ВАФО ҲАҚИДА БИТИК Дарвешдан сўрдилар "Вафо надир?" деб, Билмоқ истадилар фикрини ҳар ким. Дарвеш жавоб берди, ним табассум-ла, Англатмоқ хоҳлади вафонинг аслин: "Агар сенга бир бор ким берса салом, Умр бўйи унга алик олмоқдир. Хурсандлик бахш этган бир баҳя учун — Бутун ҳаётингда уни севмоқдир!" Раҳимжон Али 29.06. 2022 @Rahimjon_Ali 170 viewsSabr, edited 06:41