Get Mystery Box with random crypto!

Қуръоний тоифалардан сиз кўрган ва билганлар уч тўртта ўзбекла | Radioblog Sahwii

Қуръоний тоифалардан сиз кўрган ва билганлар уч тўртта ўзбеклардир. Аммо, буларнинг араб тилидаги сегменти жуда кенг ёйилган. Буларнинг араб тилидаги сайтлари сон саноқсиз. Булар дунёга тарқалган жамоадир. Ўзбеклар буларнинг 1% ҳам ташкил этмайди. Кучлилари ўша ерларда ўтиришибди. Суннатни тан олмасликда, ўзбеклари балки, гапирмас. Валлоҳу аълам. Лекин, ўша катталари буни яширишмайди. Агар улар суннатни тан олганларида, унда аҳли сунна дейиларди. Қуръоний дейилмасди. Унда биздан ажралиб туришмасди. Саҳиҳ ҳадисларни ақл тарозусига солиб, кўр кўрона инкор қилишмасди. Бу ҳадисларни, аҳли сунна уламолари кўп меҳнатлар билан жамлашган ва саҳиҳ деб, умматга тақдим қилишган. Бу улкан меҳнатга булар суннат аҳли бўлсалар, безбетларча тупуришмасди. Уларда, бир мезон бор. Агар қайсидир ҳадис, қайси бир оятга тўғри келса, шунда олишади. Оятда тасдиқи бўлмаса, унда рад қилишади. Ҳадисларни саҳиҳ ва носаҳиҳга ажратишлик бу мутлақо бошқа илмдир. Кейин, ундаги маънони, талқин қилиш ва ундан ақида олиш, бу мутлақо бошқа илмдир. Булар шуни иккинчисига даъвогарлик қилишмоқда. Қуръонда бор нарсани оламиз деб, минглаб саҳиҳ деб тан олинган ҳадисларни инкор қилишяпди. Бунга сабаб, улардаги маъною мазмун қуръонда йўқлиги ва буларнинг ақлий ўлчов мезонларидир. Булар ақлни бош мезон қилиб олишган. Аҳли сунна, ҳадисларни саҳиҳларини қабул қилади ва амал қилади. Ҳадисларга қарши тоифа, шу қуръонийлар ва кейин, Ҳизбут таҳрирдир. Бу иккаласи учун. Саҳиҳ ҳадислар ҳам, ҳужжат ҳисобланмайди. Булар қадимги муътазила гуруҳини бугунги кўринишидир. Булар суннат аҳлидан эмаслар. Қадимда ҳам, суннат имомлари буларга қарши курашганлар. Аҳмад ибн Ҳанбал ва Ибн Таймийялар шулар жумласидандир. Бугун ҳам, суннат аҳли бўлган имомлар буларга қарши бўлишган. Абдували қори шулардан бири эди. У киши Душанде дарслари, Хизбут таҳирга ва қуръонийларга қарши гапирганлар. Уларни адашган тоифа эканлигидан авомни огоҳлантирганлар.


3. Биз Куръонийлар деб, атаётган кимсаларнинг Куръонни англаши, тушуниши узини ахли сунна деб атаётган олимларнинг купидан анча юкори экани куриниб турибди-ку.


Бу иддаога нима далилингиз бор?

Қуръонни аҳли сунна уламолари тафсир қилганлар. Шунингдек, уни сарф ва наҳв грамматика жиҳатидан бўлсин ва носиҳ ва мансуҳлик жиҳатидан бўлсин ва тўғри қироат қилишлик жиҳатидан бўлсин ва ундаги оятлардан ҳукм чиқариш жиҳатидан бўлсин, буларни барини аҳли сунна уламолари минг йиллар олдиндан бошлаб қилганлар. Жилд жилд китоблар ёзилган. Қуръонни ҳар бир ҳарфини қанчалигича ҳисоблаб чиқишган. Сиз Абдували қори дарсларини тингламабсиз шекилли? У киши ўз қуръонга бағишланган дарсида, қуръоннинг ҳарфи нечталиги ҳақида, қадимги уламолар орасида ихтилоф бўлганлигини ва Басраликлар бунча ва Ироқликлар бунча ва ҳаказо дейишганлигини гапирган. Қуръон китоби, то қиёматгача ўқиб ўрганиладиган ва мўъжизаси угамайдиган китобдир. Уни ўрганишлик бугун ҳам тўхтаб қолмаган. Бу қуръонийлардан бошқа ҳам, юз милёнлаб одамлар кечаю кундуз ўрганишда давом этмоқдалар. Ишонаверинг, қуръонни ўрганишда ҳам, уммат қуръонийлардан анча олдинда. Суннат уламолари бу ишни бошлаб берганига 12 асрдан ошади. Бугун қуръонни илмий асосда ўрганиш устида ҳам, тадқиқотлар олиб борилмоқда. Замонавий илмий асосда ўрганиш учун, махсус институтлар ишла турибди. Бу соҳада қуръоний тоифасига эҳтиёжимиз йўқ. Хотиржам бўлингки, улар суннат аҳли билмай қолган ниманидир билиб олишган эмас.



4. Колаверса бугунги кунда уммат турли диний илмлар (тажвид, кироъат, маком, мусталах, усул, хаттотлик, сийрат, фикх, нахв, балогат, аруз...) ичида улак,иб, йулини тополмвй тентираб юрганда эътиборни асосий манбага--Куръонга каратганнинг нимаси ёмон?
Демокчиманки,бугунги Куръонийлар Куръонни унча-мунча олимдан зам яхши урганишган.Уларнинг шу усулларидан, эришган ютукларидан,Куръонни тадкик этишдаги йулидаги тайёр илмларидан фойдалансак булмайдими?
Биз уларни Куръонний десак, улар бизни суннатий деяпти.
Узимиз билмаган холда умматни булинишига хизмат килиб куймаяпмизмикин?!