Get Mystery Box with random crypto!

Rahimjon Ali

Telegram kanalining logotibi rahimjon_ali — Rahimjon Ali R
Telegram kanalining logotibi rahimjon_ali — Rahimjon Ali
Kanal manzili: @rahimjon_ali
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 155
Kanalning ta’rifi

✍️ Шеърлар, таржималар, фикр ва мулоҳазалар;
📚 Китобдан иқтибослар;
🎙️Аудиолар, аудиокитоблар;
🌟 Янги китоблар ҳақида янгиликлар;
✍️ Тасаввуф.

Ratings & Reviews

4.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

3

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-01 06:52:47 БУЮК АЛЛОМА ВА УНИНГ МАШҲУР АСАРИ

("Тарихи Муҳаммадий" асари ҳақида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ботину, зоҳирни билгувчи, ўн саккиз минг олам Яратгувчиси, Меҳрибон ва Раҳмли Аллоҳ Субҳанаҳу ватааълога фақат Ўзигагина лойиқ мақтов ва ҳамду санолар бўлсин. Ул Зотнинг ҳабиби, сарвари анбиё, оламларга раҳмат пайғамбар, жаноби Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳазратларига ва у зотнинг аҳли байтларига, аҳли асҳобларига дуруду саловотлар бўлсин. Аллоҳ барчаларидан Рози бўлсин.

Бизнинг ватандошимиз, улуғ аллома "ХХ аср Имом Бухорийи" деб шуҳрат қозонган ҳазрат Алихонтўра Соғуний(Аллоҳ раҳматига олган бўлсин) устозимизнинг машҳур асари "Тарихи Муҳаммадий" ҳақида сўз бошлар эканман, бу нақадар масъулиятли иш эканлиги ҳақида ўйлаб қоламан.
Устоз... Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам ҳаётлари ёритилган асар... Ёки Ислом дини тарихи ҳақидаги энг йирик асар ҳақида ёзиш... Бу нақадар масъулиятли.

Устозимиз Алихонтўра Соғуний 1885 йил 21 мартида Қирғизистоннинг Тўқмоқ шаҳрида зиёли ўзбек хонадонида таваллуд топганлар. Илм излаб ёшлигидан Арабистонга ўқишга кетадилар ва у ерда диний таҳсиллар ола бошлайди. Тобора илм ўз мавжига тортиб, нафақат диний балки тиббий ва бошқа илмларни ҳам ўрганиб боради. Бориб-бориб ўз замонасининг забардаст олими, буюк алломаси бўлиб етишадилар.

"Энди ушбу сийрати набавийя фанига мансуб "Тарихи Муҳаммадий" асари хусусида" шайх Абдулазиз Мансур шундай дейди: "Ислом тарихи ва жаноб пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалоту вас-салламнинг ҳаётлари ва фаолиятлари тўғрисида ҳозиргача араб, форс, турк ҳамда бошқа шарқ ва ғарб тилларида жуда кўплаб асарлар ёзилган. Лекин Алихонтўра Соғунийнинг ушбу асари, уларнинг хулосаси бўлиши билан бирга, маълумотларининг ишончли манбаалардан олинганлиги, ҳар бир тарихий воқеа баёнидан кейин муаллифнинг унга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ибратли равишда изҳор этганлари ва асарга имкони борича бадиийлик киритиб ҳар қандай китобхонни ўзига ром этиши билан алоҳида аҳамият касб этади."

Ҳа бу асарни қўлингизга олар экансиз ўзгача бир ҳис туйғулар гирдобига тушасиз. Сиз бу асарни ўқиркансиз яна бир бор динимизни ўрганасиз, яна бир бор Росулуллоҳ алайҳиссалом ҳазратларини чуқурроқ танийсиз, иймонингиз зиёда бўлади.
Китобни ўқишда давом этар экансиз муаллиф сизни олис даврларга —14 аср олдинги араб ерларига, араб халқлари орасига етаклайди, сизга Ислом динини кириб келаётганини ёки оламларга Раҳмат пайғамбарни туғилишларидан ва у зотнинг оила-аъзолари, қариндош-уруғларини, дўсту-душманларини танитади, тасвирлайди. Сиз ҳақиқатдан Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг сийратию-сувратини танийсиз.

Бу асар сизга муаллиф ўзи айтганидек мусулмонман деган ҳар бир авлод билиши лозим бўлган 4 нарсани билдиради, яъни:
1.Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом тарихлари;
2.Қуръони Карим тарихи;
3.Дини Ислом тарихи;
4.Каъбатуллоҳ тарихи;

Ҳа, биродари азизларим ушбу китоб нечоғли қайноқ муҳаббат билан ёзилганлигини ўқибгина ҳис қила оласиз. Бу асарда Хақ муҳаббати, Мустафо муҳаббати уфуриб туради.
Бу асар тарихига келадиган бўлсак, айни совет ҳукумати ривожланган, атеистик ғоялар юксалган вақтларда не-не машаққат билан ёзилади. Бу ҳақда устознинг авлодларидан Баҳманёр Шокир бундай деб ёзади: ""Тарихи Муҳаммадий"нинг ёзилишига қанчалик куч-ғайрат, машаққатли меҳнат ва билим-заковат талаб этган бўлса, уни қабиҳ коммунистик тузум таъқибидан асраш ундан ҳам қийинроқ бўлган. Бобом деярли йигирма йил мобайнида жуда оғир аҳволда, диндорлар қувғинда бўлган йиллари ёзган бу бебаҳо асарни авайлаб замони саодатга, келажак авлодга етказиб бериш учун уни ер остида, ҳатто ун қопларида ҳам сақлаганлар".

