Get Mystery Box with random crypto!

Ўша сиз санаб ўтган илмлар бари керак. Ва айни замонда, қуръон | Radioblog Sahwii

Ўша сиз санаб ўтган илмлар бари керак. Ва айни замонда, қуръон устидаги тадқиқотлар ҳам давом этиши лозим. Эътиборни қуръонга қаратишлик дегани, бошқа соҳани тарк этиш керак деганимасда. Суннатни инкор этиш керак деганимасда. Қуръонни ўзи билан боғлиқ бир неча соҳа бор. Қироат, тафсир, Усули фиқҳ ва ижтиҳод қилиш ва ҳаказолар. Суннат билан боғлиқ бир қанча соҳалар бор. Буларни барини бирга олиб боришлик керак. Биздаку, бу соҳаларда илмий иш қилаётган одамни ўзи йўқ. Буни бошқа давлатларда қилишяпди халос. Қуръонийлар, унча мунча олимда яхши ўрганишган деган сўз нотўғри. Яна бир муҳим нутаси шуки, бу ерда уларни сиз ҳам, қуръоний деб номладингиз. Ўзингиз уларни алоҳида қилиб, суннат аҳлидан ажратиб гапирдингиз. Юқорида, ўзингиз менга нега шундай деяпсиз? Деб савол қўйдингиз. Пастга тушиб, ўзингиз шуни қилдингиз. Нега? Сабаби, улар ажралиб бўлишган. Шу номда маълум ва машҳур бўлиб бўлишган. Буни сиз ва мен қилмадик. Бу табиий жараёндир. Улар умматдан ажралиб олишган. Алоҳида, сифатларига ва манҳажларига эгадирлар. Баъзилари мунофиқлик қилиб, яшириниб юришибди. Баъзилари, ошкора гапиришяпди. Буларни биз умматдан ажратмадик. Ўзлари ажралиб, алоҳида бўлиб олишган. Бобомурод қамалиб қолганида, Камоладдин чиқарган видеони эшитдингизми? У ерда у гапириб туриб, барча қуръон мўминлари биз билан бирга дейди. ШУ ерда у Мўминларни ажратади. Қуръон мўминлари деб номлаган. Демак, уни наздида биз қуръон мўминимас. Улар қуръон мзминидир. Биз қуръон ва ҳадис мўминимиз. Бу атамани ўзидан ҳам, кўп маънони уқиш мукмкин. Сиз эътибор бермапсиз.

Сизга шуларни айтаманки, қуръонийлар тоифаси зарари, сўфилардан сўра каттароқдир. Сўфилар аҳмоқ одамлар ва уларга биров эътибор қилмайди. Ҳатто, сарой муллаларига ҳам, биров қарай қўйган. Халқ улани нархи бир пуллигини англаб олди. Лекин, қуръонийлар хавфи кучлидир. Буларнинг башарасини халқ ҳали таниб олмади. Буларни нархи анулар каби, бир пулга айланмади. Буларга нормал одам деб, қулоқ солишлари мумкин. Хавф хатар ана шунда. Булар авомни етаклаб кетишга уста. Илм асосида эмас, кўпроқ ақлий мантиқий фикр асосида етаклашади. Оятларни мазмунини ўзларича шарҳлашади. Биз биламизки, қуръонни ўзини ўқишлик билан, динни ўрганиш ва амал қилиш имконсиз. Суннат ана шунинг учун, қуръон билан бирга юриши керак. Намоз ўқиш ва закот беришга буюрилдик. Лекин, уларни қай шаклда қилишни, суннат асосида билдик. Суннат бўлмаса, буни ҳозир билишлик имкони йўқ. Қолаверса, қуръонийлар ақидасида, насронийларни ҳам жаннатий дейишлик, зинокорни тош бўрон қилиб ўлдириш йўқ дейишлик, ва жаноза намози йўқ, маййтни ювиш ҳам йўқ, ва бошқа кўплаб суннат билан собит бўлган амаллар йўқдир. Аёлни орқасидан яқинлик қилишга буларда мумкиндир. Чунки, ундан қайтарувчи оят йўқ. Ҳадис бор халос. Ҳадисни тан олмасангиз, таъқиқ қолмайди. Буларда, бидъату хурофотлар ҳам йўқ. Лекин, саҳиҳ диний асослар ҳам йўқ. Оятларни носиҳ ва мансуҳини англаш имкони ҳам йўқ. Шу туришида, ўзларича, ақлига солиб шарҳлаш ва шундан маъно чиқариш ва шу асосда ҳукм беришлик бор халос. Буларнинг зхалолати кўлами анча кенгдир. Аҳмоқ сўфилар динга зарари йўқ ҳисоби. Буларни зарари ҳали, энди бошланяпди. Булар кенгайиши ҳисобига, катта зарар етказадиган тоифага айланишади. Валлоҳу аълам. Булар орасида, билмасдан кириб қолган ёшлар, уларни тарк этишлари керак. Барибир эртами кечми, ҳақиқатн ианглаб, тарк этасиз. Агар тарк этмасангиз, залолатда кетасиз. Валлоҳу аълам.

Сизга маслаҳатим, буларни чуқурроқ ўрганинг. Ўзларидан эмас, булар ҳақидаги бошқалар ёзган матнлардан ва буларнинг араб тилидаги сайтларидан ўрганинг. Чуқурроқ ўргансангиз, кўп ажойиботларга гувоҳ бўласиз. Мен баъзи нарсаларни билагним учун, буларни хавфли деб айтаяпман. Бу сўзим беҳуда гапмас. Аллоҳ буларга кифоя қилсин. Умматни буларнинг залолатидан асрасин. Омин.

Саҳвий

30. 04. 2023