Get Mystery Box with random crypto!

862 Савол: Ассаламу алейкум. Хулуъ шартлари нима? Аёл қачон | Radioblog Sahwii

862 Савол:

Ассаламу алейкум.
Хулуъ шартлари нима? Аёл қачон эридан хулуъ қилишга ҳақли бўлади?

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Талоқ аслида эркакнинг ҳаққидир. Лекин, шариат баъзи ҳолларда, бундай ҳуқуқни аёлга ҳам беради. Бир қанча нарсалар борки, эрида шулар топилса, ёки топилмаса, аёли уни хулуъ қилиши мумкин бўлади.

1. Аёли эрини ёқтирмай қолса.

Бунга далил шу ҳадисдир.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Собит ибн Қайснинг хотини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй, Аллоҳнинг Расули, мен унга хулқда ҳам, динда ҳам бир айб қўя олмайман, лекин Исломда куфрон бўлишини ёқтирмайман», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унга боғини қайтариб берасанми?» дедилар.
«Ҳа», деди аёл.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Собит ибн Қайсга «Боғни қабул қилиб олда, уни бир талоқ қил», дедилар».

(Эрида ҳам, шундай пайтда, талоқ қилиш ҳуқуқи бор. Ёки, бошқасига уйнаиб, буни ҳам никоҳида қолдириши мумкин)


Бухорий ва Насоий ривоят қилган.

2. Аёл эридан жинсий қониқмаса.

Бу мавзуда ҳам ҳадис келган. Эридан қониқмаган саҳобийя аёлни, Пайғамбар алайҳиссалом талоқ қилганлар.

(Бундай вақтда, эри бошқага уйланиши ва биринчи аёлини ҳам сақлаб қолиши мумкин. Ёки, талоқ қилиши ҳам мумкин)

3. Никоҳ пайтида, аёл хулуъ қилиш ҳуқуқини ўзимда сақлаб қоламан деб айтган бўлсаю, эри шунга рози бўлган бўлса, бу ҳолда ҳам, аёл истаган пайтда ўзини ўзи хулуъ қилиб кетади. Аммо, аксар никоҳда бунақа шартни аёллар қўймайди. Шунга, бундай ҳуқуқ уларда бўлмайди ҳам.

(Талоқ ҳаққи ўзи эрникидир. Магар никоҳ ўқилишидан олдин, аёли унга хулуъ ҳаққини берасан деса, у рози бўлса, унда бу ҳақ иккаласида ҳам бўлади)

4. Эри аёлини нафақа билан таъминламаса.

Эр зиммасида аёлини, бир хона уй ва кийим ва овқат билан таъминлаб туришлик. Агар болалари бўлса, уларни таъминоти ҳам, то вояга етгунга қадар, эрнинг зиммасидадир. Агар эри шу таъминотни қилмай қўйса, аёлини ундан хулуъ қилишга ҳаққи бўлади.

(Эри аёлини, ишлаб пул топмайди деб, талоқ қўйиши мумкинмас)

5. Эри, бенамоз бўлса, ёки, ароқхўр ва зинокор бўлса, аёли бундай эрдан ўзини хулуъ қилишга ҳақлидир. Хулуъ қилишлик шарти, аёл маҳрни қайтариб беради. Болалар отаники бўлади. Аёл уларни ўзи билан олиб кетишга ҳаққи йўқ.

(Агар аёлида шу сифатлар бўлса, эри ҳам талоқ қилиши лозимдир)

Саҳвий

01. 04. 2023