Get Mystery Box with random crypto!

863 Савол: Ассаламу алейкум. Тақсир биттаси мени онамни сўк | Radioblog Sahwii

863 Савол:

Ассаламу алейкум. Тақсир биттаси мени онамни сўкди. Мен нима қилай?

Жавоб: Валекум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу

Пайғамбар алайҳиссалом айтганлар:

Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Одам қиладирган гуноҳи азимлардан бири — ота-онасини ҳақорат қилмокдир!» — дедилар. Шунда:
«Ё Расулаллоҳ, одам ўз ота-онасини қандай қилиб ҳақорат қилмоғи мумкин?!» — дейишди. Жаноб Расулуллоҳ: «Бировнинг ота-онасини сўккан одам ўз ота-онасини ҳақорат қилган бўлур», — деб жавоб қилдилар».

Саҳиҳи Бухорийдан

Демак, у кимса, ўз онасини сўкибди. У кимса, кабира гуноҳ қилибди. Буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: Хотиржам бўлинг. У кимса тавбасиз ўлса, унга бу кабира учун Аллоҳ жазо беради. Сиз сўксангиз, унда, сиз шу гуноҳни қилган бўласиз. Бундай қилманг. Ундай ифлослар ҳам бугун кўпайиб қолган. Аллоҳим Ўзи уларга лойиқ жазо берсин.

Саҳвий

01. 05. 2023