Get Mystery Box with random crypto!

861 Савол: Отабек Бек Зайниддин Аскаров хакида малумот берс | Radioblog Sahwii

861 Савол:

Отабек Бек

Зайниддин Аскаров хакида малумот берсангиз!


Жавоб:


Зайниддин Асқаров турмада вофт этган бир биродаримиздир. Унинг акаси Обидхон Асқаров билан бирга ўтирганман. У кишини яна қамашибди деб эшитдим. Аллоҳ унга нажот берсин. Зайниддин туркияда юрганида, у ерда Бурҳон Қовунчи билан танишади. Бурҳон ака асли Қўқонлик ўзбеклардан. Ота боболари туркияга бориб қолишган. У киши, ўша ерда туғилган турк ўзбеги. Истамбулда яшайди. Муҳожир ўзбекларга кўп ҳуқуқий ёрдамлар қилиб юради. Уммат ғамидаги бир мусулмон акамиздир. Шу Бурҳон ака Зайниддинга ҳам, ўз вақтида ёрдам берган. Уни дорихонасида, сотувчилик қилган. Хуллас, ўша ерда ишлаб юрганида, у билан Афғонистондаги Тоҳир Йўлдош алоқа қилиб бошлайди. Бу алоқалар ривожланади ва Тоҳир Туркияга келади. Уни Бурҳон ака кутиб олиб, ўша пайтда, меҳмон қиладилар. Туркияда юрган сиёсий қочоқлар Жаҳонгир Муҳаммад ва Абдураҳим Пўлатов ва бошқалари билан учрашади. Уларни ўз жамоасига таклиф этади. Менга сиёсий қанот керак дейди Тоҳир. Лекин, улар бунга қўшилмайдилар. Тоҳир қуролли гуруҳ ташкил қилган ва булар демократлар эди. Булар иттифоқи бирлиги, бўлиши мумкинмас нарса эди. Томонлар буни англашади. Хуллас, тоҳир Зайниддинни ўз ташкилотининг ЎИҲнинг матбуо котиби қилиб тайинлайди. Унга озодлик ва ББСга интерю бериш вазифаси юкланади. 1999 йилда, Тошкентда портлашлар бўлади. ИАК бунда, ЎИҲни ва ЭРК партиясини айблаб чиқади. Айни дамда, мамлакат бўйлаб, барча диндорлар оммавий қамоққа олина бошланади. Шунингдек, мухолиф кайфиятдаги ёзувчи ва шоирлар ва ҳуқуқбону журналистлар ҳам қамалади. Шу воқеъа муносабати билан, Зайниддинга қидирув эълон қилинади. У Ўзбекистон талабига кўра, ушланиб, депорт қилинади. Уни узоқ йиллик турмага ҳукм қилишади. У аслида, қўлига қурол ушламаганди. У фақат шуларни сўзчиси эди. Ўзи туркияда яшаган ва сотувчилик қилганди. Уни ҳеч қандай айби бўлмаган. Натижада, у турмада, ментлар айтган ҳамма нарсани айтиб, ўйин қилиб беришга мажбур бўлади. Портлашда Эркчиларни ва ЎИҲни айблайди. Аммо, кейин, Сангородда уни олдига кирган ББС журналисти Паҳлавонга интервю берганида, у буларни МХХ гапига кириб, Баҳром Абдуллаевни қутқариш учун айтганлигини ва бу гаплар бари туҳматлигини эътироф этади. Бу гапларини, МХХ ташқарига чиқиб кетганида гапирган. Мухбир эса, буларни ёзиб олиб кетиб, радиога қўйиб юборади. Бу гаплар жумла жаҳонга эшитилади. Шундан кейин, унга кўп қийноқлар бўлади. Охири турмада вафот этади. Аллоҳ уни мағфиратига олсин. У ўша интервюсида жуда кўп, беҳуда ва бемаъни гаплар ҳам гапиради. ЎИҲнинг Ўзбекистонга ҳужуми яқинлигини ва қатли ом бўлишини айтади. Бунга у ўзи ишониб айтганми, ёки МХХга қўрқув солиш учунми, менга қоронғу. Лекин, у бу интервюсида, 16 феврал портлашини ортида кимлар турганлигини ва МХХ қандай ўйинлар қилганлигини айтган. Шуниси билан бу интерю диққатга сазовордир. Бу ерда МХХнинг улкан жинояти ва каривонинг хиёнати айтилган. Иноятов шу интервю туфайли жазоланиши лозим эди. Лекин, ҳалигача, бу ҳукумат бу интервюга эътибор бермайди. Зайниддин ўша пайтлардаги фитналар қурбонларидан биридир. Валлоҳу аълам.

Қуйида ўша интервюлар линки бор.











Саҳвий

01. 05. 2023