўралганида “Аллоҳу таолонинг ҳузурида тез-тез ҳожатхонага кириб-чиқаверишдан уяламан” деб жавоб берганлар.”

(Анвор-ул қудсия)
616 views13:01
Ochish/sharhlash