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг суратларию сийратлари, тарихларига оид муҳим ва қизиқарли маълумотлар берувчи ушбу китоб сўнггида улуғ аллома Алихонтўра Соғуний шундай ёзади:
"Менинг яна васиятим шулдуркум, ўз авлод наслларимдан ҳар бир оилада бу китобдан бир нусха сақланиши, албатта, зарурдир. Агар келгуси замонларда имконият топилар экан, беш ўнг минглаб бостириб, ҳар икки Туркистон ҳалқига, асли ватан эгаларига тарқатишни уларга топшридим.
264 viewsRahimjon ALI, 03:52
Ochish/sharhlash
2022-07-01 06:52:10
БУЮК АЛЛОМА ВА УНИНГ МАШҲУР АСАРИ
122 viewsRahimjon ALI, edited  03:52
Ochish/sharhlash
2022-06-29 09:41:27 ​​ВАФО ҲАҚИДА БИТИК

Дарвешдан сўрдилар "Вафо надир?" деб,
Билмоқ истадилар фикрини ҳар ким.
Дарвеш жавоб берди, ним табассум-ла,
Англатмоқ хоҳлади вафонинг аслин:

"Агар сенга бир бор ким берса салом,
Умр бўйи унга алик олмоқдир.
Хурсандлик бахш этган бир баҳя учун —
Бутун ҳаётингда уни севмоқдир!"

Раҳимжон Али

29.06. 2022

@Rahimjon_Ali
170 viewsSabr, edited  06:41
Ochish/sharhlash
2022-06-28 16:04:47
Дунё ичида — дунёдан каттароқ дунёлар билан!

@Rahimjon_Ali
157 viewsRahimjon ALI, edited  13:04
Ochish/sharhlash
2022-06-28 10:09:52 ​​АЛЛАЛАРИНГ СОҒИНДИМ, ОНА…

Олам қайтди замин қаъридан,
Онагинам,бир сен қайтмадинг...
Гўдак қалбим қувонтиргани-
Чечаклардан салом айтмадинг...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...

Хаёлимда нурли жамолинг,
Фарёдимда туганмас фироқ...
Уринтирма ўзгинангни деб,
Айтганларинг ёдимда бироқ,
Аллаларинг соғиндим, ОНА...

Қалдирғочлар сени эслашиб,
Бир зумгина қолдилар тинчиб...
Сўнг йиғлашиб, кўз ёшларини,
Кипригимга кетдилар санчиб...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...

Соғинчимни сиғдиролмадим,
Сенга қўйган қабр тошимга...
Афсоналар рост бўлса агар,
Тушларимда қайтгил қошимга...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...

Титратиб қўй киприкларимни,
Кўз ёшларим турса эринчак...
Тебратиб қўй хаёлларимни,
Хаёлларинг менга беланчак...
Аллаларинг соғиндим, ОНА...


Муғанний (Ғанижон Холматов)

@Rahimjon_Ali
161 viewsedited  07:09
Ochish/sharhlash
2022-06-28 07:23:32 ***
Юракнинг тубига томчиларкан у,
Кўнгил кўзларидан кўтарар уйқу.
Гулларнинг рашкини қўзғаб шамоллар,
Қирларнинг илгида чалар аёлғу.

Маст бўлар, маст бўлар борлиқ-мавжудот,
Йўлларин унутар телба дарёлар.
Бир титраб қўяди деразам ҳайҳот,
Синиқ нишларида ўзга дунёлар.

Тебранар, тебранар девона тоғлар,
Самода қоврулар товушлар абас.
Етти қат осмонни тарк этиб зоғлар,
Булбуллар айшига созларлар нафас.

Чайқалиб кетади гўё осмон ҳам,
Худди қўлларида тутгандай оғу.
Малаклар рашкини қўзғаб шамоллар,
Маҳшаргоҳ лабида чалар аёлғу!

Раҳимжон Али

2020

@Rahimjon_Ali
172 viewsRahimjon ALI, 04:23
Ochish/sharhlash
2022-06-28 04:50:52 ЗОҲИД

Бой киши дунёдан воз кечиб, ҳаётини зуҳду тафаккур ила ўтказмоқчи бўлди. Ўзи билан биттагина кийим олиб¸ ўрмонга жўнади.
У ерда бир кулба қурди. Қараса, у ерда каламуш кўп экан. Зараркунандаларни йўқотиш учун мушукча олиб келди. Мушукка сут керак бўлади¸ деб соғин сигир ҳам келтирди. Зоҳиднинг эса сигирга қарашга вақти йўқ эди. Хизматкор ёллаб яшаши учун унга ҳам уй қурди.
Зоҳид ва хизматкорга таом тайёрлаб бериши учун жория сотиб олди. Жорияни бироз вақтдан сўнг эрга берди. Унга ҳам янги уй қурди. Улар ўзларини ёлғиз сезиб, зоҳиддан яқинлари учун ҳам уй қуришда ёрдам сўрашди. Ўрмон эндиликда кичик бир қишлоққа айланди.
Қишлоқ аҳолиси ўртасидаги келишмовчиликларни ҳал қилиш¸ тинчликни сақлаш учун бошлиқ этиб зоҳидни сайлашди. Шунда у: "Ҳатто зоҳид ҳам дунё мушкулаларидан халос бўла олмас экан!" деб фиғон чекди.


@Rahimjon_Ali
173 viewsRahimjon ALI, edited  01:50
Ochish/sharhlash
2022-06-27 16:08:31
***
Ўзингдан қўрқдиму ёш тополмадим,
Савоб саройидан ош тополмадим.
Бошимни урай деб ҳарчанд уриниб —
Қалбимдан қаттиқроқ тош тополмадим.


Раҳимжон Али

@Rahimjon_Ali
178 viewsRahimjon ALI, edited  13:08
Ochish/sharhlash